"ПОЛВОНАРИК" МФЙ - ХОКИМ ЁРДАМЧИСИ


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


"Инсон қадрини улуғлаш ҳар бир давлат хизматчисининг бурчидир".
Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси - Ирисмуратов Акмал Пулатович
тел.: +998 (33) 979-58-85

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Жанубий Корея 100 мингга яқин ўзбекистонликларни ишга таклиф қилмоқда

Илк бор Кореяга 2024 йилда ишга юбориш учун 100 минг нафар ўзбекистонлик танловларга жалб қилинади, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

▪️Ишлаб чиқариш;
▪️Қишлоқ хўжалиги;
▪️Хизмат кўрсатиш;
▪️Қурилиш соҳаларида ишлаш истагида бўлганлар ушбу танловга жалб этилади.

Ойлик маош ўртача 2000—2500 АҚШ долларини ташкил этади.

@Insideruzbek


❗️Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилади

“Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-39-сон, 23.01.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 2024 йил 1 февралдан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилади.

🗂 Рейтинг доирасида тадбиркорлар қуйидаги тоифаларга ажратилади:

🔹“ААА”, “АА” ва “А” тоифалар – юқори барқарорлик рейтинги;

🔹“ВВВ”, “ВВ” ва “В” тоифалар – ўрта барқарорлик рейтинги;

🔹“ССС”, “СС” ва “С” тоифалар – қониқарли барқарорлик рейтинги;

🔹“D” тоифа – қуйи барқарорлик рейтинги.

🏢 Рейтинг Солиқ қўмитасининг “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” электрон платформасида идоралараро ахборот алмашинуви воситасида автоматик тарзда (онлайн) шакллантирилади ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

🏅
Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлар ҳар йили 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида тақдирлаш учун давлат мукофотлари ҳамда “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонига тавсия этилади.

Каналга уланиш:
@Tadbirkorlar_kundaligi


ЯНГИ ҚАРОРГА АСОСАН КИЧИК БИЗНЕС ҚАНДАЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ?

☑️Янги қарорга кўра, кичик бизнес субъектлари қуйидаги кўринишларда молиявий қўллаб-қувватланади:

▪️Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача муддатга йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратиш ва (ёки) асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг бериш. Бунда, 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади;

▪️Охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 500 млн. сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 5 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган истиқболли лойиҳаларига асосий воситаларни сотиб олиш учун 24 ойлик имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 1 млрд. сўмгача кредитлар ажратиш;

▪️24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган ва охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган истиқболли лойиҳаларига асосий воситаларни сотиб олиш учун 24 ойлик имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 1,5 млрд. сўмгача кредитлар ажратиш;

▪️24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган ва охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорликфаолиятини кенгайтириш истаги бўлган истиқболли лойиҳаларига асбоб ускуналар, технологик жиҳозлар ва махсус техникаларни сотиб олиш учун 24 ойлик имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 1,5 млрд. сўмгача лизинг хизматларини кўрсатиш;

▪️24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган ва охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган истиқболли лойиҳаларига асбоб ускуналар, технологик жиҳозлар ва махсус техникаларни сотиб олиш учун 24 ойлик имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 1,5 млрд.сўмгача фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга бериш;

▪️24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган ва охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган истиқболли лойиҳаларига бўш турган давлат мулки объектлари ва ер майдонлари, асбоб-ускуналар, бино-иншоотлар ва бошқа кўринишдаги моддий активлар билан 20 фоизгача, бироқ 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган қийматда улушдор бўлиб иштирок этиш;

▪️Инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологик стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 миллиард сўмгача грант маблағларини ажратиш.

ВМ-37-сонли қарор тўлиқ ҳолатда.

👉 @bankirkundaligi 👈


ЕР УЧАСТКАЛАРИ ЭЛЕКТРОН АУКЦИОН ОРҚАЛИ 30 ЙИЛГА ИЖАРАГА БЕРИЛАДИ

2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукцион савдоларини жорий этиш белгиланди:

▪️ижара муддати – 30 йил, бошланғич нарх – ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади;

▪️қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини уч йил муддатда ҳар ойда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

▪️деҳқон хўжалиги, якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачиликни юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолиби бўлган «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган фуқароларга ер участкаси нархини беш йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

▪️аукциондан тушган маблағлар харажатлар чиқариб ташлангандан кейин, тегишли туман маҳаллий бюджетига ўтказилади.

👉 @bankirkundaligi 👈


- Ёшга оид нафақа;
- Боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
- Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилига нафақа;
- Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа (1 ва 2-гуруҳ, 18 ёшдан катта);
- 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари учун нафақа;
- Кам таъминланган оилалар учун болалар учун нафақаси;
- Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;
- Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа (“Суюнчи пули”);
- Дафн қилиш учун нафақа (“Дафн пули”).

Ушбу хизмат турларини Ижтимоий химоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги "Инсон" марказлари кўрсатади.


❗️Президент қарори (ПҚ-7, 09.01.2024й)

➖ Ижтимоий солиқ тўлаётган ўзини ўзи банд қилган шахслар учун «Бизнесга биринчи қадам» банк карталари орқали 5 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатгача микроқарзлар тақдим этилади.

➖ Камида 6 ой фаолият юритган ва ҳисобварақларида (банк карталарида) пул айланмаларини амалга оширган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини кенгайтириш учун микрокредитлар ажратилади.

Ушбу тадбирларни молиялаштириш учун 2024 йилда тижорат банклари томонидан 1 триллион сўм, шу жумладан Ўзмиллийбанк томонидан 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун Бизнесни ривожлантириш банки томонидан 100 миллион сўмгача гаровсиз ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизини уларнинг банк картасига ўтказиб беришга рухсат берилади.

Telegram | Instagram | Facebook


    ⚡️ 2024-yil 1-martdan boshlab:

    👮‍♂️ ijtimoiy xodimlar assistentlarining “soatbay” moslashuvchan ish tartibi joriy etilib, ularning faoliyat samaradorligi baholanadi hamda baholash natijasiga ko‘ra rag'batlantiriladi. (Bunda ularning moddiy rag‘batlantirish maxsus fondi mehnat haqi fondining 50 foiziga yetkaziladi);

    🖋 vasiylikdagi shaxsning mol-mulkini taqsimlash va uning taqdirini hal etishga qaratilgan boshqa bitimlar notarial tasdiqlashdan avval “Inson” markazlari bilan kelishiladi;

    👮‍♂️ har olti oyda bir marotaba ijtimoiy xizmatlar sifati hamda individual ijtimoiy xizmatlar rejasi natijalari monitoringdan o‘tkaziladi;

    🤝 notariuslar tomonidan “Inson” markazlariga umrbod renta shartnomasi to‘g‘risidagi ma’lumotlar yuboriladi (“Inson” markazlari ijtimoiy xodimlari renta to‘lovchi tomonidan ushbu shartnoma shartlariga rioya etilishini monitoring qilinadi)


Ұша заводда ишлаётган махалладошимиз Ахмедов Собир


⚡️Тадбиркорлардан 8 турдаги ҳисоботларни талаб қилиш бекор қилинди.

Президент қарори билан 2024 йилдан тадбиркорлардан талаб қилинадиган, ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган 8 турдаги ҳисобот ва статистик маълумотлар бекор қилинади.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, ҳисоботлар фақат ахборот тизимлари орқали тақдим этилади.

2026 йил 1 январгача “тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети” орқали ҳисоботларни шакллантириш ва давлат органларига тақдим этишни назарда тутувчи ягона ҳисоботлар тизими жорий қилинади.

Ҳисоботларни топшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

2026 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – ихтиёрий;
2027 йил 1 январдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун – мажбурий;
2028 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – мажбурий.


Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам қандай ажратилади?

🔘 Мурожаатлар қандай кўрилади?

🔘 Мезонлар қандай текширилади?

🔘 Ариза қачон рад этилади?

🔘 Расмий даромад талаб қилинадими?

✅ Ушбу саволларнинг барчасига юқоридаги инфографикаларда батафсил жавоб берилган.




Эндиликда 100 миллион сўмгача кредитлар гаровсиз берилади

Кимлар бу имкониятдан фойдалана олади?

 
камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;

оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар;

дастур доирасида, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имкониятини бериш назарда тутилади.  

қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситаларни 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга бериш назарда тутилмоқда
.  

🇺🇿Самарқандликларга қўшилинг
👇
https://t.me/joinchat/TAhmSWMdbLERWLyP


СКОРИНГ ЎЗИ НИМА ВА УНГА ҚАНДАЙ ОМИЛЛАР ТАЪСИР ҚИЛАДИ?
(Кредит тарихи, 1-қисм)

Скоринг сўзи инглизча «score» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «ҳисоб» ёки «ҳисоблаш» деб таржима қилинади. Молиявий секторда скоринг, потенциал қарз олувчининг тўлов қобилиятини баҳолаш учун қўлланилади. Скоринг балл қарз олувчининг кредит тарихи маълумотлари асосида ҳисобланиб, кредит қарзини ўз вақтида тўлай олиш эҳтимолини баҳолайди.

Скоринг балл қанчалик юқори бўлса, қарз берувчи томонидан кредит аризаси маъқулланиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.

Скоринг балига ижобий ва салбий омиллар таъсир қилиши мумкин, масалан, қарз мажбуриятлари бўйича муддати ўтган тўловларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, кредит ахбороти субъектининг (жисмоний ва юридик шахслар) даромади, шунингдек, баъзи шахсий омиллар: ёши, оилавий аҳволи, фаолият соҳаси ва бошқалар таъсир қилиши мумкин.

☑️«Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси томонидан қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:
▪️А – аъло;
▪️Б - яхши;
▪️C - ўртача;
▪️Д - қониқарли;
▪️Э – ёмон.

☑️Бални ҳисоблашда тўртта омил муҳим ҳисобланади. Уларнинг ҳар бирида муҳимлилик даражасига кўра таъсир кучи ҳар хил:

▪️Олдин олинган ва ўз вақтида, кечикмасдан тўланиб ижобий ҳолатда ёпилган қарзлар энг юқори таъсир кучига эга бўлиб, баҳолаш мезонига 40% таъсир қилади;

▪️Агар шахсда айни вақтда кредит ёки муддатли тўлови мавжуд бўлса, уни тўлаб келаётган пайтидаги ҳолатини баҳолаш омили 30% таъсир қилади;

▪️Олдин олинган ва доимий равишда кечиктириб, салбий холатда ёпилган қарзларга бериладиган баллар омили 20% таъсир қилади;

▪️Шахснинг ўзига доир – ёши, манзили, жинси ва шунга ўхшаган маълумотлар омили 10% таъсир қилади.

☝🏻 Кимдир сизнинг номингизга кредит олмоқчи бўлса, сизга СМС хабар орқали хабар келадиган қилиб қўйиш мумкинлиги ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈



Показано 14 последних публикаций.

137

подписчиков
Статистика канала