МАСЖИДДА БЕКОРЧИ СЎЗЛАРНИ ГАПЛАШМАСЛИК
CАВОЛ: Бир ҳадис эшитдим, масжидда гаплашманг, акс ҳолда 27 йил қилган ибодатингиз ўчиб кетади, дейишди. Бу қанчалик ишончли ҳадис?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Машҳур муфассир Исмоил Ҳаққий ўзларининг “Руҳул баён” тафсирида шундай деганлар: “Айтилишича, масжид, илм мажлиси, маййитнинг ёни, қабристон, азон айтилаётган вақт ва Қуръон ўқилаётган пайтда дунё гапларини сўзлашиш 30 йиллик савобни кетказади”.
Кўриниб турибдики, муфассир бу гапни “айтилишича”, деб бошламоқда, лекин ҳадис демаганлар. Бу сўзни мўътабар ҳадис китобларида ҳам учратмадик. Бу гапни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа киши ўз ақлидан келиб чиқиб, айта олмайди. Бунинг устига бу сўз динимиздаги "Амалларни фақат куфр ёки ширк бутунлай йўққа чиқаради", деган умумий қоидага зид келмоқда.
Бу мавзуда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:
سَيكون فِي آخر الزَّمَان قوم يكون حَدِيثهمْ فِي مَسَاجِدهمْ لَيْسَ لله فيهم حَاجَة (رواه الامام ابن حبان عن ابْن مَسْعُود رضي الله عنه)
яъни: “Охир замонда шундай кишилар чиқадики, уларнинг суҳбатлари масжидларида бўлади. Аллоҳнинг уларга ҳожати йўқ” (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Бир қараганда ҳадиси шарифдан масжидда ҳар қандай гап-сўзларни гаплашиш мумкин эмасга ўхшаб кўринади. Лекин муҳаққиқ уламолар: “Ҳаром ва ботил аралашмаган дин ва дунё учун муҳим бўлган сўзларнигина гаплашиш жоиз”, – дейдилар. Бунга Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоир саҳоба Ҳассон ибн Собит разияллоҳу анҳуга мушрикларнинг Аллоҳ ва Расулига тўқиган бўҳтонларига раддия тарзида масжидда шеър ўқишга рухсат берганлари далил бўлади. Бу ҳақдаги ривоятни Имом Бухорий ва Имом Муслим ўзларининг "Саҳиҳ"ларида келтирганлар.
Мумкин бўлмаган гаплашиш – масжиддаги намозхонларни безовта қиладиган, масжиднинг ҳурматини туширадиган ва бекорчи гап-сўзлардир. Гуноҳ бўлмайдиган сўзларни масжидда гаплашиш жоиз бўлсада, намозхонларга у ерда ибодат ва зикр билан машғул бўлиш тавсия қилинади, чунки масжид айнан ана шу ишлар учун бино қилинган.
Яна масжидда ман қилинган ишларга унда овозни кўтариш (бақир-чақир қилиш), йўқолган нарсасини эълон қилиш ва савдо-сотиқ билан шуғулланиш киради. “Фатавои ҳиндия” китобида эса бу мавзуда шундай дейилади:
الْجُلُوسُ فِي الْمَسْجِدِ لِلْحَدِيثِ لَا يُبَاحُ بِالِاتِّفَاقِ ؛ لِأَنَّ الْمَسْجِدَ مَا بُنِيَ لِأُمُورِ الدُّنْيَا ، وَفِي خِزَانَةِ الْفِقْهِ مَا يَدُلُّ عَلَى أَنَّ الْكَلَامَ الْمُبَاحَ مِنْ حَدِيثِ الدُّنْيَا فِي الْمَسْجِدِ حَرَامٌ .قَالَ : وَلَا يتَكَلَّمُ بِكَلَامِ الدُّنْيَا ، وَفِي صَلَاةِ الْجَلَّابِيِّ الْكَلَامُ الْمُبَاحُ مِنْ حَدِيثِ الدُّنْيَا يَجُوزُ فِي الْمَسَاجِدِ ، وَإِنْ كَانَ الْأَوْلَى أَنْ يَشْتَغِلَ بِذَكَرِ اللَّهِ تَعَالَى - كَذَا فِي التُّمُرْتَاشِيِّ .
яъни: “Масжидда гаплашиш учун ўтириш мубоҳ эмаслигига уламолар иттифоқ қилганлар, чунки масжид дунё ишлари учун қурилмаган. “Хизонатул фиқҳ” китобида масжидда мубоҳ бўлган дунё сўзларини гаплашиш ҳаромлигига далолат қиладиган ибора бор. Унда: “(Масжидда) дунё сўзларини сўзланмайди”, – дейилган. “Салотул Жаллобий” китобида эса: “Агарчи Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлиш яхшироқ бўлсада, мубоҳ бўлган дунё сўзларини масжидда гаплашиш жоиз бўлади”, – дейилган”.
Демак, масжидда бекорчи гап сўзларни гаплашиш, бақир-чақир, савдо-сотиқ ва намозхонлар ибодатига халақит қилиш, йўқолган нарсасини эълон қилиш мумкин эмас. Буни уламолар “ҳаромга яқин макруҳ” деганлар.
Гарчи заруратда мубоҳ бўлган дунё сўзларини гаплашиш мумкин бўлсада, масжидда ибодат ва зикр билан машғул бўлиш яхшироқдир. Чунки масжидлар ана шу амаллар учун қурилгандир. Валлоҳу аълам.
Каналга уланиш учун 👇👇
https://t.me/+22RdPNc1ZH81NDc6

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
Каналга уланиш учун 👇👇
https://t.me/+22RdPNc1ZH81NDc6