Salohiddin Ayyubiy


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


«Дўстларининг айблари билан машғул бўлган кимсалар, душманлари билан жанг қила олмайди».
Салоҳиддин Айюбий роҳимаҳуллоҳ

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Сионистпараст Фейсбук сўз эркинлигимни бўғавергани учун олдинроқ Umma Life‘да профил очиб қўйган эдим. Бугун қарасам 44 киши кузатувчи бўлибди. Тармоқ қулайлиги ва чиройи билан ҳам эътиборимни тортди.

Келинглар, мусулмон минбари - Umma Life'га секин кўчайлик. Агар у юриб кетса, бизнинг овозимиз бўғилмайди, фикримиз кесилмайди. Сиониспарстларнинг таъна-маломатидан ҳам қутиламиз. Бу билан шояд ҳамфикр, қадриятли ва ахлоқли дўстлар ҳамжамияти пайдо бўлиб қолар.

P.S. Яқинда azon.global'да Umma Life ҳақида таҳлилий мақола эълон қилинади.

@MubashshirAhmad


Gʻazodagi voqealardan keyin Gʻarbning inson huquqlari haqidagi gaplari koʻngil aynidigan darajaga keldi...


Richard Nikson 1994-yilda shunday degan edi; Bugungi kunda Xitoyning iqtisodiy kuchi AQSHning inson huquqlari haqidagi gaplarini ahamiyatsizga aylantirib qoʻydi.

10 yil ichida ular yanada ahamiyatsiz va kulguli boʻlib qoladi...


Samuel Hantington - "Sivilizatsiyalar toʻqnashuvi va yangi dunyo tartibi" kitobidan


Репост из: Live Quds | Breaking
🇵🇸 Бизни террорда айблаганлар, бугун Ғазода 20 мингдан ортиқ одамларни қатл қилди.

🇵🇸 Бизни адашганликда айблаганлар, бугун Ғазода 12 минг болалар ва аёллар қирғинига сукут сақладилар ва кўз юмдилар.

🇵🇸 Бизнинг 7 октябрдаги буюк қаршилигимизни қоралаган аҳлимиз, 75 йилдан кўпроқ вақт зулм остида бўлган Фаластинни унутган эдилар!

🇵🇸Фаластинни ёрдамсиз ташлаганлар, динлари ва муқаддасотларини яхши танимайдилар.

🇵🇸 Масжидул-Ақсо босқинига бефарқ бўлган «аҳлимиз» хиёнатни содиқлик деб биладилар!

🇵🇸 Бизнинг «Ал-Ақсо тўфони» буюк операциясимиз дунё мусулмонларига Фаластин босқин остида эканини яна бир бор эслатиб ўтди.

© Ghazo


Telegram: t.me/FaIastin


исроилнинг "Едиот ахронот" нашри хабар бермоқда:
"Уруш бошланганидан бери американинг 230 юк самолёти ва 30 кемаси исроилга қурол-яроғ ва захиралар ташиди".

Ғазодаги урушга ким бошчилик қилаётганини ва ҳиссасининг кўламини кўряпсизми? Битта юк самолёти ёки кемасидаги қурол миқдори қанча бўлади? Менимча ҲАМАСнинг ҳамма аъзосини қиришга етса керак? Қолганлари кимни қириш учун? Уруш демак ҲАМАСга қарши эмас экан-да?

Бу-ку, фақатгина ҳарбий ёрдамга тегишли рақамлар экан. Сиёсий-иқтисодий қўлловчи? американинг ғарбдаги бошқа ака-укаларининг ёрдами-чи? Митти бир давлатни БМТ ҳам тия олмаётгани-чи? Жаҳон ҳамжамиятини у бир тийинга олмаётгани-чи?

Ғазодан келаётган хабарларни ўқийяпсизми? Сурат ва видеоларни кўряасизми?

Қани адолат?! Қани инсонийлик?! Қани раҳм-шафқат?!

Шу саволларга бирор киши жавоб берадими??????

© Mubashshir Ahmad




Agar sen bir narsani chin dildan hohlasang butun olam senga koʻmaklashadi.

Pablo Koelo - Alkimyogar kitobidan




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Kechagi shov-shuvlarga juda mos kelarkan...


Репост из: Live Quds | Breaking
Франция армиясининг энг хавфли снайпери, Франция легиони махсус кучлари бўлинмаси қўмондони бўлган Эммануэл Синард (Қизил бўри) бу суратни кеча Ғазодаги вайрон бўлган уйда олган ва бугун у 🇵🇸Ал-Қассам снайпери томонидан йўқ қилинди.🇵🇸

Telegram: t.me/FaIastin


Репост из: Press Activist 🇺🇿
🇮🇱 Мана бу нусха, Нетаняху томонидан тайинланган молия вазири Безалел Смотрич.

У "Буюк Исроил" тасвирланган минбар ортида туриб нутқ сўзламоқда.

"Буюк Исроил" бутун Фаластинни, бутун Иорданияни ва Ироқ, Ливан, Сурия, Миср, Туркия ва Саудия Арабистонининг бир қисмини қамраб олади.

Бу сионистлар тўдаси фақат Фаластин билан чекланишмоқчи эмас.

© @Press_Activist 🇺🇿


▪️Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Уруш бошланганидан бери шаҳидлар сони 20 000 кишига етди, шундан 8 000 нафари болалар ва 6 200 нафари аёллар. 52,6 минг киши жароҳатланган.


Bittaga ham gapirardingiz

Ko’chada turibsiz. Gapirishni boshladingiz. Yigirmata odam kelib eshitishni boshladi. Xursand bo’lasiz.

Yuzta bo’lib ketsa hayajon bosadi. Ikki yuzta bo’lsa nega shuncha odam eshitayotganiga hayron qolasiz.

Bittaga ham, yuztaga ham gapirishga bir xil vaqt ketadi. Foydasi karrasiga farq qiladi.

Blog boshlang. Bu ham ko’pchlikka gapirishga o’xshaydi.

Odam kam deb siqilmang. Ko’chada ikki yuztaga hayronmiz, onlaynda beparvomiz. Har bir kuzatuvchini ko’chada eshitib turgan odamdek tasavvur qiling.

Bittadan ko’p bo’lsa yutuqdasiz. Bittaga ham gapirardingiz.

O’zi boshida obunachini umuman o’ylamang.

Blog yurgazishda obunachisi kamlar yutqazmaydi. Blogi yo’qlar yutqazadi.

© Aziz Rahimov


"Фаровонлик ҳимоячилари"

Яман соҳилларидан ўтадиган кемалар хавфсизлигини таминлаш учун тузилган коалиция - "Фаровонлик ҳимоячилари" деб номланибди. Мақсад ва даъвоси бошқа-бошқа бўлган мунофиқ ғарб, ўзининг ғаразли ишларини доим чиройли номлар билан пардалаб келган. Масалан, Ироқда юз минглаб тинч аҳоли ёстиғини қуритган урушни "Ёвузлик ўчоғи"ни йўқ қилиш баҳонаси ва номи билан очилган. Ваҳоланки, урушга сабаб бўлган оммавий қирғин қуроллари топилмаган.

Яманлик озод инсонлар Ғазодаги қонли урушни тўхтатиш ва тинч аҳолига инсонпарварлик ёрдамини киргизиш талабида, исроилга алоқадор кемаларни Бобул-Мандаб бўғозидан ўтишини тўхтатиб қўйди. америка урушни тўхтатиш, тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва ҳақиқат томонда туриш ўрнига "Фаровонлик ҳимоячилари" номли коалиция тузиб, золимга тўсиб қўйилган йўлни очиб, исроил манфаатларини ҳимоя қилмоқчи. Иш шундай экан, унда миссияни "Зулмга ёрдам" "Қонхўрлик ҳимоячилари" ёки "Каламушлар тўдаси" каби асл мақсадга далолат қиладиган номлар билан аташ керак эмасми ?!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Al Jazira jurnalisti Isroil armiyasi va Al-Qassam jangchilari jang maydonidagi video tasvirlarni taqqosladi.

Isroil armiyasi tasvirlari juda kulguli, quruq devorlar va havoga berilga zarbalar.

Al-Qassam tasvirlarida esa aniq urilgan tanklar va askarlar koʻrishingiz mumkin.


Ўзингизга ўхшаган ўзбекка рус тилида гапирар экансиз, сиз маданиятли инсон эмассиз. Балки сиз ўз тилини унутган, ундан уяладиган,  унинг гўзаллигидан маҳрум бўлган маданиятсиз ва қуруқ инсонсиз!
   Олифталик қилмасдан ўзбекча гаплашаверинг болам!


© Abdulqodir Polvonov


Репост из: Press Activist 🇺🇿
Рум қўмондони узоқдан келаётган Холид ибн Валид қўшинини кўргач, дарҳол Хитой императорига мактуб ёзди ва мактубда: "Эй Хитой подшоҳи, мени Холид ибн Валид қўшинидан қутқаришингни илтимос қиламан", деди.

Мактубни ўқиган Хитой императори: " Хоҳласа тоғни ҳам таг томири билан суғуриб олишга қодир бўлган қўшинга қарши сенга ёрдам беришга ожизман" дея жавоб қайтарди Рум қўмондонига.

...Ёрдамни инсондан эмас, ёлғиз Аллоҳдан сўраган, Унинг ёрдам беришига чин қалбидан ишонган, Унга суянган, таваккал қилган ва Уни дунё ва охиратдаги дўсти деб билган ҳар қандай қавм ғалабага муносибдир !.
Шундай экан, Ғазо аҳлининг ғалабасига қандай ишонмаслик мумкин?!

© @Press_Activist 🇺🇿


Китоб ўқимаган бир элни кўрдим,
Куни разолатга ботиб ётибди.
Ўғри-киссавурин бошга кўтариб,
"Юртим" деганга тош отиб ётибди.

Ҳар қадамга битта тўйхона қуриб,
Томошага ғайрат қилиб ётибди.
Ким илм истаса бошини ёриб,
Олимин устидан кулиб ётибди.

Китоб ўқимаган бир элни кўрдим,
Хоинлари халқин сотиб ётибди.
Муттаҳам, золимлар эгар қошида,
Оқилин зиндонга тиқиб ётибди.

Хорижда мардикор бўлгани анча,
Ҳар куни Москопга учиб ётибди.
Бошин олиб кетмоқ истаган қанча,
Чора  топган юртдан кўчиб ётибди.

Китоб ўқимаган бир юртни кўрдим,
Бўғзидан қарзга ботиб ётибди...


@Salohiddin_Ayyubiy_TV


Репост из: Девонайи Ҳақгўй
Мамлакатни олимлар, инженерлар, врачлар ва бошқа ақлий меҳнат соҳиблари тарк эта бошладими — демак миллат ва халқ ўзининг гултожларидан жудо бўлмоқда. Бундай мамлакатда "бизнеcменлар" ҳокимиятга келади, таги пастлар ва кўчада тарбия топган қаллоблар сиёсатдон бўлади, бозордаги чайқовчилар, спортчилар ва артистлар депутатга айланади.

© Харс ЙЕНСЕН (1932 йилги нутқидан)

@adolat_kuychisi


يَا مُقَلِّبَ الْقُلُوبِ ثَبِّتْ قَلْبِي عَلَى دِينِكَ

«Эй қалбларни айлантирувчи (бурувчи)! Қалбимни динингда собитқадам қил» 

@Salohiddin_Ayyubiy_TV

Показано 20 последних публикаций.

94

подписчиков
Статистика канала