Shahlo_Xon_ijodiy_kanali


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




КЕТИШ

Хайронман, қаерга кетворсам экан?
Самарқандми, Бухоро кетворсаммикин?
Хастаман, дардимни билмас Андижон
Бир зум Навоийга етворсаммикан?

Сувлари, хавоси тоза, мусаффо
Шохимардон тоғларин қилайми макон?
Ёки кеч ким топмас чўли Хиванинг
Қумликлари остида берсаммикан жон?

Хоразм гўзали Анжонга келиб,
Қайта туғилмоқни орзу қилганди.
Балки алиштирсаммикин Андижон унга,
Мен эса тарихий Хоразм кетиб.

Қадр-қимматимга етар балки Шош?
Ёки Фарғонага кетиб кўрайми?
Сурхон ерларини мақтар қари, ёш
Кенг адирлар оша яйраб юрайми?

Қашқадарё юртин хеч кўрмаганман.
Бориб гўзаллигин бир кўрсаммикин?
Сирдарё сувларин мен ичмаганман.
Қолиб дарёсига шўнгисаммикин?

Ғамдан тугаб бўлдим, етишмас ҳаво.
Хатто Хонобод ҳам беролмас нафас.
Жиззахнинг "Зомини" берармиш даво,
Борсамми қилмасдан узоқдан хавас?

Бас, етар! Наманган бўлар манзилим.
Одобли, хаёли, иймонли улар. Мардлар кўп, хеч қачон оғритмас дилим,
Ёмон қараганни кўзини тилар.

Юрагимда дардим тинчлик бермайди,
Кетиб аламлардан холи бўларман.
Агар унитолмай жоним қийналса,
Ўзга тупроқларда қолиб ўларман!
 
✍️Shahlo Xon

@Shahlo_Xon_ijodiy_kanali


Эркак киши бешта нарса билан бу дунёда бахтли бўлади:

1.
Эрга ҳамфикр хотин.
2. Эслик фарзандлар.
3. Содиқ биродарлар.
4. Яхши қўшнилар.
5. Ризқини ўз юртида топиши.

@Shahlo_Xon_ijodiy_kanali




⚡️Бугун 19-июнь Медицина ҳодимлари куни!

Кўплаб мамлакатларда бугун жафокаш ва жонкуяр шифокор ҳодимлар куни

Медицина соҳасида кунни кун, тунни тун демасдан ишлаб келаётган юртдошларимизни Байрамлари билан қутлаймиз. СИЗЛАР ҚАҲРАМОНСИЗЛАР!

@Shahlo_Xon_ijodiy_kanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Xatoyingizni kechira oladigan darajada yaxshi odamman, lekin yana ishonadigan darajada ahmoq emasman...

@Shahlo_Xon_ijodiy_kanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Senga borimni berishni xohlayman ammo, buncha g’amni sen nima ham qilarding…

@Shahlo_Xon_ijodiy_kanali


#Yangi

(Хазил шеър)

Туш кўрибман...Кенг ховли...
Ўртасида бир супа.
Ўтирибман чиройли,
Суртиб  атиру упа.

Эгнимдамиш хон атлас,
Бошимда гулли дўппи.
Эсладим, элас-элас...
Тўйми...Нимадир бўпти.

Ўтирганмишман кутиб,
Кимнидир келишини.
Соатлар тез тез ўтиб,
Эшикдан киришини.

Пайдо бўлармиш биров,
Қалтирармиш юрагим.                          Таниганмишман дарров,
Турар эмиш- суйганим!

Чопармишман ёнига,
Бўйсинмасмиш эх танам.
Аранг етиб бўйнига,
Осилармишман махкам.

Туташармиш нафаслар,
Қилармиш мени сархуш.
Бирлашмоқ бўлди лаблар...
Бироқ, тугаб қолди туш!

Афсус,бу тушлар майли...
Мени ҳеч кўролмади.
Хуллас,бечора Лайли,
Мажнунга етолмади!😂

✍️Shahlo Xon

29.01.2024

@Shahlo_Xon_ijodiy_kanali




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Premyera

"Андижонлик гўзал" шеърим "Жозиба" грухи ижросида янгради. Жудаям гўзал ижро.
Эшитинглар ва фикрингларни йўлланглар! 😀

@Shahlo_Xon_ijodiy_kanali


#yangi

O'shanda men armon bo'laman
(Ўшанда мен армон бўламан!)

🎙Shahlo Xon

(Muallifga tashakkur)

@Shahlo_Xon_ijodiy_kanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Kunlar o'tadi... Hamma narsa o'zgaradi.
Sening o'rningdan boshqa)

@Shahlo_Xon_ijodiy_kanali


Senga borimni berishni xohlayman ammo, buncha g’amni sen nima ham qilarding…

@Shahlo_Xon_ijodiy_kanali


Отажон...Мени кечиринг... Кечиринг!
Бир қиз бўлолмадим сизга муносиб.
Розиман майлига жазолар беринг
Ўлдирсин ер ютиб, сиртмоқлар осиб!

Сақлай ололмадим омонатингиз
Имкон тополмадим йўқ бирор чора.
Кўпни зир титратган Полвон эдингиз,
Менчи, бир ожиза, кучсиз, бечора.

Нега эркак бўлиб яралмадим мен,
Шунда оқлармидим фарзандлик бурчим.
Қизим, сиздан умид қилгандимку денг,
Етмади, панд берди аёлча кучим.

Эслайман ховлимиз катта мевазор,
Айтсангиз  ўғилдек қилардим мехнат.
Чопардим, экардим, қилардим гулзор,
Хеч қачон қизман деб қилмасдим миннат.

Энди пучга чиқди бор умидингиз
Боғингиз қуриди, тиконлар тилди.
Сизни ишонтирган ўша  "Ўғлингиз" 
Ожиза бир аёл эканин билди.

Аламлар емирди мени отажон,
Энди яшамоққа қандай ярайман?!
Агарда вақт келиб берганимда жон,
Бориб юзингизга қандай қарайман?

Отажон кўксимни аламлар тилган
Уйингизда қолмас босган изингиз.
Асраб қололмади сиз умид қилган 
Шу бетайин "ЎҒИЛ БОЛА"  қизингиз!

Отажон... Мени кечиринг...
😥😥😥😥😥😥
✍️Shahlo Xon

11.11.2023

@Shahlo_Xon_ijodiy_kanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Otajon, meni kechiring... 😥😥😥

✍️🎙Shahlo Xon

@Shahlo_Xon_ijodiy_kanali

@Shahlo_Xon_ijodiy_kanali


#Оталар_куни
#Дадажон

Дадажон,дадажоним сизни соғиндим!
На кўникдим йўғингизга, на овиндим!
Қон йиғладим, зор йиғладим, оғриндим!
Нима қилай, Дунёсига сиғмаяпман!?

Ўша куни сиз билан тенг ўлдим, Дада!
Қабрингизга ўзимни ҳам кўмдим, Дада!
Капалакдек бошингизга қўндим, Дада! 
Тирикманми, ўликманми билмаяпман!

Ишонгандим сизни асло ўлмайди деб,
Кўзларимни жовдиратиб қўймайди деб,
Кетолмайди кўнгли менсиз тўлмайди деб,
Булут бўлиб ёмғирдайин тинмаяпман!

Қолдирдингиз қадрим кўзга илмасларга!
Дуру зарни  тошдан фарқин билмасларга!
Номардларга,кўксин қалқон қилмасларга!
Аламларга чидолмасдан йиғлаяпман!

Еру кўкка ишонмаган Дадажоним!
Қизим дея, Сен демаган Дадажоним!
Билмай кетиб, келолмаган, Дадажоним!
Мехрингизни,ўзингизни  қўмсаяпман!

Ҳеч бўлмаса тушларимга кириб туринг!
Сизни қандай соғинганим билиб туринг!
Шу кунларда ёнгинамда бўлиб туринг!
Оғриқлардан келганингиз сезмаяпман!

Нима қилай Дунёсига сиғмаяпман!

✍️Shahlo Xon

19.02.2024

😥😥😥😥😥😥

@Shahlo_Xon_ijodiy_kanali


♡ Бугун Халқаро Оталар куни ♡

Барча отажонларимиз соғ-саломат бўлсин! Ўтганларини Аллох рахмат қилган бўлсин! 🤲🤲🤲

@Shahlo_Xon_ijodiy_kanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўлжа қилиб ташлаб кетманг, бағритошим!

✍️Shahlo Xon

🎙Shahlo Xon

@Shahlo_Xon_ijodiy_kanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мухаммад Юсуфдан қолган мерос бу...

✍️🎙Shahlo_Xon

@Shahlo_Xon_ijodiy_kanali


Бугун ҚУРБОН ХАЙИТИ! Лекин буни билмайдигон, ичида кек сақлаб, шайтондек кибрланиб кетган, ўзини ХАҚ ман деган, мусулмонман деб, шайтоннинг ишини қиладигон,унинг меросхўрлари ҳам бор экан одамзод ичида. Қутлуқ кунни деб, Аллохни ўртага қўйиб узр сўралса хам, кибр балчиғига ботиб кетиб, гинани амал қилиб олиб, Аллохнинг лаънатига учраганлар ҳам бисёр экан ичимизда. Сендай Малъунларга рахмимиз келади! Аллох кечириб юборган, сен ким бўлибсан?
Биз Аллохнинг айтганига амал қилиб қўйдик. Кичик эканмиз деб бошимизни эгдик.Уни Шайтон эканлигини билмабмиз.Билдигу юзига тупирдик! Аллох шу куннинг хурматини билмаганларга ўзи инсоф берсин! Хайф сендай иймонсизларга! Бизнинг эса кўнглимиз юруғ бўлди Алхамдилиллох!

@Shahlo_Xon_ijodiy_kanali

Показано 20 последних публикаций.

1 096

подписчиков
Статистика канала