SHERZOD KOMIL XALIL IJODI

Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана

@Sherzodkmilkhalil -
Siz bu yerda Sherzod Komil Хalilning umumiy ijodi bilan yaqindan tanishib borishingiz mumkin.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций

Адабиёт монополия эмас. Адабиётни томорқа қилиб олганлар бу ерда фақат мен экин экаман деб ўйлайди...

@Sherzodkomilkhalil

Мана Китоб -
улкан қоялар,
Кўк ва ер устида чўзилган туман...
Арчалар -
минг йиллик ғоялар!
Бу мен дунёда унутиб кетган қизнинг мактуби:
-Шерзод Комил Халил сизни севаман!

Шерзод Комил Халил

Китоб манзаралари

Мана Лондон...
Ойбек
Мана Китоб -
улкан қоялар,
Кўк ва ер устида чўзилган туман...
Арчалар -
минг йиллик ғоялар!
Бу мен дунёда унутиб кетган қизнинг мактуби:
"- Шерзод Комил Халил сизни севаман!"
Мен эса бағримни тиламан...
Шеърлар - лойқаланган дилимнинг туби!
Чақмоқлар - кўксимни ёрган оғриқлар!
Майсалар - баҳорнинг эртаги;
Китоб нима?..
Китоб - генерал Жўрабекнинг юраги,
Тарих - босқинчиларнинг эрмаги,
Китоб ўқиб ётар бамисли тош китобни;
Бу Темур ўтган йўллар - отларнинг дупурига елпинган,
Сиз кимсиз - юраги дунёларга талпинган,
Ўттиз еттию етти градус кенгликда,
Юлдузларни кузатган мунажжим.
Дунёнинг бошқа бир гўшасида,
Пуштиранг осмондан юлдузларни кузатадиган бошқа Китоб йўқ;
Мени музли ёмғирлари билан қарши олган,
Дунёнинг бошқа бир гўшасида бошқа Китоб йўқ!
Бу менинг ҳаёт- мамотимнинг Китоби,
Менинг шўришларимнинг мангу изтиробли дилгир Китоби;
Одамзод унутиб юборган бир ғариб ва мустағриқ шаҳар!
Бир шаҳарки, мен унинг кўчаларида ғамбода кезаман.
Барча қовоқхоналарини,
қартахоналарини,
фоҳишахоналарини кезаман
Ва шу тахлит юракни эзаман!
Юзимга урилган на дилхуш шабадалар,
На Оқсувнинг тиниқ шаффоф сувлари
Кеткизолмас менинг юрагимнинг зангини;
Мен унутиб юборганман бунда қачондир,
Умримнинг энг гўзал тонгини...
23.08.19.

Репост из: SHOM.UZ
Мактуб

Қадрли дўстим Шуҳрат Ориф!

Адабиёт жўн ҳодиса эмас, инчунун шеърият ҳам. Бугунги ўзбек шеърияти қайси кўлам ва ўлчамдалигидан қатъий назар мени мутлақо қаноатлантирмайди. Мен на Абдулла Ориф, на Рауф Парфи ва на бошқа шеъриятимиз сиймоларини танқид қилишдан мутлақо йироқман. Бу ўзан ва дарёлар ҳали узоқ оқиб ётишини мен ҳам биламан. Абдулла Орифга интилиш керак деган тезис қанчалар жозибали ва ҳаётбахш туйилмасин, ҳатто сиз бир пайтлар ёзганингиз:
"Камида Навоий бўлишим керак",
шеърий идеал, бизнинг бугунги айҳонносимиз ва ўз майлимизча нималарнидир қоралаб ётганимиз, бизнинг овозларимиз давр тўзонларининг нариги тарафидан туриб ўйлаганда ҳам менга жуда ҳам некбин туйилмайди.
Бир замонлар мен сизнинг тимсолингизда катта овозни эшитгандим. Бу мен учун бир чақириқ мисоли эди. Сўнг бу овоз ғойиб бўлди. Нақ ўн беш йиллар чамаси. Бугун сизнинг ёзаётганларингиз ва бу майдонга янгидан қайтишигизни кузатарканман, ўша, бундан ўн беш йиллар олдин тўсатдан ғойиб бўлган шоирнинг қайтиши менга ҳам қайта мотивация беради. Шеъриятдан фарқли ўлароқ насрда мен фақат Назар Эшонқул ижодини ўқиганимдагина ўзимга нисбатан катта чақириқни кўрганман. Бизнинг умумий шеърий идеалларимиз, ҳаётни фалсафий ва ирфоний англашга бўлган интилишимиз, иймон йўли, умуман бизнинг авлодга хос бўлган ўзига хосликлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтирмоқчи эмасман. Мени безовта қиладиган бир туйғу бугунги мавжуд адабиётимизнинг ҳолатидан қониқмаслик, янги бир дунёни очишга бўлган интилишнинг боши берк кўчага кириб қолганлиги, ижтимоий ҳаётда ҳамон овозимизнинг баралла эшитилмаётганлиги ҳаммадан ҳам қаттиқ чўчитади. Шунга қарамай, мен доим ичимда гувраниб ётган тошқин дарёларнинг шағирлашини эшитаман, юрагимнинг туб-тубларидан ҳайқираётган инсон овозининг бир совуқ ёмғирли ва чақмоқли ҳавода булутлар ва тоғлар қатини кесиб, баралла янграётганини эшитаман. Бир соҳир дунё бор - унда биз азалдан орзу қиладиган катта поэзия жаранглайди. Бу мен ҳали тўла-тўкис англаб етмаган ва бу ёруғ дунёда яшаётган одамиятга етказилмаган, аммо етказилиши жуда муҳим бўлган ичкари овозни эшитаман. Сиз ҳам эшитасизми дўстим?!

Сизга ҳурмат ва камоли эҳтиром билан Шерзод Комил Халил.

22.08.2019.
Тошкент- Учтепа.

@mittihaqiqatlar

Репост из: Nodirabegim
Мактуб

Қадрли дўстим Шухрат Ориф!

22.08.19.
Тошкент- Учтепа.
@mittihaqiqatlar

Мубоҳаса қилар ҳар ерда тўп-тўп,
Бизни кимларгадир тенглайдиганлар;
Шеър ёзишни бизга ўргатувчи кўп,
Лекин камдир бизни тинглайдиганлар!

Шеърларимизни хуш кўрувчи қадрдонлар, омонмисиз?!

Шерзод Комил Халил

Соғинажаклар

Кечаги кунимдай болалигимни,
Эслайман айтилган афсун эртаклар;
Онажон, мен сизга очдим дилимни,
Ҳали мени жуда соғинажаклар.

Нурафшон тонгларнинг ўша борлиғи -
Томимизга келиб қўнган лайлаклар!
Керакми шоирнинг сизга борлиги,
Ҳали мени жуда соғинажаклар.

Ўсдим юксакларда кун иссиғида,
Дарахтман - теграмда унган чечаклар;
Соям йўқлигида, қуёш тиғида,
Ҳали мени жуда соғинажаклар.

Умр ҳам ўтади кузак сўнгида,
Сарғариб битади яшил куртаклар;
Менсиз даврларнинг кўзи ўнгида,
Ҳали мени жуда соғинажаклар.

Ўйламанг келмас деб менга ҳеч навбат,
Кун келар келади бу келажаклар...
Мени ташлаб кетган танҳо муҳаббат,
Ҳали мени жуда соғинажаклар.
21.08.2019.
Тошкент-Учтепа.

Ўсдим юксакларда кун иссиғида,
Дарахтман - теграмда унган чечаклар;
Соям йўқлигида, қуёш тиғида,
Ҳали мени жуда соғинажаклар.

Омонмисиз, қадрли, адабиётни севгувчи дўстларим?!

@Sherzodkomilkhalil

Яқин кунларда Дунё халқлари Ёзувчилар уюшмасининг янги журнали 16 та тилда нашрдан чиқиши кутилмоқда. Улар ичида ўзбек тили ҳам бор! Журнални Тошкентда тақдимотини ўтказамиз насиб!

Хайрли кеч қадрдонларим! Дуоларингизда мени ҳам ёдга олинг, мен ҳам сизни ёдга олурман!
Пайғамбар (алайҳиссалом) айтдилар: "Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Эй одам боласи! Ҳар хил ишларни ташла, хотиржам менга ибодат қил. (Шунда) мен кўнглингни тўқ, қалбингни бой қилиб, фақирлигингни кетказурман, шундай қилмасанг, кўнглингни турли хил ғаму ташвишлар билан тўлдириб, фақирликка ташлайман" (Имом Аҳмад, Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти). Эй, Яратган Раббим, мени хотиржамлик билан ибодатларингга қоим қилгин, гуноҳ ва қарздан паноҳ бер, пайғамбаримиз Муҳаммад(С.А.В.)нинг шафоатларини насиб қил, мени Ўзингдан бошқа халоскорим йўқ!!! "Ё Аллоҳ! Мен Сендан ўзим билганим ҳолда, бирор нарсани Сенга ширк келтиришдан паноҳ тилайман ва билмаганим учун истиғфор қиламан"!

@Sherzodkomilkhalil

Шерзод Комил Халил

Агностицизм

Қандайин яратган дунёни Раббим?!
Бу мискин давворда бизлар ўзи ким?!
Оламлар жим эрур, одамлар ҳам жим,
Билмадим, билмадим, била олмадим...

Чорламишдир бунда ҳаёт қонуни,
Шеър ёзсанг бор эрур баёт қонуни;
Бу маним қонунми, ё, ёт қонуни?..
Билмадим, билмадим, била олмадим...

О, мани бунча ҳам хаёлларим кўп,
Дунёда севгувчи аёлларим кўп!
Сизга берадурғон саволларим кўп?..
Билмадим, билмадим, била олмадим...

Абадий яшашни истайди кўнгил,
Шеър ёз деб ҳар куни қистайди кўнгил;
Ҳар замон ким мени эслайди кўнгил?..
Билмадим, билмадим, била олмадим...

Ҳар дам ўйнашади мен билан ажал,
Қилиқлари совуқ, қўпол ва дағал;
Берайин умримга дўстим не бадал?..
Билмадим, билмадим, била олмадим...

Тарк этарлар мени дўсту-ғанимлар,
Гулдай паривашлар, гўзал хонимлар;
Манзилга боради мен билан кимлар?..
Билмадим, билмадим, била олмадим...

Тугамас экан ҳеч кўнгилнинг ғами,
Бунчалар ширинсан ҳаётнинг таъми!
Битдими тугалиб умрнинг шаъми,
Билмадим, билмадим, била олмадим...
20.08.2019.
Тошкент-Учтепа.

@Sherzodkomilkhalil

Тарк этарлар мени дўсту-ғанимлар,
Гулдай паривашлар, гўзал хонимлар;
Манзилга боради мен билан кимлар?..
Билмадим, билмадим, била олмадим!

Кунингиз яхши ўтсин қадрдонлар!

@Sherzodkomilkhalil

Бундан уч йил олдин Ҳиндистондаги Writers Capital, яъни Халқаро Ёзувчилар ташкилотининг Ўзбекистон бўйича директори этиб тайинлангандик!

@Sherzodkomilkhalil

Қозоғистонда Дунё халқлари ёзувчилар уюшмаси томонидан тақдирланган ижодкорлар! Улар сафида камина ёзувчингиз ҳам бор!

@Sherzodkomilkhalil

Шерзод Комил Халил

Дастак

Ҳақиқат, ҳақиқат дея юрибман,
Ёлғон дунёларнинг ёлғони билан;
Кимнинг не иши бор энди билибман,
Камбағалнинг тузсиз ёвғони билан.

Куйса куйибдида бир далли шоир,
Куймаган дунёда ошиқ каммиди?!
Ёзгани ўлдиму куйдимга доир,
Битта шоир кам-кам, шу ҳам ғаммиди?!

Нима ахтараман, нима излайман,
Умримга арзирми топганим бунда?!
Муштдек боламни ҳам ҳатто сизлайман,
Қадрим ҳеч бўлмаган мискин очунда!

Келишим ҳеч кимга эмасди қизиқ,
Кетишимдан биров бўларми хафа?!
Ҳаётим мазмунсиз - бужур йўл, чизиқ,
Адашар гўзаллар келиб ҳар дафъа!

Шеър қолар, мендан ҳам нимадир қолса,
Ортиқ бера олмас ҳеч кимса фириб;
Ер устида мендан кулдилар роса,
Энди ер остига кетсамми кириб?!
17.08.19.
Тошкент- Учтепа.

@Sherzodkomilkhalil

Шеър қолар, мендан ҳам нимадир қолса,
Ортиқ бера олмас ҳеч кимса фириб;
Ер устида мендан кулдилар роса,
Энди ер остига кетсамми кириб?!

Кунни яхши ўтказяпсизми азизларим?..

@Sherzodkomilkhalil

Уч йил олдин АҚШда I left poetry яъни “Мен шеъриятдан кетганман" китобимиз Шимолий Королина штатида нашрдан чиққанди!

@Sherzodkomilkhalil

Қозоғистонда бизга берилган Мағжон Жумабой ўғли номидаги халқаро адабий мукофот дипломи!

@Sherzodkomilkhalil

Показано 20 последних публикаций.

140

подписчиков
Статистика канала