Финландиянинг таълим мўъжизаси ҳақида лонгрид
Европанинг кўплаб давлатларида бўлиб, шу пайтгача Шимолий Европани кўриш насиб қилмаганди. 2019 йил охирида ушбу минтақанинг ўз мақомига энг катта қийинчиликлар билан эришган мамлакати - Финландияга сафар қилиш имкони туғилди. Сафар бўлганда ҳам Финландияни ҳозирги даражага чиқаришда локомотив вазифасини ўтаган таълим тизими билан яқиндан танишиш мумкин бўлди.
Узоқ вақт Швеция мустамлакаси бўлган, кейин Россия империяси таркибидаги автономияга айланган ва 1917 йилга келибгина мустақилликка эришган Финландия кейинчалик ушбу мустақилликни сақлаб қолиш учун СССР билан урушларда ҳудудининг 10 фоизини ва 100 мингга яқин аскарни қурбон берган, шунингдек ташқи сиёсатини СССР рухсати билан олиб борган.
Бироқ Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларидан фарқли равишда ички мустақиллигини сақлаб қолиш эвазига ҳозирга келиб дунёнинг энг илғори мамлакатларидан бирига айланган. Мамлакат узоқ вақт мустамлака бўлгани суратдан билиниб туради: Хельсинкини бир қарашда Санкт-Петербург ёки Польша шаҳарларидан ажратиш қийин. Сийрат эса бошқача.
Қандай бундай бўлди дейсизми? Яқинда дунё жамоатчилигини ҳайратга солиб бош вазирга айланган Санна Марин буни Финландиянинг ҳаммага тенг имкониятлар тақдим этувчи таълим тизимида деб изоҳлаган. Ўша машҳур суратдаги Финландия ҳукумати тепасидаги беш ёш аёл коалицияси вакилларидан бири - таълим вазири Ли Андерссон ҳам ўзаро суҳбатда фин таълим тизимисиз бундай бўлиши имконсиз эканини, зеро унинг ўзи ҳам этник камчилик, собиқ мустамлакачи шведлар вакили ҳамда ўртаҳол оиладан эканлигини айтганди.
Унинг айтишича, аслида Финландия таълим тизими ҳам бошқа давлатларникидан фарқ қилмасди, таълим ёдлаб ўрганишга асосланган ва қаттиқ стандартлаштирилган эди. Айнан 1960 йиллар охирига келиб таълим соҳасида бошланган тизимли ислоҳотлар 2000 йиллардан бошлаб Финландия таълим кўрсаткичлари дунёда энг юқорилардан бирига айланишига олиб келди.
Финлар биринчи навбатда мактабларни кичик жамиятларга айлантиришга ҳаракат қилди ва буни таъмилаш учун унинг қурувчилари - ўқитувчиларни тайёрлашга катта эътибор қаратди. Ўқитувчиларни тайёрлаш учун уч йиллик бакалавр ва икки йиллик магистратура даражасидан иборат жами 5 йиллик дастур жорий қилинди, ўқитувчи бўлиш учун магистратура даражасига эга бўлиш мажбурий қилиб қўйилди.
Педагогика йўналишига энг қийин қабул жорий қилинган бўлиб, ҳужжат топширганларнинг 10 фоизигина синовдан ўта олади. Яъни бу қаерга топширишни билмаганидан топшириб кириб кетадиган йўналиш эмас, балки юридик ёки иқтисодий соҳа каби энг нуфузли йўналишлардан бири. 30-40 йил давомида узлуксиз ўта юқори даражали ўқитувчилар тайёрланиши натижасида мамлакатнинг барча мактаблари элита даражасидаги ўқитувчилар билан тўлди.
Ҳар томонлама юксак малакали ўқитувчилар борлиги мактабларга автономия бериш имкониятини ҳосил қилди. Энди таълим вазирлиги қатъий стандартлар бериб, уларга амал қилишни сўрамайди, ўқитувчилар берилган тавсиялар бўйича ҳаракат қилиб, ўз ўқувчиларининг хусусиятларидан келиб чиқиб дарс жараёнини ташкиллаштиришга ўтди.
Минглаб варақлик ўқув дастурлари ўрнини ҳам 10 варақ атрофидаги умумий тавсиялар эгаллади. Ўқитувчилар энди берилган стандартларни қатъий жорий қиладиган техник ходимлар эмас, балки вазиятни таҳлил қилиб ҳаракатланадиган қарор чиқарувчиларга айланди. Ўқитувчиларнинг малакасига ишонч шунчалик каттаки, дарсликлар учун ҳам умуммиллий стандартлар бекор қилинган - ўқитувчилар ўзларининг ва ўқувчидарининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб дарслик танлайди.
Финландияга ўқувчилар мактабдаги бутун даври давомида фақатгина битта мажбурий имтиҳон топширади - ўрта мактаб охирида. Бошқа барча имтиҳонлар ўқитувчиларнинг ихтиёрига ҳавола. Ўқувчилар ўртасида ҳам, мактаблар ўртасида ҳам рейтинглар умуман йўқ. Ўзлаштириши секин ёки имконияти чекланган ўқувчиларга индивидуаллаштирилган дастур тақдим этилади ва уларнинг бошқаларга етиб олиши таъминланади.
(Давоми кейинги постда)
📺 Саҳифамизга қўшилинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAE-ASkES-0u9tPm9yw