Мирзиёев ўз фармони билан Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари ва ҳарбий прокурорни тайинлади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 10 февралидаги фармонига асосан Абдуҳалим Холмахматов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Абдуҳалим Холмахматов мазкур лавозимга тайинлангунига қадар президентнинг Қашқадарё вилояти Халқ қабулхонаси мудири лавозимида ишлаган.
Шу куни Мирзиёев ўз фармони билан Шуҳрат Узоқовни Бош прокурорнинг ўринбосари – Ўзбекистон Ҳарбий прокурори лавозимига тайинлаган.
Шуҳрат Узоқов бу лавозимга тайинлангунича президентнинг Самарқанд вилояти Халқ қабулхонаси мудири лавозимида ишлаб келган.
@talabalar_shaharchasi_ttymi