Мана шу видео телефонимга келиб қолганда бефойда нарсадай қарадимда ўчириб юборишдан аввал иккала кичик қизимни чақириб бир дақиқадан вақт бериб нима тушундинглар айтасизлар дедим.
Туғриси уларни жавоблари ажойиб бўлди.
Тушундимки биз фарзандларимизни кўпинча беэътибор қолдирамиз экан ,
бизга кичик туйилган уларнинг вужудида эса "катта"инсонлар вояга етган бўлар экан.
Саккиз ёшли Тасним бир дақиқа қараб турдида сўнг ;
Баъзида инсон бир ишни кичик санаб бир қилиб кўраман дейди қизиқиб қилиб кўради,ёки яхши иш деб қилади ёки ёмон иш бўлсада кичкинаку майли бир марттагина қилиб кўрсам хеч нима қилмайди дейди ёки бир гапни айтадида уни айтгани бошқага қаттиқ таъсир қилади , гапирганда оддий гапдай айтиб қўяверади
лекин оқибатда у жуда катта хато ишни қилиб қўяди ,лекин қайтаришни иложиси бўлмайди ,ҳамма нарсани бузган бўлади , ёки кимнидир узоқ вақт қурган биносини ёмон тарафини айбини қидириб топиб ,оддий гап ёки оддий харакат билан катта мехнатини синдириб ташлайди......деди
12 ёшли Арва ўйланиб туриб бироз йиғлади ,
биз уни устидан кулдик .
Нимаси йиғлатди буни деб.
Мана шу катта чиройли ясалган нарсани худди бир катта оилага ўхшатдим.
Ундаги бошқа рангдаги нуқталар ёки дадажон ёки ойижон бўлади.
Улар борлигида оила тўлиқ чиройли туради лекин улар хамма оила билан бир хил рангда бир хил фикрда эмас ,
улар бошқаларга ёқмайдиган ,доим ўлимни гапирадиган ,динни шариатни гапириб бошқа мавзуларда
кулиб хазиллашиб гапирмагани учун худди мана шу бошқа рангдаги нуқтага ўхшаб зерикарли ғариб ранггга ўхшаб ажралиб қолишади .
Уларга гап қайтарамиз хафа қиламиз ,худдики чиройли хаётга улар халақит бераётгандай кўрамиз
кейин уларни кимдир оиладан суғириб олса бутун турган оила тўкилиб синиб тушади ,шундагина биламизки ,
бизни оилани аслида чиройли ушлаб турган ўша ранги бошқалар экан , улар кетиши билан аввалги чирой мехр хаммаси уларга эргашиб кетиб хаётдаги чиройли нарсалар тугаб қолар экан,,,
деб махкам қучоқлаб ойижоним ўзимми деб йиғлаб олди.
Тўғриси кутмаган эдим ,фарзандларимиз билан сухбатлашсак улардан нодир фикрлар чиқишини билардим лекин бир икки дақиқада бу қадар хиссиётларини изхорларини тўкиб беришларини билмаган эдим.
Ойижон сизга нимани эслатди бу нарса дейилди ,мен эса фақат уларни фикрларини тасдиқ оятларини эсладим.
وَتَحْسَبُونَهُ هَيِّنًا وَهُوَ عِندَ اللَّهِ عَظِيمٌ
Сизлар учун енгил арзимас кўринган иш борки у Аллохнинг даргохида улуғ ишдир.
وَعَسَى أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ وَعَسَى أَنْ تُحِبُّوا شَيْئًا وَهُوَ شَرٌّ لَكُمْ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ
Баъзи нарсаларни ёмон кўрасиз ,лекин унда сиз учун кўп яхшиликлар бордир,
баъзи ишларни яхши кўрасиз ,
лекин унда сизлар учун ёмонликлар бордир , Аллох билувчидир ,,
сизлар эса билмассизлар....
Қиссадан хисса шуки хеч ишга шошиб қўл урманг ,ҳеч бир сўзни шошиб айтиб қўйманг ,кўзингизга хунук кўринган нарсани бу ёмон дейишга шошманг,,бироз тўхтанг ,, ўйланинг ,,
Қилмоқчи ёки айтмоқчи бўлган нарсангизни дунё охиратда фойда зарар беришини ўйлаб сўнг таваккал қилинг.
Бўлмаса кимларнидир хаёт тизимини бузиб юборишингиз , кимнидир хаётидаги гўзалликлар синиб кетишига, кимларнидир узоқ йиллар машаққат ортидан қуриб битирган оила аталмиш кичик давлатини бузилиб кетишига сабаб бўлишингиз мумкин.
Чегарангизни билинг ,қўлингиздан келса узилганни уланг синганни тузатинг ,лекин ҳеч қачон бузманг ,хаққингиз йўқ ,,,
худудга қўл чўзманг ,
Бир кичик яхшилик ортидан Жаннати бўлиб ёзилиб,
бир арзимас кўринган иш билан Дўзахга кириб кетиш мумкин тилларингизни ,қўлларингизни ,
хатто қалбдаги ўйларингизни ёмонликлардан сақлаб ўтинг.
Ўзингизни ислох қилинг ,
Аллох сизни атрофингизни ислох қилади.
@Turkiston_A