Митти тил ҳақида
1) Танангда суяксиз камтарин аъзо,
Гоҳида жон олар, гоҳи руҳафзо,*
Дам мукофот берса, дам берар жазо
Бу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
2) Неъматлар ичида энг буюк неъмат,
Офатлар ичида энг катта офат,
Кимга бахт келтирар кимларга кулфат
Бу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
3) Мучалар ичида энг гуноҳкори,
Сўзлашу ялашдан иборат кори,
Ғор ичида пинҳон кичик безори
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
4) Ажойиб яратган уни бир Аллоҳ,
У бўлмаса овқат татимас асло,
Гоҳида бошингга солади бало
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
5) Кимни қувонтириб, кимни қийратган,
Кимларни кулдириб, кимни йиғлатган,
Кимларни уйғотиб, кимни ухлатган
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
6) Эл-юрт ободи ҳам билинг, шу тиллар,
Унинг барбоди ҳам билинг, шу тиллар,
Жаҳон ободи ҳам билинг, шу тиллар,
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
7) Ўзлари кичкина ишлари катта,
Эрни эр қилган ҳам тилдир албатта.
Адашмас гар дилга бўлса пайваста
Бу митти тилчалар, суяксиз тиллар.
8) Қуръон ўқиган ҳам, зикр қил ҳам,
Ғамгинларга мудом қайғудош, ҳамдам,
Ҳар қандай дардларга биринчи малҳам
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
9) Ўнта бармоқ унинг ишин қилолмас,
Қош, кўз, лаб, бет, оёқ ундек бўлолмас.
У олган жойларни шамшир ололмас,
Абжир, моҳир тиллар, суяксиз тиллар.
10) Соатдаги қушдек чиқар дам-бадам,
Сайраса лол қолар ҳатто булбул ҳам,
Гоҳ чўқиб, гоҳ чақиб келтирувчи ғам
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
11) Зарбаси қиличнинг зарбидан ўткир,
Қинғир қилмишлари дилни қилар кир,
Юракларни эзиб, титратувчи зир,
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
12) «Душманни дўст ёки дўстларни душман,
Қилувчи қудратли куч мен бўламан»,
Деб катта кетувчи гул ҳамда тикан
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
13) Нимжон, нозик, лекин қилмиши йўғон,
Бир паста инсонни қилади ҳайвон,
Унчалик чақолмас ҳаттоки чаён,
Эҳ, митти тилчалар, суяксиз тиллар.
14) Дунёда энг ширин, энг тотли нарса
Ва энг аччиқ нарса нима, дейилса,
Айт: Энг ширин ва энг аччиқ, бемаза
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
15) Кофирни бир зумда қилар мусулмон,
Мусулмонни кофир қилади шу он.
Унинг ҳийласидан донишлар ҳайрон,
Эҳ, митти тилчалар, суяксиз тиллар.
16) Яхшиям бир дона сочдек кўп эмас,
Яхшиям гўшт парча, тош ё чўп эмас,
Яхшиям боғланган, учар тўп эмас
Бу тантиқ тилчалар, суяксиз тиллар.
17) «Ҳар тонг тана тилга қилади нола,
Тўғри бўл, тақво қил», деб тўкар жола*.
«Биз сенга тобемиз, қил истиҳола»
Эй каттакон тиллар, суяксиз тиллар.
Тилни мақтаб битсанг арзийди достон,
Ёмонлаб ёзган ҳам бўлмас пушаймон.
Зиддиятли феълга эга паҳлавон
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
Гапни чўзмай дарслар жўнат, эй Жалол,
Деб талаб қилсангиз арзир, бемалол,
Инсонни қўзғовчи мисоли шамол
Шу митти тиллардир, суяксиз тилллар.
* Руҳафзо — Жонбахш.
Ёзма шеърга баъзи ўзгартиришлар киритилди.
@Turkiston_A
1) Танангда суяксиз камтарин аъзо,
Гоҳида жон олар, гоҳи руҳафзо,*
Дам мукофот берса, дам берар жазо
Бу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
2) Неъматлар ичида энг буюк неъмат,
Офатлар ичида энг катта офат,
Кимга бахт келтирар кимларга кулфат
Бу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
3) Мучалар ичида энг гуноҳкори,
Сўзлашу ялашдан иборат кори,
Ғор ичида пинҳон кичик безори
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
4) Ажойиб яратган уни бир Аллоҳ,
У бўлмаса овқат татимас асло,
Гоҳида бошингга солади бало
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
5) Кимни қувонтириб, кимни қийратган,
Кимларни кулдириб, кимни йиғлатган,
Кимларни уйғотиб, кимни ухлатган
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
6) Эл-юрт ободи ҳам билинг, шу тиллар,
Унинг барбоди ҳам билинг, шу тиллар,
Жаҳон ободи ҳам билинг, шу тиллар,
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
7) Ўзлари кичкина ишлари катта,
Эрни эр қилган ҳам тилдир албатта.
Адашмас гар дилга бўлса пайваста
Бу митти тилчалар, суяксиз тиллар.
8) Қуръон ўқиган ҳам, зикр қил ҳам,
Ғамгинларга мудом қайғудош, ҳамдам,
Ҳар қандай дардларга биринчи малҳам
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
9) Ўнта бармоқ унинг ишин қилолмас,
Қош, кўз, лаб, бет, оёқ ундек бўлолмас.
У олган жойларни шамшир ололмас,
Абжир, моҳир тиллар, суяксиз тиллар.
10) Соатдаги қушдек чиқар дам-бадам,
Сайраса лол қолар ҳатто булбул ҳам,
Гоҳ чўқиб, гоҳ чақиб келтирувчи ғам
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
11) Зарбаси қиличнинг зарбидан ўткир,
Қинғир қилмишлари дилни қилар кир,
Юракларни эзиб, титратувчи зир,
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
12) «Душманни дўст ёки дўстларни душман,
Қилувчи қудратли куч мен бўламан»,
Деб катта кетувчи гул ҳамда тикан
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
13) Нимжон, нозик, лекин қилмиши йўғон,
Бир паста инсонни қилади ҳайвон,
Унчалик чақолмас ҳаттоки чаён,
Эҳ, митти тилчалар, суяксиз тиллар.
14) Дунёда энг ширин, энг тотли нарса
Ва энг аччиқ нарса нима, дейилса,
Айт: Энг ширин ва энг аччиқ, бемаза
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
15) Кофирни бир зумда қилар мусулмон,
Мусулмонни кофир қилади шу он.
Унинг ҳийласидан донишлар ҳайрон,
Эҳ, митти тилчалар, суяксиз тиллар.
16) Яхшиям бир дона сочдек кўп эмас,
Яхшиям гўшт парча, тош ё чўп эмас,
Яхшиям боғланган, учар тўп эмас
Бу тантиқ тилчалар, суяксиз тиллар.
17) «Ҳар тонг тана тилга қилади нола,
Тўғри бўл, тақво қил», деб тўкар жола*.
«Биз сенга тобемиз, қил истиҳола»
Эй каттакон тиллар, суяксиз тиллар.
Тилни мақтаб битсанг арзийди достон,
Ёмонлаб ёзган ҳам бўлмас пушаймон.
Зиддиятли феълга эга паҳлавон
Шу митти тиллардир, суяксиз тиллар.
Гапни чўзмай дарслар жўнат, эй Жалол,
Деб талаб қилсангиз арзир, бемалол,
Инсонни қўзғовчи мисоли шамол
Шу митти тиллардир, суяксиз тилллар.
* Руҳафзо — Жонбахш.
Ёзма шеърга баъзи ўзгартиришлар киритилди.
@Turkiston_A