️"- Қалбни бизувчи таом икки тур бўлиб:
Биринчиси - Ҳаром таом бўлиб, у ҳам икки турга бўлинади.
Биринчиси - Аллоҳ субҳанаҳу ва таълонинг ҳаққи бўлган, яъни Аллоҳ субҳанаҳу ва таъло Қуръони каримда ҳаром қилган емишлар бўлиб уларга - ўлимтик, тўнғиз, қон, озиқ тишли йиртқич ҳайвонлар, панжали бўлган ваҳший қушларнинг гўштлари киради.
Иккинчиси - Бандаларнинг ҳаққи бўлган емишлар бўлиб, унга - ўғирланган, тортиб олинган, порахўрлик билан, зўравонлик билан олиб қўйлиган, умуман олганда соҳиби ё қўрқиб ё уялиб беришга мажбур бўлган нарсалар киради.
Иккинчи тури эса ҳалол бўлса ҳам меъёридан ошишлиги билан қалбни бузувчи таомлардур.
Бу шундай вужудга келадики, инсон қорнини ҳаддан ташқари тўлдириб юбориши натижасида ибодатларга дангасалик пайдо бўлиб, уйқу ғолиб келади, чунки кўп еган одам кўп уҳлайди, кўп ичади ва кўп бўшанади, кўп ейишликнинг ортидан, шайтон инсоннинг ҳирсларини, эҳтиросларини осон қўзғай олади.
Рўза тутишлик эса аксинча эҳтиросларни жиловлаб инсонни руҳини озиқлантиради. Очлик оқибатида қон томирлар торайиб унда қон билан бирга оқиб, инсонга вас вас қилувчи шайтоннинг йўллари ҳам тораяди, оқибатда инсон эҳтиросларни осон жиловлай олади.
Имом Ат - Термизийдан келтирилган машхур ҳадисда айтиладики:
«- Одам боласининг энг ёмон тўлдирадиган нарсаси бу унинг қорнидур, одам боласи учун уч - тўрт луқма кифоядур. Жуда уни тўлдиришни ҳоҳласа учдан бирини таом билан, яна бирини сув билан, қолган бир қисмини эса ҳаво учун қолдирсин»
(Ат -Термизий)
Яҳё Ибн Закария алайҳимуссалом ҳақларида ривоят қилинадики, бир куни Шайтон (алайҳиллаъна) уларнинг ҳузурларига келди, Яҳя алайҳиссалом сўрадилар «- Мендан бирон нарса ундирган кунинг бўлганми ?»
Иблис айтди - Йўқ, фақат бир куни кечқурун сенга таом келтирдилар, шунда мен сенга яна ва яна ейишингни вас вас қилдим, ҳаттоки сен тўйгунча единг ва уҳлаб қолдинг, натижада эса одатингдаги бўлган ибодатингни қўйиб юбординг.
Яҳя алайҳиссалом айтдилар - Аллоҳга қасамки бундан кейин ҳеч қачон тўйиб овқатланмайман.
- Иблис деди - Аллоҳга мен ҳам ваъда бериб айтаманки, бундан кейин ҳеч қачон одам фарзандига яхши маслаҳат бермайман.
@Turkiston_A