📍Бир опамиз айтиб, хафа бўлдилар:
«Оила мавзусидаги бир каналда аёлларнинг чатдаги сухбатига кўзим тушиб қолди. Аввалига улар эрини ёмонлаябди деб ўйладим. Чунки куракда турмайдиган муносабатлар хақида қайнона мавзу бўлишини ҳаёлимни бир четига ҳам келтирмасдим. Бироз фикрларни ўқигач, билсам бу қайнона хақида экан. Келинлар бир-бирига:
—“Қайнона билан кўп ўтирмаслик кераклигини, савол берса, қисқа жавоб бериш кераклигини, кўп ўтирса, обрўси тушишини, ишларини бахона қилиб, гаплашмасликни, ишлари тугагач, ўз хонасига кириб кетиш кераклигини ўз хаётларида мисол қилиб, айтиб беришарди… “
Буни ўқиб, қаттиқ сиқилдим. Ўзимиз ҳам қайнона эканлигимиз учундир балки. Лекин биз қаттиққўл қайнонамизни ҳам барча инжиқликларини бажарганмиз ва доимо хурмат қилганмиз…»
🔖Бу гапларни эшитиб, бироз мулоҳаза қилишимиз керак бўлган масала деб, сиз муслима биродарларимга ҳам ушбу кундаги «Қайноналик мавзуси» сухбатини илингим келди.
⚖️Хўш ўзи аслида қандай қайнона бўлиш керак?
Қаттиққўлми? Ювошми?
📌Қаттиққўл бўлсанг, келин сендан безиб қолиши мумкин деб, айбларига кўз юмадиган қайноналарни кўпларини келинлари эркатой бўлиб қолади одатда.
❗️Қаттиққўл қайноналарнинг келинлари эса, ҳамма жойда иззат-икромда ва рўзғор илмида ўзувчироқ бўлади. Бунинг сабаби эса, ўша биз қаттиқ гапиради деб қўрққан қайноналаримизнинг бизга қилган яхшиликларида бўлади. Улар бизни ўз қаттиққўлликлари билан пишириб боришади. Рўзғор илмини, саранжомликни талаб қилинган уйда яшайдиган келин халқ тили билан айтганда; “қарқара келин” бўлади.
📌Ювош қайноналарнинг келинлари эса кўпинча холда эркатой ва касалга кўп чалинадиган бўлишади. Чунки, барча ишни ўзи қилиб, келинини эхтиёт қилгани сари имунитет курашиши пасайиб кетади. Агар келин Аллоҳни таниса, хаддини билиб ўз обрўсида юради. Аммо баъзи бир Аллоҳни яхши танимайдиган келинлар тўқликка шўхлик қилиб, бор оғирликни унга ташлаб, бу ўзини вазифаси эмасдек яшашади.
📍Аммо билиш керакки, қайнонанинг ўта зулм қилиши ҳам яхши эмас. Аммо яна билиш керакки, жуда кўнгилчанглик ҳам яхшимас.
Келинпошшолар, суюмли бўлган жуфтингизни дунёга келтирган шу ёмон онаси бўлади. Уни бунча ёмон кўрманг! Сизга ёмон кўринган феъли аслида, сизни кўзингизга, нафсингизга ёқмагани учун шундай туюлиб тургандир.
Гулойимлар, қарилик чоғида сиздан аввал кўча супуриб юрганида, ширин уйқудан, иссиқ кўрпадан туринг ва “кўча ҳовли супуриш мени вазифам эмас” деган гапларни бир чеккага сурингда, ўша ишларни бажаринг! Эркак кишилар орасида “фақат мени хизматимни қилсанг етади, ота онамники шарт эмас”, дейдигани кам бўлса керак.
Келинойимлар, қайнонам ўртамизни бузябди ва ёки ўғлини қизғонади деб ўйлашдан аввал ўйлаб фикр қилиб кўринг! Балки, хўжангиз сиз ва оиласи билан машғул бўлиб онасига вақт ва меҳр бериши камайиб кетгандир.
Оймалаклар, “қайнонамга хеч нима ишим ёқмайди” дейишдан олдин ўзингизга бир разм солиб кўринг! Балки сизнинг айбингиз ёшлигингиз сабаб ўзингизга билинмай тургандир.
Гулчашмалар, меҳр бериб, дамингизни олинг деб, қилиб турган меҳрибончиликлари сизни хаддингиздан ошириб юбормасин!
❗️Ўз вазифангизни ўзингиз қилинг!
Қайнонагизни ҳам келинликдан озод қилиш вақти келмадими?
Сиз у аёлни ишларини енгиллатиш учун бу оилада бир сабабчидирсиз.
Ўзбекойимлар, ноз-карашма, эркаликларни ёрингизга ўз хилватхонангизда қилинг! Шайтон ҳар бир жонни қонида юради. Яна қайнонангиз ўғлидан сизни қизғониб, фитналар чиқаришига йўл қўйиб қўйманг.
📌Ўзингиз ўйлаб кўринг, сиз қилиб турган муомалангизни келинлари суюмли бўлган онажонингизга қилсалар, алам қилмайдими?
Агар сиз бундай муомалаларни ўз хаётингизда бошдан кечиришни хоҳламасангиз, ўзингизни ислоҳ қилинг!
📿Агар сизда бу ёмон феъллар топилмаса, демак сиз яхши келинсиз. Барака топинг!
❗️Оиламизни ислоҳ қилиш учун ҳар биримиз ўзимизни ислоҳ қилайлик! Аллоҳ барчамизни Ўзини хақ йўлида юрувчилардан қилсин. Амин.
@Turkiston_A