Репост из: Бухоро. Ёзувчилар уюшмаси
* Мушоҳада
ҚЎРҚАМАН, РОСТИ...
Аё кўнглим, сирим очсам, хаёлдан қўрқаман, рости,
Хаёли уйдан айрилган аёлдан қўрқаман, рости.
Хаёл икки йўл ичра гар кезар сарсону саргардон,
Ҳақу ноҳақ аро бу қийлу қолдан қўрқаман, рости.
Гаҳи Раҳмон қолиб ожиз, хаёл, жинкўчага киргач,
Жадал Шайтон билан учган шамолдан қўрқаман, рости.
Аёлни гаҳ хаёл бузгай, хаёлни гаҳ аёл бузгай,
Бузилган шу хаёл узра рўмолдан қўрқаман, рости.
Қиёмат кун мусулмонга қолиб ризвон кўп муштоқ,
Жаҳаннам ичра минг-минг қадди долдан қўрқаман, рости.
Онамдирсан, опам, синглим, қизим, ҳатто, набирамсан,
“Хаёл”, ‒ деб шаънинг ўкситма, шу ҳолдан қўрқаман, рости.
“Амал ‒ ниятга боғлиқ”, ‒ деб муқаддас дин сабоқ бергай,
Хаёл ниятга йўлдош, чун хаёлдан қўрқаман, рости.
Султонмурод ОЛИМ
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni