Репост из: Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
ЮНEСКО Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини оширишга 435 минг АҚШ доллари ажратади
Тошкентда "Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ёндашувларини мослаштириш ва кўламини кенгайтириш" илмий лойиҳа Бошқарув қўмитасининг виртуал йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев, шунингдек ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Абдулла Авлоний номидаги илмий-текшириш институти ҳамда Ўзбекистон Миллий университети вакиллари иштирок этди.
Халқаро тараққиёт тадқиқот маркази кўмагида ташкил этилган тадбирдан асосий мақсад - миллий манфаатдор томонлар билан биргаликда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш моделларини ишлаб чиқишдан иборат.
Айтиш жоизки, ЮНEСКОнинг "Гана, Гондурас ва Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ёндашувларини мослаштириш ва кўламини кенгайтириш" лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт тадқиқот маркази томонидан (GPE -KIX) Таълим соҳасидаги билимлар ва инновацион алмашув бўйича глобал ҳамкорлик ташаббуси доирасида Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини оширишга 435 минг АҚШ доллар ажратилиши кўзда тутилган.
Икки йиллик лойиҳа (2020-2022) доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Тошкент вилоятларида 150 мактаб ва 600 дан ортиқ ўқитувчиларни жалб этган ҳолда уларнинг малакасини ошириш модели ишлаб чиқилади.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram