Хоразм фахрим❤🇺🇿


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Ассалому алайкум, азизлар, юртимизда бўлаётган янгиликлар, маълумотлар сиз учун.
Каналимизга хуш келибсиз !!
Ҳурмат билан админ🤗

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хоразмни самимий гўзал қизи, Гулноза Сабирова махсус Хоразм фахрим гуруҳи учун ушбу гўзал таронани совға қилди. 😍
Гулнозага ўз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз! Азизлар кечки мусиқий дам олиш соатида миллий тарона #ҚОРА_ГЎЗ🎼

Каналимизга обуна бўлиш учун ссылка⏬
@Xorazmfaxrim 🤗


Эълон
Урганч туман ҳокимлиги ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги уй-жой қурилишини бошқариш бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сонли, 2018 йил 12 апрелдаги 285-сонли ҳамда 2020 йил 29 январдаги 39-сонли қарорлари ижросини таъминлаш борасида туман аҳолисидан уй-жойга муҳтожларнинг аризаси ва башқа ҳужжатлари 2020 йил 16 ноябрдан 2021 йил 15 январгача қабул қилинишини билдирамиз.
Манзил: Урганч тумани маркази Мустақилик кўчаси 1-уй
Телефон: 62 35 22 211
Урганч туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Veb-sayt | Facebook | Instagram | Telegram


“KO`ZMUNCHOQ” МТТ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Ҳазорасп тумани “Карвак” маҳалласида тадбиркор Қурвогул Салимова томонидан “Ko`zmunchoq” номли давлат хусусий-шериклик асосида янги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш фаолиятини бошлади.
Мактабгача таълим ташкилоти 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, 3-7 ёшли маҳалладаги болаларни сифатли таълим-тарбия бериш учун ўз бағрига қамраб олади.
Таълим ташкилоти 2 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағлари ҳамда 703 миллион сўм тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобига бунёд этилган.
Бугун болалар боғчасининг очилиш маросимида Ҳазорасп туман ҳокими Ў.Машарипов, мактабгача таълим ташкилотлари, маҳалла оқсоқоллари иштирок этишди. Ушбу давлат хусусий-шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти келажагимиз давомчилари бўлмиш ёш авлодни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Репост из: XORAZM YOSHLARI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хоразм фахрим каналида
Кино тайм)) 🎬
Ўзбек киносининг дурдона асарларидан бири бўлган "Суюнчи" фильмидан кичкинагина парча. Бу фильмлар орадан ничча минг йиллар ўтса ҳам, гўриша бўлган иштиёқ сўнмиди, айнан шу каби фильмлар ўзбек киночилик санъатининг энг катта бойлигидир. Кўринг ва завқ олинг🤗
@Xorazmfaxrim✔️


📷 Аёл кишининг шахсий фотосуратларини тарқатган шахсга жиноий иш очилди

Хоразм вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Сардор Раҳимов шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш билан боғлиқ жиноят ҳақида маълумот берди.

❗️«Ҳазорасп тумани, «Оталиқ» маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган шахс шу туманда яшовчи аёл кишининг шахсий ҳаётига тааллуқли, яланғоч ҳолдаги фотосуратларини унинг номини бадном қилиш мақсадида телеграм орқали танишларига тарқатиб юборган.

Ҳозирги вақтда унга нисбатан Жиноят кодексининг 141¹ – моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда».

Қайд қилиш жоизки, ушбу моддада кўзда тутилган жиноят ҳаракатлари базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

👉 Хоразм хабарлари


Репост из: Segment.uz
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишмоқда.

🔷 Дастлаб Яшнобод туманидаги Технопаркда янги қувватлар – лифт ва эскалаторлар, форма ва қолиплар, сув насослари, саноат кондиционерлари ва совитиш тармоқлари корхоналарида ишлаб чиқариш жараёни билан танишилди.

🔷 Давлатимиз раҳбари маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, таннархни тушириш, замонавий кадрлар тайёрлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz


#Тарқатинг Хоразм вилоятида автомобилларга газ тўлдириш шаҳобчаларининг ишлаш вақтига чекловлар ўрнатилмоқда.

Вилоят аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа обектларини табиий газ билан бир маромда узлуксиз таъминлаш мақсадида вилоятда мавжуд автомобилларга газ тўлдириш компрессор шаҳобча (AГТКШ) ларига ҳар куни 16:00 дан эрталабги соат 06:00 гача бўлган даврда табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

❗️Ушбу хабарни барча Хоразмлик автомобил ҳайдовчиларига етказинг ва огоҳлантириб қўйинг.

@XORAZMLIKLAR


Репост из: UzA | Расмий канал
Газ, свет масаласи ўрганиб чиқилгунча қиш ўтиб кетмасмикин?

📍http://uza.uz/posts/188439

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter


Assalomu alaykum ! Juma muborak bo‘lsin !
@Xorazmfaxrim


Хоразмликлар марду майдон ахир😊
🔷 Янгибозорлик фермер хайрли иш қилди

Янгибозор тумани ҳудудидаги «Хоразм фахри» фермер хўжалиги раҳбари Отабек Қурбонов савобли иш қилди. 40,7 тонна шолини ҳудудида истиқомат қилаётган оилаларга беғараз тарқатди.

🔷 Янгибозор туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, «Истиқлол» маҳалласидаги 43 та, «Қиёт» маҳалласидаги 39 та, «Минг Боғолон» маҳалласидаги 40 та ва «Оча-қалъа» маҳалласидаги 39 та оилага шоли маҳсулоти етказиб берилган.
@Xorazmfaxrim


Репост из: Segment.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👩‍👩‍👧 Янги Ўзбекистон болалари ўз ҳуқуқлари ҳақида биладими?

🔷 Эртага, 20 ноябрь — Халқаро болалар куни. Ушбу сана муносабати билан Республика “Камалак” болалар ташкилоти томонидан мультипликацион ролик тайёрланди.

Ролик бола тилида тайёрланган ва уларнинг ҳуқуқлари ажойиб тасвирланган.

🇺🇿 Янги Ўзбекистон болаларини яхши кўради ва уларнинг барча ҳақ-ҳуқуқлари таъминланишини кафолатлайди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz


РАҲБАРЛАРГА МУРОЖААТ:

РАҲБАРМИСИЗ?
ЖУРНАЛИСТ ЁКИ БЛОГЕР БИЛАН ЮЗМА- ЮЗ КЕЛИШДАН "ҚЎРҚМАНГ".

Бугун баъзи ҳокимлар, идора ва ташкилот раҳбарлари журналист ёки блогерлар билан рўбаро келишдан, саволлар бериб қолса, қандай жавоб қайтаришдан қўрқишади ёки ғазабланишади.

Бугунги масалаларни яхши тушунган, ўз соҳасининг билимдони, муаммолар ечимини топишда ташаббускор, фидойи, энг муҳими- ҳалол ва виждонли раҳбар ҳеч нимадан қўрқмаслиги зарур, жумладан, хатолардан ҳам. Уни тузатиш мумкин. Ахир, "Хатолар ақл беради", дейишади-ку.

Давлат ҳокимияти органларининг очиқлигини таъминлаш мақсадида сессиялар ишларига ОАВ лари, блогерлар иштирокини таъмилаш жараёнларида ёҳуд матбуот анжуманларида бунинг яққол гувоҳи бўлдик.
Айрим ҳокимлар сессияларда бизни ҳеч ким безовта билмаса-ю деган фикрга ҳам боришди...

Ошкоралик, очиқлик, сўз эркинлиги таъминланган жамиятимизда ижтимоий тармоқлар орқали ҳар кун юзлаб танқидий материаллар, кенг муҳокама қилинаётган мавзуларга дуч келамиз.
Айрим ҳокимлар ҳудудларда муаммолар кўпайиб кетишига қисман ўзлари сабаб бўлмоқдалар, десак ўринли. Масала борми, муаммолар мавжудми? Ундан кўз юмиб бўлмайди. Яхшиси камчиликларни тан олиб, уларни бартараф этиш ҳаракатлари ҳақида, истиқболдаги режалар тўғрисида гапириш керак. Аҳолига вазиятни, шарт-шароитни аниқ рақамларда, оширмасдан, бўрттирмасдан тушунтириб берган маъқул.
ОАВ ни, блогерни алдаш, халқни алдаш билан баробар. Негаки, улар аҳоли ва маҳаллий ҳокимият орасидаги кўприк. Соҳа ходимлари бугунги реал ҳаётни, кундалик турмушимизнинг икир-чикирларини, мавжуд иллатларни кўпчилигимиздан яхши тушунадиган бўлиб қолишган. Журналистлар инсонларнинг дарди, ташвиши, орзу, умидларини ўрганиш жараёнларида масалага чуқур ёндошишади, таҳлил билан хулосалар қилишга ўрганишган.

Келинг, инсонларни тушунишга ҳаракат қилайлик. Зеро, танқидсиз бир-бировни англаб бўлмайди. Камчиликларимиз бор. Улар эртага бизга зарар етказмаслиги учун уни ўз вақтида бартараф этайлик.

Ваҳоланки, ҳақиқат танқид билан тирикдир. Ҳақиқат айтилганда тўсиқ бўлмаса, жамият ривожланади. Камчиликларни тан олиш, тўғри талқин қилиш ва тузатиш орқали аксинча юксакликка эришилади.

Давлатимиз раҳбари, ҳукуматимиз томонидан ҳар қадамда аҳолининг кам таъминланган қисми, аёллар, болалар тақдири ҳақида, бахтли, саодатли ва тинч яшашлари учун янги-янги ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бугун тирикчиликда қийналиб, қайғуга ботган кишиларнинг ҳаётини яхшилашга ҳаракат қилиняпти. Зеро, бировларга қилинган яхшилик энг катта савобдир.
Ахлоқ-одобга оид ҳадис намуналарида "Одамларнинг яхшиси-одамларга фойдалироғидир", дейилган.
Демак, сизни беҳудага раҳбар қилишмаган. Одамларга бешак фойдангиз тегиши учун, ишонишган. Ишончни оқлаш қўлингиздан келади. Аксинча, ОАВ лари, блогерлар билан яқиндан алоқада бўлинг. Бугун айнан уларнинг бевосита аралашувлари билан кўп муаммолар ўз ечимини топмоқда...

Дилбар БЕКЧАНОВА,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Геч ёқтилик, азиз юртдошлар !
Ишдан ҳориб галдингизлар, сизлар учун махсус мозоли ретро қўшиқ, "Оламни сақланг дўстлар"
@Xorazmfaxrim


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Xorazm viloyatidagi eng yaxshi AGTKS, AGQS va AYQS’lar aniqlandi
https://uzbektourism.uz/uz/newnews/view?id=1456

Хоразм вилоятидаги энг яхши АГТКС, АГҚС ва АЁҚСлар аниқланди
https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1456

Определены лучшие АГНКС, АГЗС и АЗС в Хорезмской области


XIX аср охири, Хива кулоллар бозори.

П/с. Таажжуб- ҳаммани бошида чўгирма бор, пахса деворлар, аравалар, сир лаганлар,
беихтиёр, шу асрларга ҳаёлан саёҳат қиласиз... Оёқ кийимлари ҳам кўринишидан ихчамгина, катта эҳтимол билан масси кавушга ўхшатдим..
@Xorazmfaxrim


Ҳурматли йўловчилар!
Урганч темир йўл кассаларида 2020 йил 18 ноябрдан 24 соатлик иш тартиби жорий қилганлигини маълум қиламиз. Эндиликда Сиз чипталарни куннинг исталган пайтида сотиб олишингиз мумкин.

Чипталарни электрон сотиб олиш (расмийлаштириш) хам мумкин.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Онамга тенг бўла олмас 😥
@Xorazmfaxrim


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ина аса паловам пишади, галаварасизлар, бурунчнам солдик😍😋
@Xorazmfaxrim


Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин !
@Xorazmfaxrim🌤

Показано 20 последних публикаций.

202

подписчиков
Статистика канала