МУДДАТЛИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТУЗИЛГАН ҲОМИЛАДОР ХОДИМНИ ИШДАН БЎШАТА ОЛАМИЗМИ?
Oʻrindoshlik asosida 4 kurs talaba 2021-yil sentyabrda ishga olingan 25 maygacha muddatli shartnoma tuzilgan . Xodim 2.5 oylik xomilador. Ishdan boʻshatishga haqqim bormi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Агар муддатли меҳнат шартномаси имзоланган бўлса, муддати тугагандан сўнг бекор қилиш мумкин эди. Саволда сиз шартномани 25 майгача тузилганлигини ёзгансиз.
Қаранг! Меҳнат кодекси 105-моддаси биринчи қисмида муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаши билан бекор қилиниши қайд этилган.
💁♂ Бироқ бир нарсага эътибор бериш керак. Ушбу норманинг 2-қисмига кўра муддат тугагандан кейин ҳам меҳнатга оид муносабатлар давом этаверса ва тарафлардан бирортаси бир ҳафта давомида унинг бекор қилинишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга узайтирилган деб ҳисобланади.
Сиздаги ҳолатда меҳнат шартномаси 3 июнгача бекор қилинмаган бўлса, унда талаба билан номуайян муддатга меҳнат шартномаси тузилган ҳисобланади.
❗️Бунда номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан 100-моддаси асосида бекор қилинади. Ушбу кодекс 237-моддаси ҳомиладор ходимни иш берувчи ўз ташаббуси билан бекор қила олмаслигини белгилайди.
❌ Шундай экан сизлардаги вазиятда ҳомиладор ходимни ишдан бўшата олмайсиз.
🎓Имкон қадар тарқатинг📤🤝 Қолганлар ҳам ўз ҳуқуқларини билишсин⚖️
https://t.me/yuridik_yordam_HSB