#рамазон
Рамазонда жаннат эшиклари очилиши ва дўзах эшиклари ёпилиши ҳамда шайтонлар кишанланишидаги ҳикматлар.
Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳ:
إذا دخل رمضانُ فُتِّحَتْ أبْوابُ السَّماءِ وفي روايةٍ : فُتِّحَتْ أبوابُ الجنةِ وغُلِّقَتْ أبْوابُ جَهَنَّمَ، وسُلْسِلَتِ الشَّياطِينُ وفي روايةٍ : فُتِّحَت أَبوابُ الرَّحمَةِ
Яъни: "Қачонки, Рамазон кирса, осмон эшиклари очиб қўйилади. Бир ривоятда, жаннат эшиклари очиб қўйилади ва дўзах эшиклари ёпиб қўйилади ҳамда шайтонлар кишанлаб қўйилади. Бир ривоятда, раҳмат эшиклари очиб қўйилади" дедилар. (Муттафақун алайҳ)
Шарҳ:
Савол: Жаннат эшиклари очилиши ва дўзах эшиклари ёпилишининг дунёда нима фойдаси бор?
Жавоб: Жаннат эшиклари очилишининг фойдаси, жаннатийлар каби амалларга тавфиқ бўлади. Дўзах эшиклари ёпилишининг фойдаси, дўзахийлар каби амалдан омонлик насиб бўлади. Осмон эшиклари очилиши раҳмат нозил бўлишидан киноядир.
وسُلْسِلَتِ الشَّياطِينُ
Яъни: "...шайтонлар кишанлаб қўйилади".
Савол: Биз кўрамизки, Рамазони шарифда ёмонликлар, бузғунчилик ва маъсиятлар бўлади, у ҳолда бу жумланинг маъноси нима?
Жавоб:
1) Саркаш ва катта шайтонлар кишанлаб қўйилади. Кичик-кичик шайтонлар озод турадилар. Бунинг далили келаси ривоятда келяпти. Учинчи фаслнинг биринчи ривоятида:
وتُغَلُّ فيهِ مَرَدَةُ الشَّياطينِ
(ва унда саркаш шайтонлар кишанлаб қўйилади) дейилади.
2) Бу йўлдан оздиришлик камлигидан киноядир.
3) Шайтон кишанлаб қўйилади. Лекин нафси аммора (ёмонликка ундовчи нафс) доим бирга бўлади. Маъсиятлар ва бузғунчиликлар содир бўлиши, айнан шу нафси аммора ва ярамас одатлар сабабли бўлади.
4) Атроф-муҳит ва ўтган одатлар боқий туради. Улар сабабли бузғунчилик бўлади.
5) Маъсиятларнинг сабаблари шайтонларда чегараланмаган. Йўқса, силсила (муттасиллик) лозим келади. Чунки, биз шайтонни ким адаштирди деб сўрасак, агар ундан олдинги иблис десангиз, у ҳолда ундан ҳам олдинги яна бошқа бир иблисни тан олишга тўғри келади ва хакозо. Бунинг хеч интиҳоси бўлмайди ва силсила (муттасиллик) лозим келади. Бас, ҳадиснинг маъноси шуки, шайтонлар кишанлаб қўйилади. Лекин маъсиятлар ва бузғунчиликлар содир бўлиши сабаблар ила бўлади.
"Хойрул мафотиҳ" китобидан. 3-жилд, 81-бет. Мишкотул масобиҳ урду шарҳи.
Абдулқайюм Комил таржимаси.
https://t.me/ZinnurTour