Ўзбек футболига Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров ва яна бир қатор иқтидорларни тақдим қилган “Машъал” бугун Суперлигада дебют қилади. 1-турда Муборак шаҳридаги “Баҳром Вафоев” номидаги стадионда Улуғбек Боқоев бош мураббийлигидаги “Сўғдиёна” меҳмон бўлади. “Машъал” янги Шомуродов, янги Шукуровларни Суперлига ўйинлари орқали тарбияламоқчи. “Сўғдиёна” эса медаллар учун курашади. Кўришга арзийдиган тўқнашув. Бугун соат 14:30 @UzSport_TV да ушбу ўйинда ишлайман...