Abdullo Aslonov


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi deputati
ABDULLO ASLONOV UBAYDULLAYEVICH
rasmiy telegram sahifasiga obuni bo'ling va Respublikamiz Qonunchiligidagi yangiliklar hamda yoshlarga oid Qonun hujjatlari bilan tanishib boring.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


"2022—2026 yillarga moʻljallangan
Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasi toʻgʻrisida"gi Prezident farmoni imzolandi.

Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasi

7️⃣ ta ustuvor yoʻnalish
1️⃣0️⃣0️⃣ ta maqsaddan iborat.

2022—2026 yillarga moʻljallangan Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasini
“Inson qadrini ulugʻlash va faol mahalla yili”da amalga oshirishga oid Davlat dasturida nazarda tutilgan 3️⃣9️⃣8️⃣ ta chora-tadbirlar uchun 2022-yilda 55 trln soʻm va 11,7 mlrd АQSh dollari ajratiladi.

Manba




Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар ташкил қилмоқда.
Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойига чиққан ҳолда бартараф этиш мақсадида ўз сайлов округида бўлдим.
Халқ вакили сифатида Самарқанд тумани маҳаллалардаги аҳоли вакиллари билан мулоқот қилдик. Мулоқот давомида 10 га яқин мурожаатлар ва таклифлар ўртага ташланди.


“Transparency International” халқаро ташкилоти 2021 йил учун “Коррупцияни қабул қилиш индекси”нинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон 2020 йилга нисбатан 6 поғонага кўтарилиб, 180 мамлакат орасида 140 ўринни эгаллади.

Ўзбекистон мазкур индексда сўнгги беш йил давомида барқарор ўсиш (2016 йилда 21 баллдан 2020 йилда 28 баллгача) қайд этиб, минтақадаги тез суръатларда яхшиланиб бораётган давлатлар қаторида эътироф этилди.


Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди

Шунингдек, Тошкент шаҳар, Фарғона, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида электр энергияси таъминоти қисман тикланди.

Айни пайтда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот бериб борилади.


Ҳурматли истеъмолчилар!

Аввал хабар берганимиздек, бугун, соат 10:57 да Марказий Осиё ягона электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида мамлакатимиз ҳудудларида электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келди.

Президентимиз топшириқларига биноан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссия тузилди. Комиссия томонидан биринчи навбатда генерация жараёнини тиклаш ҳамда юқори ва паст кучланишли электр тармоқларига кучланиш бериш орқали истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш вазифаси қўйилди.

Ҳукумат комиссияси соҳа вакилларига содир бўлган носозликлар такрорланмаслиги, сабабларини аниқлаш, электр таъминотининг барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда зудлик билан амалга ошириш юзасидан қатор вазифалар юклади.

Эслатиб ўтамиз, ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Тошкент ва Сирдарё иссиқлик электр станцияларида аварияга қарши ҳимоя тизими ишлаб кетиб, иккала станциянинг ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган. Бу ҳолат ўз ўрнида Талимаржон ва Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияларининг иш фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси таъминотида узилишлар қайд этилди.

Ҳурматли истеъмолчилар, шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон электр таъминоти тизими Марказий Осиё электр энергетика тизими билан параллел равишда ишлайди. Умумтизимнинг маълум бир ҳудудида кузатилган носозликлар бошқа ҳудудларни авариядан сақлаб қолиши, ёки аксинча, унинг барқарор ишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Аварияга қарши релели ҳимоя ва автоматика тизими энерготизим барқарорлиги учун амалга ошириладиган техник-муҳандислик ҳолати бўлиб, у тизимда турли носозлик ҳамда ёнғинлар чиқишининг олдини олади.

Ҳозирги вақтда Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ходжикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланди.

Айни пайтда республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда.

Носозликлар бартараф этилаётгани ҳақида қўшимча равишда ахборот бериб борилади.

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz
▶️@prminenergy


Ҳурматли самарқандликлар!

Республика ҳудудида электр таъминотидаги узилишлар сабабли тез тиббий ёрдам хизматининг 103 рақами билан боғланишда муаммолар юзага келди.

Шу сабабли агарда тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилмоқчи бўлсангиз қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланишингиз мумкин.

Самарқанд шаҳар тез тиббий ёрдами диспетчерлик хизмати телефон рақамлари
93-837-50-50
90-100-27-12
31-554-42-12
99-588-37-25
99-078-90-56
99-758-58-20
93-726-92-55
99-357-79-08
Самарқанд шаҳри 1-подстанция (0366)237-16-39
Самарқанд шаҳри 2-подстанция (0366)232-40-67
Самарқанд шаҳри ТТЁ станцияси (0366)223-15-10, 223-13-76

Самарқанд вилоятидаги туман ва шаҳар тез тиббий ёрдами диспетчерлик хизмати телефон рақамлари

Каттақўрғон ШТБ (0366)-455-21-36
Пастдарғом ТТБ (0366)-465-12-99
Иштихон ТТБ (0366)-629-11-03
ЖомбойТТБ (0366)-475-11-90
Булунғур ТТБ (0366)-442-24-58
Нуробод ТТБ (0366)-240-22-03
Пайариқ ТТБ (0366)-425-12-99
Ургут ТТБ (0366)-483-43-54
Қўшрабод ТТБ (0366)-646-15-99
Нарпай ТТБ (0366)-220-63-02
Оқдарё ТТБ (0366)-492-58-12
Каттақўрғон ТТБ (0366)-414-12-99
Пахтачи ТТБ (0366)-403-12-99
Самарқанд ТТБ (0366)-616-23-03
Тайлоқ ТТБ (0366)-666-57-03

Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати


⚡️ Президент қарори билан ёшларга 13 турдаги ёрдам турлари маҳалладаги Ёшлар етакчисининг тавсияси асосида берилади.

▶️ 13 турдаги ёрдам рўйхати


⚡️ Президент қарори билан маҳалладаги ёшлар етакчисининг асосий вазифалари белгиланди:

➖ “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш;

➖ маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;

➖ ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш;

➖ ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш;

➖ ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан тизимли ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ижтимоий-педагогик реабилитация қилиниши ва мослашувига кўмаклашиш.


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Жаҳон банкининг "Жаҳон иқтисодий истиқболлари" ҳисоботида 2022 ва 2023 йилларда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши мос равишда 5,6 ва 5,8 фоизни ташкил этиши башорат қилинмоқда. Ушбу ўсиш кўрсаткичлари МДҲ давлатлари ичида энг катта ўсиш бўлиши мумкин.




Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтиқорача” довонида кўп миқдорда қор ёққанлиги сабабли турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Йўлларни қордан тозалаш, музламаларни бартараф қилиш мақсадида қум-туз аралашмасини сепиш ишлари амалга оширилмоқда.


Репост из: Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
ОЛИЙ МАЖЛИС ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ 2021 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ. СЎЗ ФРАКЦИЯ РАҲБАРЛАРИГА...

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram


Репост из: Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
#Live

☝️Мажлисда такидланганидек, ўтган давр мобайнида мурожаатчилардан қонун ҳужжатлари нормаларини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига, Жиноят, Солиқ, Меҳнат, Оила, Жиноят процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги, «Судлар тўғрисида»ги, «Давлат божи тўғрисида»ги, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан 489 та таклиф ва фикр-мулоҳаза билдирилган. Улар масъул қўмиталар томонидан бирма-бир кўриб чиқилиб, 50 га яқин қонун лойиҳаларидаги нормаларни такомиллаштиришда инобатга олинган.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram


МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Нуробод тумани 41-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Саттаров Сардор “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳасининг вилоят босқичида биринчи ўринни олишига қарамай унга 3-даражали диплом ҳамда ишлатилган (эски) ноутбук совға қилинганлиги тўғрисида қилган видео мурожаати эълон қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи тузилиб, дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумотлар берилади...


Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун, 15 январь соат 20:20 да "O'zbekiston 24" телеканалида Ўзбекистон Президентининг фаолияти юзасидан эксклюзив лавҳалар ва воқеалар намойиш этилган янги, таҳлилий "Менимча" телелойиҳасини томоша қилинг.


Ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги баҳоланади — Президент қарори

Бунда рейтинг баҳолаш 5 та йўналиш бўйича белгиланган индикаторлар асосида амалга оширилади.

Рейтинг баҳолаш тизими 2022 йил 1 февралдан бошлаб, эксперимент тариқасида, ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этаётган 26 та давлат ташкилотлари фаолиятига, 2022 йил 1 июлдан барча давлат ташкилотлари фаолиятига жорий этилади.

Рейтинг баҳолаш “E-Anticor.uz” электрон платформаси орқали ташкил этилади.

Рейтингда ташкилотлар 0 баллдан 100 баллгача баҳоланиб, фаолият самарадорлиги “яхши”, “қониқарли” ва “қониқарсиз” тоифаларга ажратилади.


Ўзбекистонда меҳнат стажига болани парвариш қилиш муддати қўшилади

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасига кўра, болани парваришлаш вақтининг ҳаммасини жамланганда кўпи билан 6 йиллик даврни иш стажига қўшиб ҳисоблаш белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.



Показано 19 последних публикаций.

198

подписчиков
Статистика канала