📕 Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, хусусийлаштириш рад этилиши юзасидан низони ҳал этишда қўлга киритилган ғалаба
🏡 Бизнинг ишонч билдирувчимиз 18.02.2019 йилдаги мерос ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида Тошкент вилоятида жойлашган бино мулкдори ҳамда унга туташган 400 кв.м. га тенг бўлган майдонли ер участкасига нисбатан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида эгалик қилади.
📑 2023 йил апрель ойида ишонч билдирувчимиз ер участкаси хусусийлаштирилиши учун Давлат хизматлари маркази орқали ариза тақдим этиб, барча зарур ҳужжатларни илова қилди.
❌ Хусусийлаштириш туман қурилиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2017 йилдаги №981-сонли қарорининг 1-бандига таянган ҳолда рад этилди. Мазкур қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти аҳоли пунктлари ҳудудида (Бош режа тасдиқлангунга қадар) қуйидаги чекловлар жорий этилган:
• жисмоний ва юридик шахсларга қурилиш учун ер майдонлари ажратиш;
• бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ёки қайта ихтисослаштириш;
• ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва иншоотларга мулк ҳуқуқини белгилаш.
📝 Фирмамиз адвокатлари рад жавобини қуйидаги асосларда унинг ноқонунийлиги туфайли юқори турувчи органга шикоят қилишди:
1️⃣ Қурилиш бўлими асосланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2017 йилдаги №981-сонли қароридаги тақиқ фақат ер ажратиш, бинолар ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ёки қайта ихтисослаштиришга, шунингдек, уларга рухсатнома беришга тааллуқлидир. Бизнинг ишонч билдирувчимиз эса ер участкасига доимий фойдаланиш ҳуқуқини хусусийлаштиришни (фақат ҳуқуқ турини ўзгартириш) сўраган ва мазкур тақиқ ушбу турдаги рўйхатдан ўтказишга тааллуқли эмас.
2️⃣ Бундан ташқари, мазкур қарорнинг 1-иловасига кўра, лойиҳалаштирилган бош режа киритилган Тошкент вилоятидаги туманлар рўйхатига ишонч билдирувчимиз мол-мулки жойлашган аҳоли пункти киритилмаган. Демак, мазкур тақиқ ушбу ҳудудга татбиқ этилмайди.
🏆 Шикоятни кўриб чиққан қурилиш бўлими хусусийлаштиришга розилик билдирилганлиги ҳақида расмий хабарнома тақдим этди ва ер участкаси хусусийлаштирилишига доир ариза қаноатлантирилди.
#хусусийлаштириш