🇩🇪Германияда тиббиёт ходимларига талаб юқори
Бу ҳақида Миграция агентлиги ва Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ ) масъуллари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда айтилди.
Унда Агентлик фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилиб, ҳудудларда хорижий тилларни, хусусан немис тилини ўрганаётган ёшлар сони ортиб бораётгани таъкидланди.
"Биз Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) сифатида Ўзбекистонда профессионал ҳамшираларни немис стандартлари асосида тайёрлашни қўллаб-қувватлаймиз",
- деди Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти лойиҳа бошқарувчиси Margarete Post
Немис томони Германияда тиббиёт ходимларига бўлган эҳтиёж юқорилигини таъкидлади.
Шу боис,
Самарқанд шаҳридаги Тиббиёт техникумида Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти ва Миграция агентлиги кўмагида янги лойиҳа йўлга қўйилади. Бунда, пилот лойиҳа сифатида дастлабки босқичда
50 нафар иштирокчи саралаб олинади.
Улар тиббиёт техникумида параллел равишда немис тилини ўрганади ва
В2 даражага чиқади.
@uzmigration