Репост из: Бизнес-адвокат | Biznes-advokat
"Мажбурий мактаб формасини жорий қилиш тўғрисидаги" Вазирлар Маҳкамасининг 666 сонли қарори (https://lex.uz/ru/docs/3866498) учинчи бандида кўрсатилишича, мактаб формаси 2019 йилдан бошлаб ихтиёрий, 2024 йилдан бошлаб мажбурий кучга киради. Яъни яна 4 йилгача мажбурий форма талаб қилган раҳбар Жиноят Кодексининг 141 ва 206 моддаларидаги жиноятни содир қилган бўлади. Шу қарорни камида 10 нусхада чиқариб олинглар ва мактаб директори, директор ўринбосари, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, қоровул, туман халқ таълими, маҳалла раиси, ИИБ, участка нозири ва яна ким шу қарорни нотўғри талқин қилаётган бўлса, қўлига тутқазинглар. Ва шу бандни эслатинглар. Шунда ҳам Вазирлар Маҳкамасининг қарорини тан олмаса, туман прокуратурасига устидан ёзма ариза билан мурожаат қилинглар.
Бу тўғрисида яна битта видео-тушунтириш қиламан. Видео барча ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимга жойланади.
Ариза матни: https://drive.google.com/file/d/1zenkuziK
@abduvohidyakubov
Бу тўғрисида яна битта видео-тушунтириш қиламан. Видео барча ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимга жойланади.
Ариза матни: https://drive.google.com/file/d/1zenkuziK
@abduvohidyakubov