Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Касаба уюшмасига янги раис сайланди
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ҳокими ўринбосарлари ва аппарат ходимлари ҳамда тегишли ташкилот масъуллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Касаба уюшмасига
Абдужаббор Пўлатов Султонмаҳмудович раис этиб бир овоздан сайланди.
Эслатиб ўтамиз, Абдужаббор Пўлатов Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, ҳокимнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида самарали фаолият юритиб келмоқда ва эндиликда ҳокимлик Касаба уюшмасига ҳам раҳбарлик қилади.
Шунингдек, йиғилишда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ходимларини ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва Касаба уюшмасини олдида турган устувор вазифалар келишиб олинди.
🌐
Web-sayt | 🌏
Telegram 🎞
YouTube 🏞
Instagram 📂
Facebook | 📁
Facebook