❓Иситма қилганда чўмилиш мумкинми?
🔆 Иситма чиққанда чўмилишга ҳеч қандай қарши кўрсатмалар мавжуд эмас. Илиқ сувда чўмилиш тана ҳароратини пасайтиришга ёрдам беради. Ушбу муолажа ҳарорат туширувчи дорилар билан биргаликда олиб борилса, самарадорлиги анча юқори бўлади.
⛔️ Ҳарорат кўтарилганда совуқ сувда чўмилиш мумкин эмас. Мантиқан ўйлаб қараса, совуқ сув иситмани туширадигандек. Аслида эса, совуқ сув қон томирларни торайтиради, титроқ пайдо қилади, мушакларни беихтиёр қисқаришига олиб келади.
☑️ Ҳар доим ҳам илиқ сувда чўмилиш иситмага ёрдам беравермайди. Икки соатдан ортиқ иситма қилиш, ҳар хил тошмалар тошиши, икки кундан зиёд давом этса, тезда шифокорга мурожаат қилиш лозим.
https://t.me/azamat0717s