AZAMAT KAMOLOV


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Тошкент вилоятидаги умумтаълим мактаблари педагогик жамоалари ва ота-оналар диққатига!!!
Давлат Раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор мажлисида таъкидланганидек, кўплаб мамлакатларда, шу жумладан, юртимизда ҳам касаллик тарқалиши ҳолатлари кузатилаётганлигини инобатга олмасдан, кўп ҳолларда хотиржамликка берилиб, карантин қоидаларига, ўзимизни асраш, сақлаш бўйича мавжуд талаб ва айрим чекловларга риоя этмай қўйдик. Бунинг натижасида март ойида вилоятимизда 4 та тумандаги 4 та мактабда ўқитувчи ва ўқувчиларда коронавирус касаллигига чалиниш ҳолатлари тасдиқланиб, бу мактаблар тўлиқ онлайн тарзда таълим бериш ҳолатига ўтказилди.
(1 апрелдан бу мактаблар анъанавий таълим тизимига қайтди).
Шундан хулоса қилган ҳолда, куни кеча, 3 чорак ўқув жараёни бошланиши арафасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Хотамович Шерматовнинг ота-оналарга йўллаган мурожаатномасида айтилганидек, барча умумтаълим мактаблари ва муассасаларда, оила даврасида карантин талаблари (оммавий тадбирларни имкон борича чеклаш, масофа сақлаш, ниқоб тақиш, антисептик воситаларидан мунтазам фойдаланиш ва ҳ.к.)га қатъий риоя этилишини таъминлаш сўралади. Зеро, фарзандларимиз саломатлиги - энг катта бойлигимиз!
@azamatkamal81


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
«Халқаро тадқиқотлар дунёқараши кенг, фикрлашдан қўрқмайдиган ёшларни тарбиялаш учун зарур»

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Халқ таълими вазирлиги бошқарма боршлиғи Лазиз Хўжақулов ўқувчилар саводхонлигини баҳолаш бўйича PIRLS ва PISA тадқиқотларининг аҳамияти ҳақида гапирди:

〰️〰️〰️
«Шу каби тадқиқотлар орқали биз ўз ўрнимизни аниқлаб олишимиз, қаерда оқсаётганимизни билишимиз, келгуси стратегиямизни шакллантириб олишимиз мумкин бўлади.

Таълим сифатини ошириш — халқаро тадқиқотларга тайёргарлик дегани. Финляндияда халқаро тадқиқотларга алоҳида тайёргарлик кўрилмайди, лекин финнлар яхши натижаларни кўрсатиб келади. Бу эса таълим сифатининг юқори даражада эканидан далолат беради. Таълим сифатини юқори даражага чиқарсак, табиийки, биз яхши ўринларга даъвогар бўлишимиз мумкин.

Бунинг учун таянч мактабларда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда семинар-тренинглар ташкил қиляпмиз, Авлоний институтида «EStetsting» лойиҳаси устида ишлаяпмиз, яъни савлолларга жавоб бериш бўйича янги контент яратиляпти. PISA тадқиқотининг саволлари назарий саволлар эмас.

Эртага биз болаларга ҳаётда қўллай оладиган билим бера олаяпмизми, шуни аниқлашимиз керак.

Балки биз биринчи катнашганимизда яхши натижаларга эришмасмиз. Лекин дунёқараши кенг, фикрлашдан қўрқмайдиган ёшларни тарбиялаш учун замонавий дастурларни ишлаб чиқамиз. Бу тадқиқотлар биз учун муҳим».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
❓PISA халқаро тадқиқоти-чи, қайси фанлар бўйича ўқувчи саводхонлиги баҳоланади?

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманидан:

〰️〰️〰️
✔️ «Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) томонидан ташкил этиладиган PISA халқаро тадқиқот дастури умумий ўрта таълим тизимига оид таҳлилий ва қиёсий маълумотларни, шунингдек, мамлакатлар таълим сиёсатига оид қарорларни қабул қилишда муҳим маълумотларни тақдим этади. 2000 йилдан буён ҳар 3 йилда ўтказиб келинаётган PISA тадқиқоти 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий фанлар йўналишлари бўйича саводхонлигини баҳолайди.

🌎 2018 йилги тадқиқотларда 79 та давлатдан 600 минг ўқувчи иштирок этган бўлиб, рейтинг бўйича энг юқори ўринларни Хитой ва Сингапур эгаллаган бўлса, Косово, Доминикан Республикаси ва Филиппин мамлакатлари охирги қаторлардан жой олган. Мазкур тадқиқотда OECD'га аъзо мамлакатларнинг ўқиш саводхонлиги бўйича энг яхши натижаларни Финляндия, Канада, Эстония ва Ирландия мамлакатлари ўқувчилари қайд этишган.

🧑🏻‍💻 PISA тадқиқотининг тажриба-синов жараёни компьютерда электрон тарзда ўтказилади ва унда ўқувчилар математик, табиий-илмий, ўқиш саводхонлиги ва креатив фикрлашларини баҳоловчи тест топшириқлари бажаришади ҳамда юқорида таъкидланганидек ўқувчи сўровномасини шунингдек, танланган мактаб раҳбарлари мактаб сўровномасини тўлдиришади».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
❓Ўқувчилар саводхонлигини баҳолаш бўйича PIRLS халқаро тадқиқоти қандай ўтказилади?

АОКАда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида шу масала юзасидан тушунтириш берилди:

〰️〰️〰️
📚 «Ҳозирда Инспекция ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш Миллий маркази томонидан ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ўтказиладиган жараёнлар учун барча тадқиқот материаллари: баҳолаш дафтарлари ва сўровномалар тегишли тилларга мослаштирилган ҳолда таржима қилиниб, халқаро верификациядан ўтказилган.

📄 PIRLS асосий тадқиқоти қоғоз шаклида ўтказилади ва унда 4-синф ўқувчилари матнни ўқиб тушуниш даражаларини баҳоловчи тест топшириқларини бажаришади ҳамда таълимга қизиқишлари, уй ва мактаб шароитлари тўғрисидаги шахсий фикрларини намоён этувчи ўқувчи сўровномасини тўлдиришади.

✏️ Шунингдек, иштирокчи мактаблар раҳбарлари ва танланган синф раҳбарлари таълим муассасасидаги таълим муҳитини ўрганувчи мактаб ва ўқитувчи сўровномасини, ўқувчиларнинг ота-оналари ёки васийлари эса фарзандларининг таълим олиш шароитларини ўрганувчи уй сўровномасини тўлдиришади».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
PIRLS халқаро баҳолаш дастурида 60 дан ортиқ давлатлар қаторида илк бор Ўзбекистон ўқувчилари ҳам қатнашади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Одил Қўйсинов маълум қилди:

〰️〰️〰️
🔎 «PIRLS бўйича Таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) ҳамда PISA бўйича Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) билан ҳамкорликда республикамиздан тадқиқотларда иштирок этувчи мактаблар ва ўқувчилар тасодифийлик тамойиллари асосида танлаб олинди.

✅ Жорий йилнинг апрел ойида бўлиб ўтадиган PIRLS тадқиқотларида Ўзбекистондаги 180 та мактабда таҳсил олувчи 5 948 нафар 4-синф ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари, мактаб директорлари ва синф раҳбарлари иштирок этиши кўзда тутилган бўлса, PISA тадқиқотининг тажриба-синов жараёнида 15 ёшли ўқувчиларнинг қатнашиши белгиланган».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланган Инвестиция дастурига асосан 2021 йилда Тошкент вилоятида 5 та янги мактаб қуриш, 22 та мактабни реконструкция қилиш ва 13 та мактабда капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш учун давлат бюджетидан 203,3 млрд сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.




Бугун юртимизда барча соҳалар, жумладан, таълим соҳасидаги олиб борилаётган ишларнинг натижадорлиги, қабул қилинаётган халқчил қарор ва фармонларнинг жойлардаги ижросини самарали ташкил этиш, бир сўз билан айтганда халққа нафи тегадиган, кундалик ҳаётимизда, ишлаётган меҳнат жамоамиз, истиқомат қилаётган маҳалламиз, хонадонимизда ижобий ўзгаришларни кўриб, сезиб, шундан фойдаланиб яшашимизга сабабчи бўладиган кадрлар, ўз ишининг устаси бўлган, билимли, шижоатли ва ватанпарвар, ҳалол, пок мутахассисларга боғлиқ, албатта. Бундай кадрларни топиш эса ҳар доим ҳам осон бўлмаган. Вилоятда халқ таълими тизимида ҳам кадрлар муаммоси, уларнинг қўнимсизлиги энг оғриқли масалалардан бири экан. Бугунги кунда 8 та шаҳар ва туман халқ таълими бўлими мудири лавозимлари ҳамда 103 та умумтаълим мактабларининг директори лавозимлари вакант бўлиб турибди. Мазкур лавозимларга энг муносиб номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан очиқлик, шаффофлик ва рақобат асосида ўтказиладиган танлов орқали қабул қилиниши режалаштирилган. Бугун вилоят халқ таълими бошқармасида танловнинг биринчи, тест босқичидан муваффақиятли ўтган Бекобод ва Оҳангарон шаҳарлари ҳамда Бўка, Қибрай туманлари халқ таълими бўлими мудирлигига номзодлар билан суҳбат ўтказилди. (Суҳбат жараёни тўлиқ видеотасвирга ёзиб олинди.) Суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодларнинг ҳужжатлари ЎЗбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тавсия этилди. 103 та умумтаълим мактаблари директорлигига номзодларнинг ҳужжатлари белгиланган тартибда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида кўриб чиқиш учун киритилган. Вилоятда халқ таълими тизимидаги вакант лавозимларда танловда иштирок этиш истагидаги малакали мутахассисларни танловга таклиф этамиз.


Вилоят халқ таълими бошқармасида шаҳар ва туман халқ таълими бўлими мудирлари вакант лавозимларига номзодлар билан суҳбат ўтказилмоқда. Батафсил сал кейинроқ...


Ассалому алайкум, мазкур канал Тошкент вилоятида халқ таълими соҳасида олиб борилаётган ишлар, янгиликлар билан кенг жамоатчиликни таништириб бориш, жамиятимиздаги воқеа-ҳодисаларга ўз нуқтаи-назаримиз, фуқаролик позициямизни билдириб бориш мақсадида ташкил этилди. Барчангизга каналга хуш келибсиз, дейман. Каналда сизларни зериктирмайдиган, фарзандларимизнинг таълим ва тарбияси, эртанги куни учун фойдали ахборотлар бериб боришга ҳаракат қиламиз. Барчангизга бошланган янги иш кунингиз хайрли бўлсин.

Показано 10 последних публикаций.

938

подписчиков
Статистика канала