Ўзбекистон тиббиёт ходимларига!
Азиз ва муҳтарам шифокорлар, тиббиёт соҳасининг жонкуяр ходимлари!
Сизларни касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан муборакбод этар эканман, дилимдаги ёрқин ниятларим ва самимий тилакларимни изҳор этишдан ғоят бахтиёрман.
Бу йил халқимизнинг бошига тушган оғир кунларда фидойилик кўрсатиб, коронавирус пандемияси хавфидан ҳам чўчимай, ҳаётингизни хатарга қўйиб, ўз касбингизга садоқат кўрсатганингиз - бу сизларнинг Гиппократ қасамига садоқатингизни яна бир карра намоён этди. Бинобарин, Сизларнинг фидойилигингиз ва жонкуярлигингиз туфайли мамлакатимизда тиббиёт соҳасида катта ўзгариш ҳамда янгиланишлар рўй бермоқда. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражаси йилдан-йилга кўтарилиб бормоқда.
Қадрли тиббиёт ходимлари!
Сизларни яна бир карра касб байрамигиз билан қутлар эканман, касбингизга бўлган садоқат ва муҳаббатингиз дилларингизни мудом нурафшон этиб турсин, дейман. Оилаларингизга тўкинлик, қут-барака ва ўзларингизга мустаҳкам соғлик ва узоқ умр тилайман.
Барно Мирзамова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати