ЎЗЛИГИМИЗНИ НАМОЁН ЭТУВЧИ МАЁҚ
Мамлакатимиз ҳаётида муҳим аҳамиятга эга саналар орасида байроғимиз қабул қилинган кун алоҳида эътибор ва эъзозга муносибдир. Байроқ бу ўзлигимизга, ўз мулкимизга, ўз юртимизга ўзимиз эгалигимизнинг рамзий белгисидир. Бугун байроғимиз қабул қилинган кунга 29 йил тўлди ва шу улуғ сана билан Сиз азиз ҳамюртларимни, партиямиз фаолларини чин юракдан муборакбод этишга рухсат этгайсиз.
Байроғимизнинг таърифу тавсиф учун биттагина “бетакрор” деган сўзни айтишнинг ўзи кифоя. Чунки ҳилпираб турган Ўзбекистон байроғи ўзини шу юрт, шу замин фарзандиман деган ҳар қандай киши юрагига ҳаёжон солиши табиий. Бунинг сабаби нимада экани аён. Сабаби – байроғимиз халқимиз табиатига, феъл-атворига мос ва тарихи, бугуни ва эртасининг ёрқинлигидан, нурафшонлигидан далолат бериб турибди.
Байроғимиз қабул қилинган кун барчангизга яна бир карра қутлуғ бўлсин!
Барно Мирзамова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси.