PEDIATRIYA FAKULTETI


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


FJSTI_Pediatria
Fergana

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Rektorimiz Sidikov Akmal Abdikaxxorovichga ovoz berishda faol ishtirok etinglar!


Репост из: Ta'lim.uz | Rasmiy kanal
⚡️Rasman: "YIL REKTORI-2024" tanloviga start berildi!

Yilning eng samarali faoliyat olib borgan rektorlari uchun "YIL REKTORI 2024" ijtimoiy tanlovi boshlandi.

Siz yil davomida boshqa OTM rektorlariga o'rnak ko'rsata olgan rektorga ovoz berish orqali aniqlashingiz mumkin. Ovoz berish jarayonlari quyidagi link orqali amalga oshiriladi.

👉 Ovoz berish

G‘olib OTM rektorlarining ehtiyojmand va reytingi yuqori talabalari moddiy rag‘batlantiriladi. Bir nomzodga faqat bitta odamning ovoz bera olishi jarayonni adolatli va shaffof o'tishini ta'minlaydi.

Loyiha jarayoni Ta’lim telekanalida yoritib boriladi. Tanlov jarayoniga Respublikaning barcha davlat va nodavlat OTMlari va filiallar kiritilgan. YIL REKTORligiga munosib bo‘lgan nomzodga ovoz bering. Ovoz berish jarayonlari 10-yanvarga qadar (shu kuni ham) davom etadi.

Rektorlar ro‘yxati


Репост из: Pediatriya fakulteti
Men giyohvandlikka qarshiman mavzusida tanlov eʼlon qilindi. Barchadan faol boʻlishga chorlaymiz. Hammaga omad!!!


Репост из: У.Салиев 1-проректор ФЖСТИ
Fjsti Men giyohvandlika qarsiman tanlov Nizomi 2-ilova.docx
19.7Кб




🎄 Yurtimizda yangi yil!

  Barcha yurtdoshlarimizni kirib kelgan yangi yil bayrami bilan qutlaymiz. 2025-yil hayotingizni juda ham qiziqarli va ajoyib lahzalar bilan boyitishini tilab qolamiz.

🥳 “Atrof-muhitni asrash va “yashil” iqtisodiyot yili” da o'qishlaringizda koʻplab yutuqlarga erishib, katta marralarni bosib oʻtishingizda tilakdoshmiz!

Hurmat va ehtirom ila Pediatriya fakulteti.

👍🇺🇿Kanalga a‘zo bo‘ling🇺🇿👇
https://t.me/pediatriya_fakulteti


Ассалому алейкум. Хурматли Фаргона жамоат саломатлиги тиббиёт институтини устозлари, талабалари ва ота-оналари сизларни кириб келаётган янги йил байрами билан табриклеман. Янги йилда сизларга бахт ва омад, тинчлик ва осойишталик, соглик саломатлик, дастурхонингиз ва ишларингизга  барака тилаб коламан. Янги йилда барча ҳайрли ишларингиз сизга омад ёр бўлсин. ✨


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 🟦🟦🟦

➡️ Президентимизнинг 2020 йил 3 декабрдаги қарори асосида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ташкил этилган эди.


❓Ўтган даврда бу ерда қандай ишлар рўёбга чиқарилди ва қандай ютуқлар қўлга киритилди?

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram




Барча талабалар диққатига!
Таътил вақтида фанлардан қайта топшириш мақсадида институтга келманглар.


Vazirlik topshirig'i! Hurmatli professor-o'qituvchilar 25.12.2024 yildan barcha talabalar qishgi ta'tilga chiqishdi. Shuni inobatga olib, qishgi ta'til davrida ulardan hech qanday qayta topshirishlar olinmasligi so'raladi.


Репост из: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти дипломи хорижда ҳам тан олинади

Янги Ўзбекистон тиббиётини дунёнинг ривожланган давлатлари даражасига олиб чиқиш — устувор мақсад. Бунга эришиш учун халқаро стандартларга мос кадрлар зарур. Чунки соҳа трансформацияда илғор ташаббуслар, креатив ёндашувлар, инновацион услубларнинг аҳамияти катта.


📋 Президентимизнинг 2020 йил 3 декабрдаги қарори асосида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг ташкил этилишидан кўзланган асосий мақсад шу эди.

📌 Яъни бу орқали соғлиқни сақлаш, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги борасида юқори малакага эга олий маълумотли кадрларни тайёрлаш, ходимларни касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш ҳамда тиббиёт ташкилотлари, жумладан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини профессионал мутахассислар билан тўла таъминлаш режалаштирилган эди.

🟢 Ўтган даврда институт жамоаси томонидан бу борада кўламли ишлар амалга оширилди ва салмоқли натижалар қўлга киритилди.

📊 Айни пайтда муассасада 5 та факультет, 29 та кафедра, 9 та бакалавриат йўналиши, 11 та магистратура ҳамда 37 та ординатура мутахассислиги бўлиб, уларда жами 6 мингдан зиёд талабалар таҳсил олмоқда. Уларга 318 нафар юқори малакали профессор-ўқитувчи сабоқ бериб келаётир.


🏢 Институт жамоаси эришаётган ютуқлар ҳақида гапиришдан олдин бунга асос бўлган ташкилий чора-тадбирлар хусусида тўхталиш ўринли. Аввало, институт моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида унинг замонавий қиёфага эга бўлган 2 та кампуси барпо этилди.

☑️ Биринчи кампус таркибидан конференциялар зали, 2 минг ўринли 3 та 4 қаватли ўқув биноси, спорт майдони, симуляция маркази, илмий лаборатория ҳамда ошхона ўрин олган.

Иккинчи кампусни ишга тушириш учун эса 20 миллиард сўмлик маблағ сарфланди. Натижа шунга яраша бўлди. Бугун институт талабалари бу ерда барпо этилган 300 ўринли конференция зали, 3 қаватли ўқув биноси, волейбол, футбол ва баскетбол майдони, 150 кишилик ёзги амфитеатр, шунингдек, 300 ўринли ошхонадан фойдаланиб келмоқда.

🇺🇸 Институтдаги муҳим янгиликлардан яна бири сифатида 2022 — 2023 ўқув йилидан бошлаб АҚШнинг USMLE (United States Medical licencing examination) дастури асосида “Даволаш иши” йўналиши очилганлиги ва унда 3 минг талаба таҳсил олаётганлигини келтириш мумкин.


🔎 Муҳими, институт Ўзбекистон бўйича АҚШнинг қатор ташкилотлари томонидан рўйхатга олинган ва тегишли сертификатларга эга бўлган ҳамда USMLE дастури асосида ўқитаётган ОТМ ҳисобланади. Бу ўқув юрти дипломи АҚШда ҳам тан олинади, деганидир.

🇩🇪 Шунингдек, ушбу муассаса 2024 йил ноябрь ойидан Германиянинг ZAB ташкилоти томонидан Германияда дипломи тан олинадиган олий таълим муассасаси сифатида эътироф этилди. Эндиликда институт битирувчилари дипломи Германияда ҳам тан олинади.

Бундан ташқари, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида Бирлашган Араб Амирликларининг Gulf medical university ҳамкорлигида “Doctor of medicine” (терапия) мутахассислиги бўйича 4 йиллик магистратура қўшма таълим дастури жорий этилди.

💵 Шунга мувофиқ ҳар йили 100 нафар магистрант БАА томонидан берилган дипломни олиб, Фарғонада ўқийди. Бу йилига қўшимча 500 минг доллар сармоя кириб келади, деганидир.

📚 Институт жамоасининг саъй-ҳаракати билан3 дарслик, 89 ўқув қўлланмаси ва 67 монография тайёрланиб, чоп этилди.

➡️ Табиийки, олий ўқув юрти талабалари ҳам қолишаётгани йўқ. Улар фан олимпиадаларида ўзларнини кўрсатиб келишаётир. Агар 2021 йилда жами 11 та талаба фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган бўлса, 2022 йили 15, 2023 йили 65, 2024 йили эса 72 нафар талаба халқаро ва республика олимпиадаларида ғалабага эришди.


📆 Ўтган 4 йил мобайнида 10 га яқин Президент ва номдор стипендиялар ғолиблари етишиб чиққани ҳам таҳсинга лойиқ.

‼️ Айтиш жоизки, институтга хорижий талабалар сонидан келиб чиқиб, ҳар йили 5 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб келинмоқда ва бу маблағлар олий ўқув юрти салоҳиятини янада юксалтиришга йўналтириляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Дилшодбек Х. Д. Х.
Ассалому алекум устозлар, узр битта эълон бор эди, Мухаммаджонов Отабекга тегишли кашелёк тушуриб қолдирилган, Анатомия, тиллар, Химия, Биология кафедраларига кирган, ичида паспорт пластиклари бўлган, силардан илтимос эшитган бўлсаларинг, ёки кафедра маъсулларига беришган бўлса, менга тел қиворилар, талаба кетаолмай қолибти ётоқхонада, хурмат бн Дилшодбек, 91 326 60 30 даман.


Репост из: Xushnudbek.uz
❗️20-dekabrdan uzrli sabablarga ko‘ra o‘qishni ko‘chirish bo‘yicha arizalar qabuli boshlandi

Arizalarni qabul qilish uchun 13 ta OTMda hududiy ishchi guruhlar tashkil etildi (yuqoridagi suratda ko‘rsatilgan).

⏳ Ishchi guruhlar 2025-yilning 20-yanvar kuniga qadar har kuni soat 9:00 dan 17:00 gacha (yakshanba – dam olish kuni; shanba – soat 9:00 dan 15:00 gacha) faoliyat koʻrsatadi.

📄 Ariza beruvchilar quyidagi hujjatlarni (offlayn) taqdim etishlari talab etiladi:

➖ o‘qishni ko‘chirish bo‘yicha ariza (ariza blankasi hududiy ishchi guruh tomonidan beriladi va talaba uni joyida to‘ldiradi);
➖ talabaning reyting daftarchasi yoki belgilangan shakldagi akademik ma’lumotnoma yoki transkript nusxalari (bittasi bo‘lsa yetarli);
➖ pasport nusxasi;
➖ uzrli sabablarni asoslovchi tegishli hujjatlar.

❗️Ma'lumot uchun, o‘qishni ko‘chirishga asos bo‘luvchi 2 ta uzrli sabab mavjud. Bular:

➡️ talaba oila qurishi munosabati bilan turmush o‘rtog‘i doimiy yashaydigan hududdagi oliy ta’lim muassasasiga o‘qishini ko‘chirish istagidagilarga;
➡️ davlat organlarining xodimlari ish joyi o‘zgargan taqdirda uning turmush o‘rtog‘i yoki voyaga yetmagan farzandi o‘qishini ko‘chirmoqchi bo‘lganlarga (tegishli vazirlik (idora) rahbarining tavsiyasi asosida).


👉 @xushnudbek 👈













Показано 20 последних публикаций.