Ўзбекнинг кузи
Куз қўққисдан келмайди асло,
чиқармайди шовурин. Аста,
сас чиқармай беради салом,
илжаяди синиқ, шикаста.
Бир эшикни очмасдан олдин
ўн бор тақиллатиб кўради.
Бирор зот хабарсиз қолдими,
кўзёш билан узр сўрайди.
Ичкарига қўймасанг уни,
япроқ бўлиб кутар сарғайиб.
Кунин кутар ва кутар тунин.
Дардманд бўлиб кутиши тайин.
Минг буюргин, минг марта ялин,
бирор жонга бермайди озор.
У беғубор, кўнгилчан, ҳалим,
гўдакнинг кўз ёшидай тоза.
Деҳқон йиғиб олгач ҳосилин,
қилар иши қолмагач, бир кун
турна қанотига осилиб
кетар чоғи бўлганда, маҳзун,
ота уйни соғинган, хумор
келинчакдай – маъсумми дейин? –
ўн қимтиниб, тортиниб минг бор
рухсат сўраб кетади кейин.
2015 йил 29 август
Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/fahriyor_poet
Куз қўққисдан келмайди асло,
чиқармайди шовурин. Аста,
сас чиқармай беради салом,
илжаяди синиқ, шикаста.
Бир эшикни очмасдан олдин
ўн бор тақиллатиб кўради.
Бирор зот хабарсиз қолдими,
кўзёш билан узр сўрайди.
Ичкарига қўймасанг уни,
япроқ бўлиб кутар сарғайиб.
Кунин кутар ва кутар тунин.
Дардманд бўлиб кутиши тайин.
Минг буюргин, минг марта ялин,
бирор жонга бермайди озор.
У беғубор, кўнгилчан, ҳалим,
гўдакнинг кўз ёшидай тоза.
Деҳқон йиғиб олгач ҳосилин,
қилар иши қолмагач, бир кун
турна қанотига осилиб
кетар чоғи бўлганда, маҳзун,
ота уйни соғинган, хумор
келинчакдай – маъсумми дейин? –
ўн қимтиниб, тортиниб минг бор
рухсат сўраб кетади кейин.
2015 йил 29 август
Каналга обуна бўлинг👇
https://t.me/fahriyor_poet