Farg‘ona viloyati AOKB | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Farg‘ona viloyati Аxborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasining rasmiy telegram kanali

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
…balki qaysidur nuqtada uning o’zi to’xtashi mumkin edi…

🤩Bir jinoyat izidan – “Jurnalist surishtiruvi”

Bugun, 12-oktabr kuni soat 21:45 da “Yoshlar” telekanalida namoyish etiladi.

Real voqealarga asoslangan film! O’tkazib yubormang!

#jinoyat #oxirgiqadam #ogohlik

@yoshlar_tv


Репост из: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Муҳим эслатма: мол-мулк ва ер солиғини тўлашни унутманг

Fergana.uz|Facebook|Instagram |X


Репост из: Farg‘ona TRK | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Farg‘ona 24
10.10.2024

Bag'dod tumanida huquqni muhofaza qiluvchi organlar rahbarlarining sayyor qabuli o‘tkazildi.

https://t.me/Fargona_trk


Репост из: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Мобил_мухбир

“Қўқон” аэропортидан Термиз шаҳрига авиарейслар амалга оширила бошланди.

8 октябрь кунидан эса Қўқон-Бухоро-Қўқон йўналиши йўлга қўйилган эди.

Fergana.uz|Facebook|Instagram |X


Репост из: РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
МУНОСИБ ЭЪТИРОФ

Сўнгги йилларда Риштон тумани ва Япония мамлакати ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатилган бўлиб, кенг миқёсдаги ҳамкорликлар изчил давом этмоқда. Бундай самимий муносабатларда “Норико – Гаккю” япон тили мактабининг ҳиссаси беқиёсдир.

Риштон туманида жойлашган “Риштон-Япония” маданий иқтисодий алоқалар маркази бир неча йилдан буён самарали фаолият олиб бормоқда. Бу ерда япон тилидан сабоқ олган кўплаб ёшлар бугунги кунда Японияда таҳсил олишмоқда ва ишлаб келишмоқда.

Риштон туманидаги “Норико – Гаккю ” япон тили мактабида ёшлар учун яратилган шароитлар кишининг ҳавасини келтиради. Бу ерга ҳар йили "Кунчиқар юрт"дан бир нечта кўнгилли ўқитувчилар келиб риштонлик ёшларга япон тилидан дарс беришади.

Куни кеча Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси ХАТОРИ ТАКАШИнинг Тошкент шаҳридаги резиденциясида“Риштон-Япония” маданий иқтисодий алоқалар маркази Ғанишер Назировни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда кўп йиллар давомида Япония ва Ўзбекистон ўртасида маданият ҳамда туризм сохасида алоқаларни ўрнатиб келаётгани ҳамда “Риштон-Япония” маданий иқтисодий алоқалар маркази ташкил топганининг 25 йил тўлиши муносабати билан Ғанишер Назиров Япония Ташки ишлар вазири томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар Вазирлиги ходимлари, элчи ХАТОРИ ТАКАШИ ва элчихона ходимлари, Риштон туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов, вилоят туризм бошқармаси бошлиғи ўринбосари Музаффар Темиров, Риштондаги кулоллар сулоласи бўлган Назировлар оила аъзолари, республикамизда фаолият кўрсатиб келаётган таниқли маданият ва санъат вакиллари бошқа меҳмонлар қатнашдилар.




Репост из: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Махсус репортаж | Фарғонадан АҚШга узум экспорт қилинмоқда

Fergana.uz|Facebook|Instagram |X


Репост из: Фарғона вилояти ҳокимлиги
#Биласизми

Қуёш панели ўрнатган аҳоли томонидан ўз эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарилган электрнинг ҳар бир киловатти учун 1 000 сўмдан субсидия берилади, яъни давлат электрни аҳолидан 1000 сўмдан сотиб олади.

Мазкур субсидияни олиш учун “Soliq” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиш лозим.

Тадбиркорлар томонидан қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган ҳар бир киловатт электр 720 сўмдан сотиб олинади. Бунга оид шартномани тузиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг туман (шаҳар) филиалларига мурожаат қилиш лозим.

Fergana.uz|Facebook|Instagram |X


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган "Замон ва цивилизацияларнинг ўзаро боғлиқлиги - тинчлик ва тараққиёт асоси" мавзусидаги халқаро форумда иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в городе Ашхабаде принял участие в Международном форуме «Взаимосвязь времен и цивилизаций – основа мира и развития», посвященном 300-летию со дня рождения туркменского поэта и мыслителя Махтумкули Фраги.

#Mirziyoyev #forum #Turkmaniston #Maxtumquli

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Репост из: Hudud Inform
⚠️ Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чеклаб, ўзгалар номингизга кредит расмийлаштиришининг олдини олинг

📱 Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди.

❌ Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди.

❗️ Ягона портал орқали кредит тарихингиз текширилишини чеклаб қўйиш учун:

⚫️ my.gov.uz порталида синов тарзидаги хизматлар бўлимига ўтинг
⚫️Тегишли хизматни танланг
⚫️СМС-хабарнома хизматини ёқинг
⚫️Кредит тарихи олишни чеклашни фаоллаштиринг

Хизматдан фойдаланиш жуда осон ва мутлақо бепул.

💻 Хизматдан фойдаланиш тартиби (видео) билан танишинг: https://youtu.be/AmWQ7h_cBPs
〰️〰️〰️〰️〰️

https://t.me/hudud_inform


Репост из: AOKA - Rasmiy kanali
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📣 Ўзбекистон фуқаролари ва ОАВ вакиллари диққатига!

☎️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 1213 қисқа рақамли Call-марказ фаолиятини йўлга қўйилганлиги тўғрисида хабар берилган эди.

🔔Агар сизда:

⏺Ахборот-кутубхона фаолияти, китоблар ва бошқа зарур архив-ҳужжатлар билан электрон ишлаш тартиби;

⏺нашриёт-матбаа, оммавий ахборот воситаларининг муайян турини очиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш;

лицензия бериш тартиби;

⏺мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, янгиликлар сайтлари, Ахборот агентликларининг ишлари юзасидан юридик саволларингиз туғилса 1213 рақамли Call-марказга қўнғироқ қилишингиз мумкин.

🤥Саволларга Агентлик юридик бўлим мутахассислари амалдаги қонунчилик доирасида жавоб беришади. Жавоблар Агентлик расмий сайтида эълон қилинади.

🌎Веб-сайтга www.aoka.uz ҳаволаси орқали кириш мумкин.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Репост из: AOKA - Rasmiy kanali
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Сиёсий партиялар вакиллари ўртасида иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалаларига бағишланган 3-теледебат

✅Бугун, 11 октябрь соат 17:00да сиёсий партияларнинг 5 йиллик сайловолди дастури қанчалик халқчил ва ҳаётий масалаларни қамраб олган.

📺 Тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган дебат холлдаги қизғин муҳокамаларни қуйидаги телеканаллар орқали томоша қилишингиз мумкин:

🇺🇿ўзбек тилидa: Uzreport TV, Sevimli, RTV, My5, Zo‘r TV
🇷🇺рус тилида:
Dunyo bo'ylab
🇬🇧инглиз тилида: Foreign Language

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Репост из: AOKA - Rasmiy kanali
🗃 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида хорижда овоз бериш тартиби

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Репост из: AOKA - Rasmiy kanali
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти қандай тартибда олиб борилади?

✈️Сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни депутатликка номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолият сайловолди ташвиқоти дейилади.


🗓 Сайловолди ташвиқоти жорий йилнинг 22 сентябрь санасидан бошланган ҳамда 25 октябрь санасида якунланади.

✅Сайловолди ташқивотни сиёсий партиялар, депутатликка номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари олиб боришлари мумкин.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг, судьяларнинг, сайлов комиссия аъзоларининг, диний ташкилотлар профессионал хизматчиларининг сайловолди ташвиқоти олиб боришига йўл қўйилмайди.

🟠 Сайловолди ташвиқоти омма олдида очиқ мунозаралар, баҳслар, матбуот конференциялари, фцқароларнинг йиғилишлари, интервьюлар, ОАВда чиқишлар, видео ва аудио роликларни жойлаштириш шаклида бўлиши мумкин.

▫️Депутатликка номзодларнинг таржимаи ҳоли ва уларнинг сайловолди дастурлари, шунингдек, партия рўйхати ва сиёсий партияларнинг дастурлари тўғрисидаги тегишли сайлов комиссияларининг ахборот материаллари сайловолди ташвиқоти материаллари ҳисобланмайди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Показано 14 последних публикаций.

87

подписчиков
Статистика канала