Водий/Vodiy/Долина


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Фарғона водийси янгиликлари/Farg'ona vodiysi yangiliklari/Новости Ферганской долины

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фаргонани согинганлар учун машинадан олинган ролик


















УЛАР ШУНДАЙ ЎЛДИЛАР!
Бир гуруҳ олимлар тадқиқот ўтказишибди. Мақсад: машҳур худосизлар ўлимлари олдидан нима дейишганини аниқлаш.
Мана натижалар:
(ўқиётганда “тавба, тавба” деб турсак яхши бўлади, деб ўйлайман)
- Фридрих Ницше.
Эсини йўқотиб қўйган. Кучукдай ҳуриб темир қафас ичида жон берган.
- Вольтер. Буюк масхарачи.
Якуни мудҳиш бўлган. Тун бўйи кечирилишини сўраб дод солиб чиққан. Ҳамширасининг сўзлари: “Европанинг ҳамма пулини берса ҳам Вольтернинг ўлимидек ўлимни кўришни истамайман”.
- Давид Хьюм – атеист.
Ўлими олдидан тинимсиз: “Мен оловнинг ичидаман!” деб дод солган. Ўлими даҳшатли бўлган.
- Наполеон – император.
Унинг табиби қуйидагини ёзган: “Император ёлғизликда, ҳамма уни ташлаб кетган ҳолда ўлди. Унинг ўлим билан олишуви мудхиш бўлди...”
- Карл IX.
“Мен ҳалок бўлдим! Мен буни тушуниб турибман”.
- Гоббс – инглиз файласуфи.
“Мен мудхиш зулматга сакраш олдида турибман”.
- Ленин.
Эси оғган ҳолда ўлди. Стол, стуллардан гуноҳлари учун кечирим сўраган...
Қаранг-ки, у миллионлаб одамлар учун раҳнамо ва идеал бўлган!
- Ягода.
Совет яширин полицияси бошлиғи.
“Худо мавжуд бўлиши керак! У мени гуноҳларим учун жазолаяпти”.
- Зиновьев: – Лениннинг ҳамроҳи.
Сталин буйруғи билан отиб ташланган. “Қулоқ тут, Исроил, Худомиз – Якка Худодир!” – бу атеистик давлат раҳбарларидан бирининг охирги сўзлари.
- Ярославский.
Интернационал атеистик ҳаракати президенти: “Ўтинаман, китобларимнинг ҳаммасини ёқиб юборинг! Муқаддасга бир қаранг! У анчадан бери мени кутяпти. У шу ерда!”
- Джон Леннон.
Машҳурлигининг чўққиси (1966 й.) пайтида Американинг етакчи журналига берган интервьюсида Ийсо алайҳиссалом тўғрисида: “Бугун биз ундан машҳур бўлиб кетдик!” деган. Ажабланарлиси – уни отиб ўлдирган қотил унинг айнан машҳурлигини тортиб олишни, яъни машҳур одамнинг қотили сифатида машҳур бўлишни, мақсад қилган экан.
-Бразилия сиёсатшуноси Танкредо ди Амейдо Невес.
Сайлов пайтида: “Агарда мен 500000 овоз олсам ҳатто Худо ҳам мени президентлик лавозимидан тушира олмайди!”, деган.
У шунча овоз олди. Аммо президент бўлишидан бир кун олдин касал бўлиб ўлди.
- Бразилиялик композитор, қўшиқчи, шоир.
Рио де Жанейрода ўтказилган шоуда сигаретасининг тутунини осмонга пуфлаб: “Бу сенга, Худо!”, деди. 32 ёшида СПИДдан ҳалок бўлди.
- Титаникни ясаган инженер.
Ясаш ишлари якунлангандан кейин репортёрлар кеманинг қай даражада ҳавфсиз эканлигини сўрашганда: “Энди уни Худо ҳам чўктира олмайди!”, деган экан. Албатта ҳар бир киши у билан нима содир бўлганини жуда яхши билади.
/Рус тилидан Муҳаммад Шакур таржимаси.)
Https://t.me/ferghanamedia


⚡️ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР УЧУН ЭНГ КАМ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИ 2 МЛН 230 МИНГ СЎМ ЭТИБ БЕЛГИЛАНИШИ МУМКИН

Бугун, Адлия вазирлиги томонидан "Педагог ходимларнинг мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Мазкур қарор лойиҳасида давлат таълим ташкилоти педагог ходимининг базавий лавозим маоши базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан (2 миллион 230 минг сўмдан) кам бўлиши мумкин эмаслиги, педагог ходимнинг базавий лавозим маоши таълим соҳаси бўйича мутахассислиги, малака тоифаси ҳамда илмий даражаси, давлат мукофотлари ва унвонлари инобатга олинган ҳолда ҳисоблананиши назарда тутилган.

Агар бу қарор тасдиқланса:

✅Чет тили ва фанларни билиш бўйича имтиёз бериладиган даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган тегишли чет тили ва фан бўйича таълим берувчи педагог ходимларга, сертификатнинг амал қилиш муддати давомида базавий лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади.

❗️Малака тоифаси (лавозим)га эга педагог ходимларга қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик устама тўланади:

✅иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) учун – базавий лавозим маошининг камида 20 фоизи;

✅биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) учун – базавий лавозим маошининг камида 30 фоизи;

✅олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) учун – базавий лавозим маошининг камида 50 фоизи.


❗️Мазкур қарор билан раҳбар ходимларга ҳам қўшимча устамалар белгиланади:

✅Мактаб директорларига – базавий лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида;

✅Директор ўринбосарларига – базавий лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида хар ойлик устамалар тўланади.


Шунингдек ўқитувчиларга:

✅эллик олти иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътил;

✅байрам (ишланмайдиган) кунлари муносабати билан бир базавий лавозим маоши миқдорида мукофотлар;

✅узайтирилган таътил берилганида, календар йилда бир марта базавий лавозим маоши миқдорида соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам ҳам бериб борилиши назарда тутилган.

❗️Кўп йилларлан буён меҳнат қилиб келаётган ўқитувчиларга уларнинг иш стажига мутаносиб равишда қуйидаги миқдорларда тўланади:

✅5 йилдан 10 йилгача – базавий лавозим маошининг 15 фоизи;

✅10 йилдан 20 йилгача – базавий лавозим маошининг 30 фоизи;

✅20 йил ва ундан ортиғига – базавий лавозим маошининг 40 фоизи.

Қарор лойиҳаси билан тўлиқ танишиб чиқиб, ўқитувчиларга берилаётган бошқа имтиёзларни ҳам билиб олишингиз мумкин.

Ўқитувчилар қуйидаги ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида иштирок этишлари мумкин.


Бизнинг канал
👇👇👇
Https://t.me/ferghanamedia


Репост из: Хамидова Хаетхон Юлдашевна
Кўпчилик қандай фикр ёзамиз, дейишмоқда.

http://regulation.gov.uz/uz/d/25127

👆👆👆 шуни боссангиз, ТАКЛИФЛАРНИ КЎРСАТИШ ни босасиз.

Таклифлар чиқади, унда "Таклиф ёзиш учун Авторизациядан ўтинг" дейди, ўшани босасиз.
Сизда facebook бўлса ўша орқали ва ёки GOOGLE почта, Gmail орқали, яъни қайси бирини танласангиз ўша логин паролларини киритиш орқали кирасиз.


Устозлар-ууу 📣📣📣

Сизу биз орзулаган Қонун тасдиқланиши мумкин, агарда муҳокамага кириб комментларни қизитсак ва бу Қонуннинг аҳамиятини эътироф этиб кўрсата олсак!!!

Ҳар бир банди орзумиздаги бу лойиҳани тасдиқланиши сизу бизнинг қўллаб қувватловимизга боғлиқ, биз катта армиямиз!!!

Тасаввур қилинг, нафақага 5 йил олдин чиқиш мумкин, бундан бошқа бандлари ҳам бу имтиёздан қолишмайди!

Бўш келманг, совуққон бўлманг, кўк ссилкага босиб кириб бу Қонунни маъқуллаб фикрларингизни ёзиб-ёзиб ташланг, киролмасангиз билганлардан сўраб киринг, ишқилиб киринг, ёзинг, гуруҳларингизга тарқатинг!

Олға!!!

@domlajon
Https://t.me/ferghanamedia


Ўқитувчилар беш йил олдин пенсияга чиқиши мумкин

Адлия вазирлиги ва манфаатдор вазирликлар томонидан ишлаб чиқилган "Педагог ходимларнинг мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳада педагог ходимларнинг пенсия ёшини қисқартириш, ойликларини ошириш, уларни мажбурий меҳнатдан ҳимоялаш, шахси ва қадр-қимматига нисбатан нолойиқ муносабатларга қарши курашишга оид нормалар киритилмоқда.

Масалан, лойиҳада қуйидаги таклифлар илгари сурилмоқда:
👉 педагог ходимларнинг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш масаласида ҳамда мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганида давлат божини тўлашдан озод этиш;
👉 педагог ходимни лавозим мажбурияти ва касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилишни тақиқлаш;
👉 педагог ходим мақомига эга шахсларга кўкрак нишони ва гувоҳнома бериш;
👉 педагог ходимга умумий белгиланган ёшдан беш йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини тақдим қилиш;
👉 педагог ходим томонидан уй-жой ва автотранспорт воситасини харид қилиш учун унинг ойлик иш ҳақидан йўналтириладиган маблағларни даромад солиғидан озод этиш;
👉 давлат таълим ташкилотлари тугатилганда, давлат томонидан педагог ходимга аввалги ишига (лавозимига) тенг бошқа иш (лавозим) берилишини кафолатлаш;
👉 эллик олти иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътил бериш, шунингдек, таътил берилганида, календарь йилида бир марта базавий лавозим маоши миқдорида соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам бериш;
👉 педагог ходимнинг базавий лавозим маоши БҲМнинг ўн бараваридан
(2 миллион 230 минг сўмдан) кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланиб, унда мутахассислиги, малака тоифаси ҳамда илмий даражаси, давлат мукофотлари ва унвонлари инобатга олинган ҳолда устама ва қўшимча ҳақлар тўлаш;
👉 умумий ўрта таълим ташкилотида илк бор касбий фаолият бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига ўқитувчи-мураббийликни амалга оширувчи педагог ходим бириктириш;
👉 педагог ходимнинг кўп йиллик хизмати учун устама тўлаш тизимини жорий этиш;
👉 педагог ходимни касбий фаолияти давомида юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмлаш;
👉 олий маълумотга эга бўлмаган, аммо таълим ташкилотларида камида беш йил иш стажига эга педагог ходимни кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида ва қабул параметрларидан ташқари олий таълим муассасасининг педагогика йўналиши бўйича сиртқи, кечки ва масофавий таълим шаклига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш.

Марҳамат, қуйидаги ҳавола орқали лойтҳа муҳокамасида иштирок этинг.

http://regulation.gov.uz/uz/d/25127

Муҳокамада фаолроқ иштирок этинг, чунки нажот таълимда.
Https://t.me/ferghanamedia


Смотрите "Жажжи билимдон. Карантинга амал килинг" на YouTube
https://youtu.be/H187bOAId5M


“Hududgaz Farg'ona” газ таъминоти филиали туман-шаҳар бўлимлари фуқаролар мурожаатлари учун махсус телефон рақамларни ишга тушурибди.
@ferghanamedia


Смотрите "Аллохимга хаммасини айтиб бераман эй одамзот." на YouTube
https://youtu.be/oylKIBru3PM


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Куринг, факат йигламанг. @ferghanamedia




ZI KOVER UP 😄😄😄😄😄😄😄😄

Ёшлигимда айтиб юрадиган шеъримни буздим.

***************************************
Дала даштда тинди иш,
Келди меҳмон бўлиб қиш.
Бошланди чироқ ўчиш,
Чаладир ҳамма юмуш.

Уйда ўчиқдир чироқ,
Ҳисоботлар ялтироқ.
Савол берсанг раҳбарга
Босар дарров қалтироқ.

Таппи ёқар холалар,
Ҳайрон қишлоқ болалар.
Табиий газни ўйласак,
Оқар кўздан жолалар.

*
Қорбобожон, Қорбобо,
Эшитгин бир он бобо,
Совға қилиб келтиргин,
Чироқ ва Газ жон бобо.

Барака топгур, ҳой ГАЗ,
Қишлоқларга кел бир пас.
Таништириб кет ўзинг
Чарчадик ёқиб, чўп хас.

Олгач келгин Чироқни,
Арит дилдан фироқни.
Одамлар яйраб яшаб
Ажратсин қора оқни.

Беришди Ошкоралик,
Бўлдик гўё чоралик.
Ўйлаб ўтирмай бирдан
Сўнг ғийбатни бошладик.

Аср Йигирма биринчи
Аҳволимиз сўргинчи
Йўлларнинг йиртиғида
Бир айланиб кўргинчи?

Бироз ишлатиб фаҳминг.
Бизларга келсин раҳминг
Совға қилгин Газ, Чироқ
Раҳмат дейлик мингдан минг.

Раҳбарларга айт, кўпроқ,
Берсин уйларга чироқ,
Майли рози бўламиз
Солсалар ҳам кўп Ямоқ.

Йиртиқ, тиртиқ турмасин
Авариялар бўлмасин
Йўллар ямоқ бўлсиней
Одамлар ҳам ўлмасин.

******************
Ҳой, раҳбарлар илтимос
Кўзингизни очволинг,
Қорбобожон келяпти
Энди бир оз уйғонинг

Ошкораликми шундай,
Алдаманг бизни ундай.
Чироқ ва Газ, Сув беринг,
Қийнаманг халқни бундай.

Маъруфа СОЛИЕВА
Https://t.me/ferghanamedia

Показано 20 последних публикаций.

96

подписчиков
Статистика канала