О, афсус, — деди Коровьёв попуги пасайиб ва гапида давом этди: — Начора, биз учун сизнинг гўзал бўлишингиз афзалроқ эди, аммо сиз бундай имтиёздан юз ўгирар экансиз, майли, ихтиёрингиз. Гап шундаки, Достоевскийнинг ёзувчи эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун наҳот ундан гувоҳнома талаб қилиш керак бўлса? Ундан кўра сиз, унинг қайси романидан бўлмасин
хоҳлаганингиз беш саҳифани олиб ўқинг, унинг ҳеч қандай гувоҳномасиз ҳам ҳақиқий ёзувчи жанлигига иқрор бўласиз-қўясиз. Ўйлайманки, Достоевскийда, умуман, ҳеч қачон, ҳеч қандай гувоҳнома бўлмаган! Сен нима дейсан? — деб Коровьёв Бегемотга ўгирилди.
— Гаров ўйнайман, бўлмаган, — деб жавоб қилди Бегемот, примусини столга, қалин дафтар
ёнига кўйиб, қоракуя теккан пешонасининг терини кафти билан артаркан.
— Сиз Достоевский эмассиз, — деди довдираб қолган аёл.
— Э, ким билсин, ким билсин, — деди Коровьёв.
— Достоевский ўлган, — деди аёл қандайдир қатъиятсизлик билан.
— Эътироз билдираман! — дед Бегемот қизғин оҳангда. — Достоевский боқий!
© Михаил Булгаков, «Уста ва Маргарита»
@Fyodor_Dostoyevskiy_Iqtiboslar