Репост из: O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
#Митти_ҳикоя
ИЙМОН
Бир киши авлиёлардан бирининг олдига келиб нолий бошлабди:
– Бир ўғри уйимга тушиб, қимматбаҳо нарсаларимни ўғирлади.
Авлиё зот унга дебдилар:
– Дарров бориб Аллоҳга шукр қил!
Киши тасалли эшитмоқчи бўлиб айтган сўзларига бундай жавоб олганидан ҳайратланиб:
– Уйимга ўғри кирди, нарсаларимни ўғирлади, деяпман. Бунинг нимасига шукр қилай? – дебди.
– Шукр қилишинг керак, чунки шайтон қалбингга кириб иймонингни ўғирлаганида, нима қилардинг? – дебдилар.
P/S: Мол-дунё топилади. Лекин иймон ва зиё бир марта кетдими, қайтиши муаммо.
@milliyteatr