Telegram қўллаб-қувватлаш марказининг ўзбекистонлик вакили Давронбек Рустамов саволларга шундай жавоб беради.
Телеграм ҳам блокланадими? Шундай эҳтимол ҳам йўқ эмас (қалампир сайтидан олинди)
Таъкидланишича, 24 июнь ҳолатига Ўзбекистон томони Telegram’дан расмий жавоб кутмоқда. Telegram ходими мессенжер Ўзбекистонда блокланадими, деган саволга қуйидагича жавоб берган:
“Бу ойлар сингари мен ҳозир ҳам ҳеч нарса дея олмайман, чунки мен на қонун чиқарувчиман, на Telegram қарор қабул қилиш жамоаси вакилиман”.
Давронбек Рустамов ижтимоий тармоқнинг блокланиши борасида шахсий фикрларини билдириб, Telegram’нинг фаол фойдаланувчилари сони ярим миллиарддан зиёд эканлиги ва уларнинг ҳаммаси дунё бўйича 5 та асосий сервер ўртасида тарқатилганини ҳисобга олиб, қўшимча Telegram серверларининг Ўзбекистонда жойлашиши эҳтимоли кам эканини таъкидлаган.
“Мен, шунингдек, аслида бутун Ўзбекистон — мактаб ўқувчиларининг гуруҳ чатларидан ва иқтибослар каналларидан тортиб давлат идораларининг расмий каналлари ҳамда махфийлиги ва (Telegram’да алоқанинг шубҳасиз хавфсизлиги туфайли) аҳамияти юқори бўлган чатларгача — барчаси Telegram’да алоқада турганлигини муҳим омил деб биламан.
Шунга қарамай, мамлакатдаги юз минглаб фойдаланувчилар ва деярли барча жиддий корхоналар учун муҳим бўлган ижтимоий тармоқ бир йил олдин блокланганини эслашимиз мумкин. Яъни ўша пайтда жамоатчилик учун ушбу тармоқнинг аҳамияти ҳақидаги асос етарли бўлмаган эди”, дейди Рустамов.