2002 йилдан бери Германия Федератив Республикасининг Ханнс Зайдел жамғармаси Марказий Осиёда давлат хизмати ва маҳаллий бошқарув тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди. Жамғарма ўз фаолиятини 2002 йилдан Қирғизистонда бошлаган бўлиб, 2009 йилда Тожикистон ва Қозоғистон билан давом этган. Жамғарма томонидан ёш давлат хизматчилари, шунингдек, ёш профессионал раҳбарларни тайёрлашда бир йилдан икки йилгача бўлган магистратура курслари ташкил этишда амалий ёрдам бериб келинади. Бугунги кунга қадар жами 3 397 нафар давлат хизматчилари (Жамғарма стипендиялари эгалари) Жамғарма томонидан ташкил қилинган курсларни муваффақиятли тамомлаган.