...
Ушбу ҳикояни донишмандлардан бири сўзлаб берди.
Мен бир куни туш кўрдим. Тушимда қувноқ ва шодон юрган ўликлар жамоаси ортидан кетаётган маъюс кекса чолга нигоҳим тушди.
Мен ундан:
- "Маҳзунлигингиз сабаби недандир?" диб сўрадим.
У жавобан:
- Анави шод-у ҳуррам юрганларга атаб аҳиллари яхшиликлар қилиб, садақалар улашиб турадилар. Менга атаб эса ҳич ким садақа қилмайди.
Унга дедим:
- Зурриётингиз йуқми?
У:
- Нега энди, албатта зурриётим бор. Унинг иши дарёда. У матоларни ювиб, кун кечиради.
Донишманд ҳикоясида давом этиб диди:
- Мен уйқудан уйғонгач, дарё томон йўл олдим. Ва у ерда марҳумнинг ўғлини учратдим. Матоларни тош устига қўйиб «тор, тор» диб юваётган эмиш.
Ундан қизиқиб сўрадим:
- Ўғлим, бу нима диганинг?
У:
- Эҳҳ, ризқим торлигидан, етишмовчиликдан нолияпман-да ота, - диди.
Мен:
- Вафот этган отангга атаб ҳеч садақа қилдингми?, - диб сўрадим.
У:
- Дунё молидан ҳеч вақойим бўлмаса, қандай қилиб уларга садақа қилай?
Мен:
- Арзимаган оддий нарсанг бўлса ҳам чиқариб, садақа қилиб юборгин болам.
Йигит менинг гапларимдан ғазабланиб, челагидаги сувдан уч чўмич олдида, қирғоқ томон улоқтириб диди:
- Мана шу, отамга қилган садақам бўлсин. Мен бундан ортиқ нарсани садақа қилолмайман.
Шу туни мен яна ўша кекса одамни тушимда кўрдим. У жудаям масрур ва қувноқ эди. Мен ундан:
- «Ҳозир аҳволингиз қандай?» , диб сўрадим.
У деди:
- Ўғлим менга диб озгина сув атади. Сувнинг менга нафи тегиб, ғамимни парчалаб ювиб кетди.
Сўнгра мен Аллоҳдан ўғлимнинг ҳалол ризқини кенг қилишини сўраб дуо қилдим.
Шунда мен дидим:
- Ўғлингизни қуйган сувида сизга ажр ва савоб келтирадиган ҳеч қандай қимматбаҳо нарса бўлмаган эдику. Кошки эди бирон бир кишининг чанқоғини қондирган бўлса.
Кекса чол диди:
- Ўғлимнинг оз миқдордаги атаган суви дарёдан чиқиб қолган ва охирги нафасини олаётган миттигина балиқчага етиб бориб, уни дарёгача оқизиб кетди. Шундай қилиб, озгинагина сув хушсиз ётган балиқчани ўлимдан қутилиб қолишига сабабчи бўлиб қолди. Мана шу ўғлим томондан келган хайрлиги туфайли Аллоҳ таоло мени кароматлади. Мен эса Аллоҳ таолога дуо қилиб, ўғлимни бу дунёсида ҳам, охиратида ҳам хайрлик билан ризқлантиришини сўраб дуо қилдим.
Донишманд ўз қовлида давом этиб диди:
- Орадан бир неча ойлар ўтгач, йигитни мол-давлати ортиб, бой ва бадавлат бўлиб кетганига ўзим гувоҳи бўлдим.
Озгина бўлса ҳам ато этишдан ҳаё қилманг. Маҳрум қолишдан, озгина бўлса ҳам берилган садақа хайрлироқдир.
Ота онанинг меҳри уларнинг вафотидан сўнг ҳам давом этаверар экан. Чунки Аллоҳ азза ва жалла ота онамиз вафот этгандан кейин ҳам уларнинг меҳри бизга етиб туриши учун бизга бир эшикни очиб қўяр экан.
@Jonim_fido_yo_Rasulullohканалга уланиш учун
👆👆👆