“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ 6 МИЛЛИОН 600 МИНГДАН ЗИЁД АҲОЛИ ХОНАДОНИГА ХИЗМАТ КЎРСАТАДИ
Ҳозирда электр энергиясисиз кундалик турмушимизни тасаввур қилиш қийин. Беминнат дастёримиз бўлган маиший техникалар ҳам, иссиқ-совуқда ҳузурижон кондиционеру музлатгич ҳам электр билан ишлайди. У бўлмаса, қимматбаҳо телевизор “кўр”, қўл телефони “соқов”га айланади. Бундай кезларда ўзингизни дунёдан узилиб қолгандек ҳис қила бошлашингиз тайин.
Шу боис сўнгги уч йил ичида электр энергия соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан соҳа тубдан ислоҳ қилиниб, мавжуд муаммолар бартараф этилаётгани туфайли вазият ижобий томонга ўзгара бошлади.
– Президентимизнинг жорий йилнинг 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзбекэнерго” АЖ негизада учта алоҳида - “Иссиқлик электр станциялари”, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” ва “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятлари ташкил этилди. Бундан кўзланган мақсад, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотишни ташкил этишнинг замонавий услубларига ўтишдан иборатдир, – дейди “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев. – Жумладан, янги ташкил этилган “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятимиз томонидан бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб электр энергияси таъминотида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ютимиздаги 6 миллион 600 мингдан зиёд аҳоли хонадони ва 304 минга яқин юридик истеъмолчиларни 1629 та подстанциялар, 79 122 та трансформатор пунктлари ҳамда 240,7 минг километр узунликдаги электр узатиш тармоқлари орқали электр энергияси билан таъминланмоқда.
Бундан ташқари, айни пайтда 7157,4 километр узунликдаги электр тармоқлари ва 2590 та трансформатор пунктларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Яна бир йирик лойиҳа – Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари мамлакатимиз бўйлаб жадал олиб борилаяпти.
Энг муҳими, ушбу тизимли саъй-ҳаракатлар мамлакатимиз электр энергияси таъминотининг янада яхшиланиши йўлидаги муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати