Ҳикмат истаганга...


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


...ҳикматдир дунё.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#1001_КЕЧА

"Минг бир кеча" эртагидаги воқеалар аббосий халифа Ҳорун Рашид ва унинг вазири Жаъфар ибн Яҳё ўртасидаги муносабатларни акс эттирганини билармидингиз?!

Айтиб берайми?


#МИЛЛАТ

Форобийнинг "Китоб ул-милла" асарининг таржимаси ва шарҳини қилаётиб бир муҳим мавзуга дуч келдим.

Форобий энг фазилатли миллатнинг миллий мафкураси, албатта, ўлим ва охират ҳаёти, охират ҳаётида энг фозил ва энг яхши кишилар етишадиган бахт-саодат ҳамда энг разиллар ва фожирлар етишадиган бахтсизликлар ҳақидаги фикрларни ҳам ўз ичига олган бўлиши кераклигини таъкидлайди.

Ушбу фикрни немис файласуфи Имануил Кант ҳам таъкидлаб, охиратга ишонч инсоннинг ахлоқий қонунларга бўйсунуви ва адолатга бўлган интилишини таъминлайди, дейди.

Унингча, бу дунёда яхшилар ҳамиша ҳам мукофотланавермайди ва ёмонлар жазоланмайди. Бундан ташқари, бу дунёда яхшилар жазоланиб, ёмонлар мукофотланиши ҳам мумкин.

Шунинг учун миллат мафкурасидаги охиратга бўлган ишонч, жамиятда адолатни тиклаш ва фаровонликни таъминлашга хизмат қилади.

Охират борлигига бўлган ишонч, афкор омманинг ахлоқини гўзал, судялар ва тартиб ўрнатувчи шахсларнинг амалларини адолатли қилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ХУСИЙ

Айтишларича, яманлик хусийлар исроилликларни фаластинликлардан олиб қўйган уйларида тинч-хотиржам ухлашларига қўйишмаётган экан.


#ИНСОНИЙЛИК

Бани Исроилнинг китобида "Кимки бир жонни ноҳақ ўлдирса, бутун инсониятни ўлдиргандек бўлибди; кимки бир жонни яшатса, бутун инсониятни яшатгандек бўлибди", деб ёзилган эди.

Бутун инсониятни юз марта яшатган инсонийлигимиз яшасин!

_
Расм Саида Мирзиёеванинг саҳифасидан олинди.


#ЛИБЕРАЛ_БАХТ

Бизнинг жамиятнинг либерализм ва феминизм мафкурасига эга қатлами Ғарб либералларидан кўра бахтли ҳисобланади.

Буларнинг бахти либерализмга эндигина чалинганида ҳисобланади. Биз либерализмда Ғарбдан эллик йил орқада юрибмиз.

Ғарб либерализми ўтган юз йил муддатда босиб ўтган йўлида либерализмнинг энг чўққисига чиқиб, эндиликда ушбу мафкуранинг оқибатларини яшамоқда.

Шунинг учун ҳам, энди Ғарбдаги зиёлилар ва онги бутунлар бугун либерализм олиб келган балолардан қутулиш, ортга қайтиш пайига тушиб қолдилар.

Собиқ ва бўлажак президент Доналд Трамп бу борада жиловни қўлга олди. У ўзининг маслаҳатчиси, ўғлини гендер бузуқларга бой берган Илон Маск ҳамроҳлигида АҚШда янги сиёсатни олиб бормоқчи.

Эндиликда, Трамп АҚШда расман фақат икки жинс — эркак ва аёл — тан олинишини эълон қилди. Унинг режасига кўра бузуқгендер шахслар армиядан, мактаблардан ва спорт мусобақаларидан четлаштирилади.

Бизнинг жамиятнинг либерализм ва феминизм мафкурасига эга қатлами Ғарб либералларидан кўра бахтли ҳисобланади.

Чунки Трампга кирган ақл бизникиларга кириши учун эллик йиллик бузуқликни тажриба қилишимиз шарт эмас.

Бугундан ортга қайтса бўлади.


Хоразмдаги Маъмун академияси (Мажлис ул-уламо) XI асрда Хоразмшоҳ Абул Аббас Маъмун томонидан ташкил этилган бўлиб, ўрта асрлардаги энг нуфузли илмий марказлардан бири сифатида танилган. Академияда Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Абул Хайр Ҳаммор каби дунёнинг энг етук олимлари фаолият юритган. Улар фалсафа, астрономия, тиббиёт, математика, география ва кимё каби фан соҳаларида улкан кашфиётлар қилган. Маъмун академияси ўзининг бой кутубхонаси билан машҳур бўлиб, турли халқлардан келган қўлёзмалар ва асарлар бу ерда жамланган. Бу кутубхона Шарқ ва Ғарб ўртасидаги илмий мулоқотни таъминлашда муҳим рол ўйнаган.


#ОФИЯТ

Интернетда гепарднинг ўз болаларига ов қилишни ўргатаётган видеосини кўриб қолдим.

Болалар она тутиб, яралаб берган ўлжанинг у ёқ, бу ёқидан сакраб, осилиб ғажишга уринмоқда.

Ака-ука гепардчалар олдидаги ўлжадан мамнун, гоҳ ҳазиллашиб, гоҳ куч синашиб ўлжани қайта овлаш билан банд. Беғам, хурсанд ҳаммаси.

Она гепард эса, болаларига ҳунар ўргатиш билан бир вақтда сергак. Атрофга аланглаб қарамоқда. Ҳар қандай овоз ёки ҳаракатдан огоҳ, беҳаловат, бехотиржам.

Истаган вақтда ёввойи саваннада гепардларга ҳужум қиладиган, уларни ёки уларнинг ўлжасини емиш қиладиган яна бир ваҳший чиқиши ҳеч гап эмас.

Бу ҳайвонлар хотиржам яшаш, овлаш ва овқатланиш бахтини ҳам билмайди. Доим сергак, доим ҳавотирда. Энг кичик хато уларга кулфат келтиради.

Шу видеони ота-онамнинг уйида, бола-чақамни бағримга босиб, эмин-эркин, хотиржам, офиятда таоиланаётганимда кўриб қолдим. Ичимдан нимадир ўтди. Пешонам ерга йиқилгиси келди.

Офият энг улкан бахт. Кимда офият бўлса қолган муаммоларнинг чорасини хотиржам топса бўлади.

Шу видеодан кейинги видео эса Ғаззадаги она ва унинг болалари ҳақида эди.


2021 йилда Брюссель (Бельгия)да дунёга келган чақалоқлар орасида энг кўп қўйилган исм Муҳаммад бўлган.

2022 йилда Берлинда ҳам янги туғилган ўғил чақалоқларга энг кўп қўйилган исм Муҳаммад бўлган.

2023 йилда Англия ва Уэлсда Муҳаммад исми ўғил болалар учун энг кўп қўйилган исмга айланганди.

2024 йилда Муҳаммад исми Берлинда яна энг кўп қўйилган исмга айланди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Авваллари жоҳил оилаларда ака-укалар ур-тўполон бўлиб мерос талашарди, уй бўлишарди. Маҳалла кўй кўчамизга совчи келмай қўяди деб, тинчитишга шошарди.

Энди эса одамлар отасининг қўшиғини талашяпти. Яна буни оммага шов-шув қилиб, бутун ор-номус, шаънини шунга тикиб.

Ажойиб даврларга етиб келдик.


Яна қайта келсам дунёга,
Яна Сени деган бўлардим.
Орамизда кечар савдога
Яна жоним тиккан бўлардим.


#САОДАТ

Миллатмизда одоб-аҳлоқ, яхшилик ва ёмонлик каби тушунчалар бузилиб кетаётгани ҳақида юқорида ёзган эдим.

Миллатнинг шаклланишида одоб-аҳлоқ тушунчаси марказий ўринни тутар экан, унинг қоидаларини илм-фан нуқтаи назаридан қандай белгилаймиз, деган савол бўлиши турган гап.

Жамиятда яхши ва ёмон амалларни аниқ кўрсатиб берувчи қоидалар миллий ғоя ва миллий мақсад тушунчасидан келиб чиқади.

Одамларнинг жамият бўлиб бирлашишига ва ўзаро кўмаклашишига ягона мақсад сабаб бўлади. Булар турлича бўлиши мумкин. Масалан, мустақилликка эришиш, фаровон жамиятни барпо этиш, илм-фанни ривожлантириш каби.

Жамият ўзи учун бахт деб билган ана шундай мақсадлардан бирини танлаб, унга эришиш йўлида ҳаракат қилади.

Ижтимоий одоб-аҳлоқ тушунчаси мана шу мақсад ва ғоя устида барпо бўлади. Форобийнинг фикрича, инсоннинг ўз мақсадига элтувчи қобилиятлари уч хил бўлиб, булар жисмоний ҳаракатлар, руҳий ҳолат ва ақлий фаолият ҳисобланади.

Инсон, ва табиийки инсонлардан таркиб топган жамият ҳам, ўз мақсадига эришиш учун мана шу қобилиятлардан унумли фойдаланади.

Одоб-аҳлоқ ва этика олимларининг фикрича, инсон ва жамиятни ўз мақсадига эришишига ёрдам берувчи амаллар фазилатли ва яхши амаллар, уни бу мақсаддан чалғитувчи амаллар жоҳилона ёки ёмон амаллар ҳисобланади.

Демак, бизни миллий мақсадимизга етакловчи ҳаракатлар, руҳий ва маънавий ҳолатлар ва ақлий фаолиятлар миллатимизга хос фазилатли амаллар ҳисобланади.

Бизни миллий мақсаддан чалғитувчи ҳатти-ҳаракатлар, маънавий ва ақлий фаолиятлар ёмон ва аҳлоқсиз амаллар ҳисобланади.

Форобий ва Ибн Сино каби мутафаккирларнинг миллий мақсади жамиятни энг олий бахт-саодатга етишуви бўлиб, бундай юксак саодат кейинги дунёда бўлишини таъкидлаганлар.

Шунинг учун ҳам, улуғ мутафаккирлар наздида жамиятни кейинги ҳаётдаги абадий бахтга етакловчи ҳаракат, руҳий ҳолат ва ақлий фаолиятлар фазилатлар ҳисобланиб, одобдан саналган. Ибн Сино, ҳатто, инсон фақатгина руҳий ҳолатини поклаган ва камолотга етиштиргандагина олий бахт-саодатга эришуви мумкинлигига алоҳида урғу берган.

Ибн Холдун эса, бу дунёга ўринбосар (халифа) бўлиб уни обод қилиш ҳам инсон зотининг маънавий вазифаси эканлигини таъкидлаб, жамият мана шу улуғ мақсад йўлида ҳаракатланиши зарурлигини уқтирган.

Шунинг учун ҳам, Ибн Сино, бу дунёни обод қилишдек улуғвор мақсадга хизмат қилмайдиган дангасалик ва боқимандаликни ёмон амаллардан санаб, давлат бундай одамларни меҳнатга мажбурлаши зарурлигини билдирган.

Ер юзининг обод бўлиши ижтимоий вазифа бўлгани ва инсон зотининг кўпчилик бўлиб ҳаракатланишини талаб этгани учун ҳам, Ибн Сино, соғлом оила қуришга бефарқ бўлган (латта) эркакларни маломат қилиб, уларга беписанд бўлган.

Энг олий саодат деганда шуни назарда тутишимиз керакки, мантиқан унинг ўзи инсонларга энг улкан бахтни келтириши керак. Баъзи бахт деб билган нарсаларимиз аслида бахт бўлмай, бахтга элтувчи воситалар ҳисобланади. Масалан, моддий бойликни олайлик, унинг ўзи инсонга ҳеч нима бермайди, балки инсон у орқали ўзига манфаатли нарсаларни сотиб олиши мумкин бўлгани учун ҳам уларнинг қиймати мавжуд.

Шу тариқа, миллий мақсадимизга ойдинлик киритсак, миллий одоб-аҳлоқ қоидаларимиз ҳам ўз-ўзидан аён бўлади.

Миллий мақсадимиз нима? Биз ягона жамият сифатида интилаётган олий бахт нима?

"Янги Ўзбекистон" ғоясими? Йўқ. Бу ғоянинг ўзи бахт эмас, балки бахтга олиб борувчи воситадир. Бахт масалан Янги Ўзбекистонда кутилаётган фаровон ҳаётдир?

Ушбу фаровон ҳаётнинг таърифи қандай?! Унда инсоннинг ўрни қандай?

Мана шу саволга жавоблар жамиятимиздаги барча ижтимоий муносабатларнинг одоб-аҳлоқ мезонларини белгилаб беради.

Муҳим савол эса энди келади.
Биз кўзлаган мана шу фаровон ҳаётга ўзимиз эмас, зурриёдларимиз етишадиган бўлса, фалсафий жиҳатдан олий саодатга улар етишган бўлади.

Бизнинг насл унда бахтга қандай эришади ёки бахтга эришмай ўлиб кетадими?!

Шунда, беихтиёр Форобий ва Ибн Синонинг энг олий бахт-саодат ҳақидаги тушунчаси ёдга келади.

Демак, Форобий ва Ибн Сино миллатидаги одоб-аҳлоқ қоидалари айнан шу онда яшаб турган бизни энг олий саодатга эриштириши мумкин бўлган реал қоидалар эканлиги маълум бўлади.


Муслим бўлдик арабдан ортиқ,
Ўрис бўлдик русдан зиёда.
Бирни топсак ёруғ дунёда,
Ўн каррани қилганмиз тортиқ.

Ичдик, чекдик, шўро юртида
Ўздик барча оғалардан ҳам.
Юзсизликдан ошмасак бўлди
Овропалик тоғалардан ҳам.

Эркин ВОҲИДОВ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Туркларга қўшилиб, ўрислар ҳам Ғарб маданий экспансиясига қарши қўлидан келганича курашмоқда. Фақат биз бўлсак 100500 та Санта Клаус парадини ўтказмоқдамиз.


#НИМАСАН_СЕН?

Нега ҳамма яхшиликлар сенда бўлди?!
Нега ҳамма камчиликлар менда бўлди?!

Дегандингку сенга эргашмасак фасод бўлар,
Ишонмадим, фасод бўлмас, бироқ, бўлди!

Жамолингдан қочиб орттирилган фобиядан
Ҳалолингдан қўрқиб соттирилган ароқ бўлди?!

Аёл-қизга талабимиз бўлса агар ҳақ-ҳуқуқлар,
Аёллардан алиментни олишимиз чатоқ бўлди!

Кундан-кунга ортмоқда-ку кредит-у фоизимиз,
Сен айтгандек савдо қилганга-ку мароқ бўлди!

Сенла эди одоб-аҳлоқ, гўзалгина қадриятлар
Кечган кунда бизга зулматлардан дарак бўлди.

Фозил миллат эришишни истаганда саодатга
Таклифимиз "истаганлар борсин ана дўзаҳ" бўлди.

Йўлингдан юришни-ку ўзимизга ор деб билиб,
Қурганимиз тизимимиз маймунларга мазаҳ бўлди.

Нега ҳамма яхшиликлар сенда бўлди?!
Нега ҳамма камчиликлар менда бўлди?!


#ЧПОК_ЧПОК

Ҳар қандай миллатнинг шаклланишида одоб ва аҳлоқ тушунчаси марказий ўринни тутади. Бир миллатни бошқа миллатдан ажратиб турувчи тушунча ҳам айнан мана шу одоб-аҳлоқ тушунчаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, глобализм тарафдорлари бўлган либералистлар, биринчи бўлиб, жамиятда одоб-аҳлоқни емиришга, қадриятларни йўқотишга киришади.

Одоб-аҳлоқ ва қадрият тушунчалари эса, албатта жамиятда қабул қилинган яхшилик ва ёмонликлар ҳақидаги назарий қарашларга асосланади.

Аввал яхшилик ва ёмонлик ҳақида ойдинлик киритилади, кейин шу мезон асосида одоб-аҳлоқ, қадрият ва ижтимоий ҳаёт юзага келади.

Бугун, ўзбек миллатини шакллантиришда айнан мана шу одоб-аҳлоқ ва қадриятлар борасида катта бўшлиқ юзага келмоқда. Шунинг учун ҳам миллийлик ва миллат тушунчаси бизда оқсаб бормоқда.

Бу оқсоқликка "дунёвийлик", "либерализм" ва "феминизм" каби назарий йўналишлар катта ҳисса қўшмоқда. Уларнинг фаол ҳаракатлари катта сиёсатга ҳам таъсир кўрсатиб, миллат шакллантшига тескари бўлган таъсир чораларининг ишлаб чиқилишига сабаб бўлмоқда.

Бундай таъсир чоралари ва маънавий босимлар, бир томондан миллатимизнинг сўниб боришига, жаҳонда ўз ўрни, имиджи ва сўзига эга бўлмаган афкор оммага айланиб қолишига олиб келса, иккинчи томондан жамиятда қадриятларнинг йўқолиши, азалдан фазилатлар деб билинган амалларнинг камситилиши ва бетайинлик деб билинган хулқ-атворнинг оммалашишига олиб келади. Миллатимиз келажаги нуқтаи назардан бу ҳавфли ҳисобланади.

Бунга бир неча мисолларни келтираман. Ўтган даврда бир нечта ёш йигитлар жамоат транспортида аёлларни ЭЪЗОЗЛАШ ва уларга ЭҲТИРОМ кўрсатиш мақсадида, эркакларни транспортнинг орқа томонидан фойдаланишна ундовчи чақириқ билан чиқдилар. Бундай амалиёт аёлларни эъзозловчи кўплаб миллатлар ва ривожланган жамиятларда кузатилса-да, бироқ, бизда юқоридагидек "гипноз" таъсирида расмийлар томонидан бу ташаббус қаттиқ қораланди. Ҳатто, кимлардир узр сўраб чиқди ва огоҳлантирилди. Ўша фаолларнинг аёлларни эъзозлашга қаратилган шахсий ташаббуси дунёвийлик ва либераллик қарашлар доираисида шундай жазоланди.

Куни кеча эса, қайсидир йигит қайсидир тунги клуб рекламаси учун ўнтача ярим яланғоч қизни тескари тургизиб, ўша қизларни кетига уриб, тунги клубнинг рекламасини қилиб чиқди. Бу рекламада тунгги клубларда аёлларга бўлган бундай шаҳвоний муносабат тарғиб қилинди. Бироқ, бу иш юзасидан на дунёвий жамоатчилик, на либерал қатлам ва на феминист фаоллар кескин муносабат билдириб чиққани йўқ. Нимага?

Чунки либерализм ва феминизм қадриятларида аёл кишининг жинсий маҳсулотга айланиши ёки уларнинг тунгги клубларда бундай кўнгилхушлиқ қилишлари либерал қадриятлар ва феминистик хулқ-атвор доирасида жоиз ишлар ҳисобланади.

Энди, бирорта маънавий китобнинг рекламасида, фараз қилинг, ўн-ўн бешта гўзал хулқли аёл-қизларни териб, ҳар бирига китоб совға қилиб, "гўзал аёллар уйда китоб ўқиган аёллардир" деб реклама қилиб кўринг... Қандай қарши муносабатга дучор бўласиз?!

Бизда глобализм, либерализм ва феминизм таъсирида миллий қадриятлар ва одоб-аҳлоқ қасддан бузилаётганини кўриб хавотирланмоқдаман.

42k 5 173 109

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида қандайдир "прогрессив қатлам" шаклланган. Бир тўда копирайтер ва блогерлардан иборат бу "прогрессив қатлам"нинг баъзилари ғарбона дунёқараш ва ҳаёт тарзи, баъзилар либерал қадриятсизлик ва яна баъзилари илм-фан иллюзияси билан касалланган. Уларни умумлаштириб турувчи нарса исломофобиядир. Ҳуллас, ҳар сафар уларнинг ўзларидан илм-фаннинг хўжайини ясаб олиши, юксак маданият ва 100500 IQ га эга "прогрессив" индивидлар сифатида тутишини кўрсам Тревор Нуҳнинг қуйидаги комик саҳнаси эсга тушади.

Унда "прогрессив" "Буюк" Британиялик колонизаторнинг ҳиндистонлик билан учрашуви тасвирланган.

Ҳиндистонлик савол беряпти:
—Ўзи, ким сизларни буюк деб номлади?
— Ўзимиз...
— Сал ғалатимасми?...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2024 йилнинг энг яхши хабарларидан бири.


Янги йил байрамининг халқимизда кенг оммалашиб кетишига сабаб, совет даврида унинг мактаб ва боғчаларда мажбуран нишонлангани деб ҳисоблайман.

Болаларнинг онгини ёшликдан ўзбек миллатига янги бўлган советча байрам билан шакллантириш натижасида, арча Қорбобо, қорқиз, ялмоғиз каби ўрис фольклор персонажлари бизнинг халқимизнинг онгида "маҳаллийлашиб" қолган.

Миллат онгини шакллантиришда боғча ва мактаб муҳим босқич ҳисобланади. Хабарларга кўра, шунинг учун ҳам Туркия таълим вазирлиги давлат мактабларида Санта Клаус ва арчалар билан янги йилни нишонлашни "миллий қадриятларимизга зид" деб тақиқлабди.


"Радикал қатлам" эрта-индин, масалан, "Камалак"ларга ҳам қарши чиқишса, қўрқаманки, биз бу кетишда, жамиятда толерантликни кучайтириш мақсадида, камалак парадларни ҳам ўтказамиз.

Показано 20 последних публикаций.