Hilol Nashr | Urganch


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


"Hilol Nashr" nashriyotining Urganch filiali
📍Urganch sh, "Yog'du" k, 12-A uy. https://maps.app.goo.gl/ub89HSFp1U6jK5kU9
Ish vaqti : 09 : 00-18 : 00
Tushlik vaqti : 13 : 00-14 : 00
instagram.com/hilolnashr_urganch
@urganch_hilolnashr
☎️+998901152927

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Islom.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@islomuz_kanal #Видео

«Саримсоқ ва пиёз»

Манба: KonoozTube

Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHZQeuVw_Jq0k57Bw


​​🕌 ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳ намози ҳақида бундай деганлар:

"إِنَّ اللهَ فَرَضَ صِيَامَ رَمَضَانَ وَسَنَنْتُ لَكُمْ قِيَامَهُ فَمَنْ صَامَهُ وَقَامَهُ إِيْمَاناً وَاحْتِسَابًا خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمٍ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ" (رواه الإِمامُ النسائى عن عَبْدِ الرَّحْمَنِ ابن عوف، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ).

“Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривояти).

🔸 Рамазоннинг кечаларида қоим бўлиш, деганда таровеҳ намозини адо этиш тушунилади. Демак, ихлос билан савоб умидида Рамазон рўзасини тутиб, таровиҳ намозларини ўқисак, Рамазон ойи тугаши билан онадан туғилган боладек гуноҳлардан фориғ бўламиз, иншааллоҳ.

🔸 Таровеҳ намозини ўқиш таъкидланган суннатдир. Таровеҳни ёлғиз ўқиш мумкин, лекин жамоат бўлиб ўқилса, жамоатга ваъда қилинган ажру савобга эришилади. Икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Қанча жамоат кўп бўлса шунча савоби ҳам кўп бўлади.

🔹Таровеҳ намозига азон ва такбир айтилмайди.

🔸  Таровеҳнинг ракатлари: Таровеҳ  йигирма ракатдир. Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз. Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб. Ушбу истироҳат пайтида тасбеҳ, таҳлил айтиш афзал. Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбеҳни уч марта айтиш одат бўлган:

Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияяяи вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар.

Ушбу тасбеҳни бир киши ўқийди, қолганлар қулоқ солади. Тасбеҳни ёд олгунга қадар китобдан ўқиса ҳам бўлади. Юқоридаги тасбеҳнинг ўрнига киши ўзи билган дуоларини ўқиши ёки жим туриши ҳам мумкин.

🔸 Таровеҳнинг вақти – Хуфтон ва унинг суннатидан кейин бошланиб тонг отгунгачадир. Таровиҳни витрдан олдин ўқиш афзал. Витрдан кейин ўқиса ҳам жоиз. Ёлғиз намоз ўқигувчи киши Рамазонда ҳам витрни ёлғиз ўқиши мумкин.

🔸 Таровеҳнинг нияти – “Икки ракат таровеҳ намозини ўқишни ният қилдим, юзимни қиблага қаратдим, холисан лиллаҳи таоло Аллоҳу акбар”. Агар имомга иқтидо қиладиган бўлса, ниятга “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган жумлани қўшади.

🔸 Таровеҳда қироат – Рамазон ойида Таровеҳ намози ўқиш давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Қуръони каримни тўла ёд олмаган киши ҳар ракатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг ўзи яхши билган сурани ўқиши мумкин, ҳатто “Фотиҳа” сурасидан бошқа фақат битта сурани билган киши Таровеҳнинг ҳар ракатида шу сурани зам сура қилиши мумкин.

🔸Таровеҳ намозини жамоат бўлиб ўқилса, имом овоз чиқариб қироат қилади. Унга иқтидо қилганлар қироат қилмасдан тинглаб туради. Таровеҳни ёлғиз ўқувчи эркак кишилар эса ихтиёрли, хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа овозсиз қироат қилади.

🔸 Витр намозини фақат Рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилади. Бунда имом витрнинг ҳар уч ракатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини имом ҳам, муқтадийлар ҳам ичларида ўқийдилар (“Ал-Фатовол ҳиндийя” ва “Фатҳу бобил иноя” китоблари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#taroveh #namoz #xatmi_quron


ТАРОВЕҲ ТАСБЕҲЛАРИ 👇👇👇

1. "Субҳаанал Ҳаннаанил Маннаан, субҳаанал маликид даййян, ал маъруфи бил иҳсаан, вал мавсуфи бил ғуфроон. Марҳабаа, марҳабаа, я шаҳро Рамазон. Марҳабаа, марҳабаа, я шаҳрот таровийҳи ват тасаабийҳи ва хотмил Қуръаан. Ҳааза шаҳрун аввалуҳу роҳмаҳ, ва авсатуҳу мағфироҳ, ва аахируҳу ъитқум-минан нийроон. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллооҳ, нас-алукал жанната ва наъуузу бика минан наар".

2. "Субҳаана зил мулки вал малакуути, субҳаана зил ъиззати ва ъазомати вал қудроти вал кибрийааи вал жабаруути, субҳаанал маликил ҳаййил лазий лаа ямууту, суббууҳун қуддуусур Роббунаа ва Роббул малаикати вар рууҳи, лаа илааҳа иллалоҳу настағфируллоҳ, нас-алукал жанната ва наъуузу бика минан наар".

https://t.me/hilolnashr_urganch


Репост из: Xazrati eshon bobo
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видеолавҳа

Таровеҳ намози тасбеҳи

⏱ 01:02 дақ

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim




#янгилик

🎉 «Ризқ» китоби нашр қилинди

✨ Фозилжон Абдулқайюм томонларидан нашрга тайёрланган «Ризқ» китоби нашр қилиниб, сотувга чиқди.

☝️ Мазкур рисолада ризқнинг таърифи, ризқ ҳақидаги оятлар, Қуръони Каримда «ризқ» атамасининг маъноси, ризқ топишнинг қоидалари ва ризқнинг сабаблари ҳақида сўз боради.

Аллоҳ таоло ушбу рисолани барчамиз учун манфаатли қилсин! 🤲

👉 Нархи:
12 000 сўм

☎️ +9989011529277

@hilolnashr_urganch


#янгилик

🎉 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтига муҳаббат» (Мўжаз ҳикоялар) китоби нашр қилинди

✨ Набий соллаллоху алайҳи васаллам: «Аллоҳ раҳматни юз бўлак қилган. Тўқсон тўққизтасини Ўз ҳузурида тутиб қолиб, бир бўлак раҳматни ерга нозил қилган. Ана шу бўлак туфайли махлуқотлар бир-бирларига меҳрибон. Ҳатто ҳайвон боласини босиб олишдан қўрқиб, туёғини кўтаради», деганлар.

Ана шундай меҳрибон бўлган Зот севикли Ҳабиби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида ҳам: «(Эй Муҳаммад,) биз сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз» (Анбиё сураси, 107-оят) деб Пайғамбар алайҳиссаломнинг тамал сифатини ўз Каломида баён этган.

Оламларга раҳмат қилиб юборилган зот яхши кўрганларни биз ҳам яхши кўришимиз лозимлиги, уларга муҳаббатли бўлиш ҳам суннат амаллардан экани юқоридаги далиллар билан собитдир.

✅ Ушбу мўъжаз рисолада биз мўмин-мусулмонлар ҳам у зотнинг аҳли байтига муҳаббат қўйишимизга сабаб бўладиган гўзал лавҳалар жамланган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур рисола бундан аввал нашр қилинган «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса», «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳақида 101 қисса» китобларнинг узвий давомидир.

Аллоҳ ушбу рисолани барчамизга манфаатли қилсин! 😊

👉 Нархи: 22 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilolnashruzbot

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr


#янгилик

🎉 «Ҳилол»га сингил муборак!

✨ 2012 йилдан буён электрон шаклда омма эътиборига ҳавола қилиб келинаётган «Омина» журналининг илк сони нашр қилиниб, сотувга чиқди.

🤩 Журналда ўн бешдан ортиқ рукнлар, жумладан, тафсир, ҳадис, фиқҳ, аёлларга ҳос масалалар, савол-жавоблар, оила аҳкомлари, маслаҳатлар, фарзанд тарбияси, буюк шахсиятлар ҳақидаги маълумотлар, уй-рўзғор ишларига оид рукнлар бор.

Ушбу «Омина» журнали сиз азиз ўқувчилар севиб ўқийдиган журналлар сирасидан ўрин олади деган умиддамиз. 😊

👉 Нархи: 10 000 сўм

☎️ +998901152927

@hilolnashr_urganch


#янгилик

«Анъанавий ва ноанъанавий таълим» китоби 50% га арзонлашди

Ушбу ўқув қўлланма орқали Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг саҳобаларга қандай таълим берганликлари, аввалдан ҳозиргача диний таълим муассасалар ўқитувчиларининг фаолиятлари, илм беришнинг қулай ва осон усулларига таалуқли маълумотлар билан танишасиз.

Илм берувчи ва илм олувчилар учун керакли асарлардан бири бўлган ушбу китобни энди 50% чегирмада харид қилишингиз мумкин. 😊

👉 Нархи: 43 000 — 21 500 сўм

☎️ +998901152927

@hilolnashr_urganch


#сотувда

«Файз ва руҳоният иқлимида ҳажжи мабрур ва умра» китоби

Ушбу китобда ҳаж ва умранинг фарқлари, ҳаж амалларининг мазмун-моҳияти, тартиботлари муфассал баён этилган. Каъбаи мукаррамада амалга ошириладиган ҳар бир хатти-ҳаракат, ҳар бир ният ёки руҳий ҳолат шарҳлаб берилган.

Китоб орқали китобхон зиёрат чоғида бажарадиган амаллар тарихи билан танишади, ҳаракатлар мантиғини англайди, ўз руҳониятини қандай қилиб поклаш лозимлигини ўрганади, зиёратга боришдаги ҳалоллик нечоғлик зарурлигини билиб олади, ҳаж ва умранинг фарқини тушунади, Ислом динида фарз саналган амаллар билан танишади.

Сиз ушбу китобни ўқиганмисиз? Жавобингизни изоҳда ёзиб қолдиринг 😊

👉 Нархи: 22 000 сўм

☎️ +998901152927

@hilolnashr_urganch


21.500


96.000


12.000


23.000


20.000


22.000


23.000


22.000


30.000

Показано 19 последних публикаций.

269

подписчиков
Статистика канала