Репост из: Bahodir Ahmedov
Юридик Даннинг-Крюгер эффекти
Бир танишим айтяпти: бир одам бор жуда ишларига пухта, ҳеч юридик томондан муаммо бўлмаган менда дейди. Ишлари ҳам текис кетган экан.
Шунда бу одам малакали юристми десам йўқ деб айтди. Унда нимада тўғри қилгани ва нимада хато қилганини у қаердан билади деб сўрадим. Даннинг-Крюгер эффекти бўлиши мумкин-ку...
Бу эффект нима? Унда шахс бирор масалада хато қилаётганини шу йўналиш бўйича билими пастлиги ёки етарли эмаслиги учун ўзи тушунмайди. Масалан, ким биландир бирор хизматни бажаришга шартнома қилди, шартномада пеня кўрсатилмади. Бу одам хизматни бажариб берди, бироқ пулни тўлаш 2 ойга кечиктирилди. Пулни олиб индамай кетди. Шартномада пеня ёзилмаса ҳам қонун бўйича келтирилган миқдорда судга берса бўларди. Бундан бехабар. Ва шу кунга қадар у буни билмайди...
Ёки ходим бир масалада камчиликка йўл қўйди. Кичик хато эди. Лекин иш берувчи интизомий жазо чораси билан бўшатди. Ҳа энди айбим бор-да деб кетаверди. Аслида интизомий жазо интизомий қилмишнинг оғир-енгиллиги, ҳусусиятига қараб берилиши керак деган қоидани билмасди. Ва билмай ҳалигача юрибди.
Мана шу юридик Даннинг-Крюгер эффекти ҳисобланади
👉@bahodirahmedoff👈