Репост из: 💝Хуршид Карим шеърлари💝
1-Октябрь.Устоз ва мураббийилар кунига бағишланади.
ОСОН ТУТМАНГ
Тунлар бедор излар нур зиё,
Игна билан чоҳ қазиб, гўё,
Ўттиз бола, ўттиз ҳил дунё,
Осон тутманг ўқитувчига.
Тараққиёт йўлида маъмнун,
Эл, юрт учун ишлар туну кун,
Маъсул улар келажак учун
Осон тутманг ўқитувчига.
Мактаб улуғ -қўрғоним деса,
Илмим юксак -парвозим деса
Қувнанг бола устозим деса,
Осон тутманг ўқитувчига.
Ўқиб, ўрган дейди у такрор,
Меҳри дарё, қалби улуғвор,
Ғийбат қилманг ортидан бекор,
Осон тутманг ўқитувчига.
Оляптику ойлигин дея,
Кўз остидан қараманг қия,
Шовқинларда шовуллар мия,
Осон тутманг ўқитувчига.
''Бизлар учун тарбия -ҳаёт,
Ё ҳалокат ёки бир нажот,,
Авлонийдан қолган бу баёт,
Осон тутманг ўқитувчига.
Ўтар дунё, ўтади умр,
Топсин аҳир ҳаловат ҳузур,
Айтдим қўйдим минг бора узр,
Осон тутманг ўқитувчига.
✍Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
ОСОН ТУТМАНГ
Тунлар бедор излар нур зиё,
Игна билан чоҳ қазиб, гўё,
Ўттиз бола, ўттиз ҳил дунё,
Осон тутманг ўқитувчига.
Тараққиёт йўлида маъмнун,
Эл, юрт учун ишлар туну кун,
Маъсул улар келажак учун
Осон тутманг ўқитувчига.
Мактаб улуғ -қўрғоним деса,
Илмим юксак -парвозим деса
Қувнанг бола устозим деса,
Осон тутманг ўқитувчига.
Ўқиб, ўрган дейди у такрор,
Меҳри дарё, қалби улуғвор,
Ғийбат қилманг ортидан бекор,
Осон тутманг ўқитувчига.
Оляптику ойлигин дея,
Кўз остидан қараманг қия,
Шовқинларда шовуллар мия,
Осон тутманг ўқитувчига.
''Бизлар учун тарбия -ҳаёт,
Ё ҳалокат ёки бир нажот,,
Авлонийдан қолган бу баёт,
Осон тутманг ўқитувчига.
Ўтар дунё, ўтади умр,
Топсин аҳир ҳаловат ҳузур,
Айтдим қўйдим минг бора узр,
Осон тутманг ўқитувчига.
✍Хуршид Карим
@Xurshid_Karim