ИЛМИЙ ДАРС


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Дарслар учун.
Пайшанба ва Дуйшанба кунлари.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




Имом Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ (ҳижрий 108-198 йиллар) деди: “Қуръони очиб ўқирканман, Сулаймон алайҳиссаломни сифати ҳақида ўқиб, уни офиятда эканини билдим. “У қандай ҳам яхши банда!”, (Сод сураси, 30-оят). Айюб алайҳиссалом сифати ҳақида ўқирканман, уни бало ичра эканини билдим. “У қандай ҳам яхши банда!” (Сод сураси, 44-оят).
У икки сифат эгалари бирдек хотиржам эди. Аслида бири офиятда, иккинчиси эса бало ва мусибат ичра эди. Шунда, бу ўринда шукр, розилик сабрнинг мақомидан юқорида эканини кўрдим. Ана шундан сўнг, мен учун офиятдаги шукр, розилик мусибатдаги сабрдан кўра суюмлироқ бўлди.

“Ҳилятул авлиё” китобидан.


Баъзи солиҳ салафлар айтишди:
Аввалги яхшилар ва солиҳлар олий даражаларга кўп (нафл) рўза ва намозлар билан эришмадилар. Балки сахийлик ва озор бермаслик ила у даражаларга етишдилар.


Бахт-саодат икки ўринда бўлади:
1. Ато этилган нарсага қаноат қилувчи қалбда.
2. Қазои-қадарга рози бўлган нафсда.


Саъд ибн Убодадан ривоят қилинади: Ансорлардан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келди ва: “Бизга жума куни ва унда нима хайр, яхшилик бор эканидан хабар беринг?” деганида, у зот: “У кунда бешта хислат бор: Унда Одам яратилди, у кунда жаннатдан туширилди ва у кунда Одам вафот қилди. Унда бир соат борки, агар банда ўша соатда нимаики сўраса, агар гуноҳ ва қариндош уруғидан алоқасини узиш бўлмаса, Аллоҳ таоло унга сўраганини беради. У кунда қиёмат бўлади, қайси муқарраб фаришта, само ва ер бўлмасин, тоғу тош бўлмасин, албатта улар жума кунида у Кундан қўрқиб туради”.

Имом Аҳмад “Муснад”ида ривоят қилган.


Мухлис ва ақлли кишилар мухолифларида қуйидаги ўзаро боғловчи ришталарга қарайдилар:
Биринчидан, инсонийлиги.
Иккинчидан, Исломи.
Учинчидан, илм қариндошлиги, биродарлиги асоси”.

Аллома Муҳаммад Аввоманинг ўгитларидан.

Изоҳ: Яъни, рақиблари билан баҳс қилиб тортишадиган бўлишса, мана шу уч омил сабаб уларга инсоф қилишади.


Хотин никохларига ўн йил тўлганда эридан сўрамоқда: Мен билан яшашдан хурсандмисиз?

Эри кулди ва: "Аллох сени ёрлақасин! Бу гапинг билан менга "Ўзбекистон хаво йўллари"нинг ишини эслатиб юбординг.
Ўзи ундан бошқа авиакомпаниямиз йўқ. Аммо хар учганимда: "Бизни танлаганингиз учун сиздан миннатдормиз" деб қўяди...
😊😊😊


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аслида нима бўлган эди.)))

181 0 13 15 7

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Лирик чекиниш.😁

https://t.me/ilmiydars


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳожи Акбар Қори
“Қасида”


https://t.me/ilmiydars






​​#МАСЛАК



• Ишни билган амалга оширади.
• Чала билган ақл ўргатади.
• Билмаган қоралайди.
• Қилолмаган лой чаплайди.

©️ Ла Адрий

@Rosululloh_elchisi




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


ТАСАВВУФ

Шайх Сирож Ал Товсий розийАллоҳу анҳу айтадики:

Тасаввуф исломнинг тўрт асли билан қайд бўлгандир.

1 Аллоҳ ъазза ва жаллонинг китобига тобейлик билан.

2 Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш билан.

3 Саҳобий ва Тобеъинларнинг ахлоқлари ила хулқланишлик билан.

4 Аллоҳнинг солиҳ бандаларини адаблари билан адабланишлик биландир.

Показано 16 последних публикаций.

177

подписчиков
Статистика канала