Hamdamov's BLOG


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Assalomu alaykum hurmatli foydalanuvchi. Kanal shaxsiy bo'lib, muallif o'zini qiziqtirgan mavzularini kanalga yoritib boradi.
Savollar yoki takliflar bo'lsa @Zikrullo_Hamdamov ga murojaat qilishingiz mumkin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций




Svetoforda, yashil bo'lar bo'lmas qaysi mashina eng ko'p signal chaladi (sabrsiz) deb o'ylaysiz?
Javobingizni izohlarda qoldiring


Репост из: 🎓"SALIMOV AKADEMIYASI"
Nima deyardi? BOOM edimi😎
SALIMOV AKADEMIYAsi oʼquv markazidan navbatdagi yangilik!!!
Kayumov Olimbek tarix fanidan milliy sertifikatni 95,9 foiz natija bilan topshirdi. Olimbekni oila aʼzolarini va akademiya ustozlarini ushbu yutuq bilan tabriklaymiz! Tarix fani ustozimiz Ilhomjon Hamdamovga shunchaki qoyil!!!
👏👏👏👏👏👏👏
Akademiya oʼquvchilarining super natijalari hali oldinda. Bizni kuzatishda davom eting. Hammasi nazorat ostida😊


Uxlayverib charchab ketdim. Hech tong otmaydi. Uyqudan to'ydim. Keyin bilsam bu kecha eng uzun kecha, yaldo kechasi ekan.
Endi yana uyqudan to'yishni bir yil kutish kerak


Mana 2023 yil ham tugab bormoqda. Ko'pgina sohalar kabi sizlar bilan "yilning eng yaxshi kanali" ni ham aniqlab olaylik. Ozov berishga faol qatnashib haqiqiy g'olibni aniqlab bersangozlar. Do'stlaringizga ham ulashing
Опрос
  •   Hamdamov's blog
  •   @ilmuzmatematika
  •   Shu so'rovnomani yozgan kanal
95 голосов






Бир жажжи қизча икки қўлида иккита олма ушлаб турарди. Шу вақт онаси кириб келди ва табассум билан, охиста қизидан сўради:
— Асалтойим, ойижонингга шу олмаларингдан бирини берасанми?

Шунда қизалоқ онасига бир муддат қарадида, шарт олмани бирини тишлаб олди ва тезда яна иккинчи олмани ҳам тишлаб қўйди. Онаси буни кўриб юзидаги табассум музлади, ҳафсаласи пир бўлди, лекин буни қизчасига билдирмасликка ўзида шижоат топа олди, сабр қилди. Қизи эса дарҳол тишланган олмалардан бирини онасининг қўлига тутқазиб, шундай деди:
— Ойижон, мана буниси Сизга, шуниси ширинроқ экан.

Хулоса: Сиз ким бўлсангиз ҳам, қанчалик ҳаёт тажрибангиз кўп бўлса ҳам, ўзингизни шу қадар билимдонман деб ҳисобласангиз ҳам, ҳар доим хукм чиқаришни ортга суринг. Бошқаларга имкон беринг, ўзлари тушунтириб беришсин. Сиз кўриб, эшитиб турган нарса хақиқат бўлмаслиги мумкин. Ҳeч қачон бировлар учун хулоса чиқариб қўйманг


Аҳли илмлардан бири дейдилар:
"Кимга, биродари, аҳли ва дўстларига нисбатан соғлом қалб ато қилинган бўлса, унга жаннатнинг неъматларидан бири тезлаштириб ато қилинибди", деб айтди.

Ўзим ва сизлар учун Аллоҳ таолодан соғлом қалб, покиза дил ато этишини, бизни ва сизларни жаннатга йўллашини ҳамда жаннатга яқинлаштирадиган сўз ва амалга мушарраф этишини сўрайман.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН!


Issiqroq kiyimlarni tayyorlab qo'yamiz. Sovuq havo oqimi kirib kelmoqda


Buxoro viloyati uchun DEKABR oyi namoz vaqtlari


Айтишларича талабалар учун қишки таътил 24-декабрдан бошланади.

Хабарларга кўра қишки таътил 2023-йилнинг 24-декабридан 2024-йилнинг 7-январга қадар давом этади, 8-январ ўқишнинг биринчи куни бўлади.

Маълумот учун вазирлар маҳкамаси қарорига кўра Декабр ойининг охирги ўн кунлиги ва январ ойининг биринчи ўн кунлиги оралиғида икки ҳафталик қишки таътили ўтказилиши белгиланган


Qadrli talabalar!!!
Bugungi bayram muborak bo'lsin. O'qish va ishlaringizga omad.
Hech och qolmanglar. Sessiyada qiynalmanglar. Leksiyada uxlab qo'lga ham tushmanglar.
Asosiysi, O'zbekistonimizning rivojlanishiga hissa qo'shadigan kerakli kadr bo'lish nasib qilsin. Baxt va omad sizni tark etmasin


Репост из: G‘ijduvon tuman hokimligi | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📌"Til bilgan-el biladi"-deydi dono xalqimiz!

📢 Hozirgi zamonda chet tiliga boʻlgan talab kundan-kunga oshib bormoqda. Albatta, xorij tillarini bilish bu kelajakni rivojlantirish uchun qulay imkoniyatdir.

🟢Xabaringiz bor, ta'lim sifatini yaxshilash maqsadida ingliz tili milliy va xalqaro (kamida B2 yoki IELTS 5,5) darajadagi sertifikatga ega bo‘lgan o'quvchilarga o'sha fandan 100% lik natija qo'shib beriladi va ular ingliz tili imtihonlaridan ozod etiladi. Bugungi kunda tumanimizda faoliyat olib borayotgan "ORIENTAL LC " til markazining 31 nafar o'quvchisi ushbu sertifikatni qo'lga kiritib, 2024-2025 o'quv yili OTM ga kirish imtihonlarida bitta fanni 100% ga naqd qilib qo'yishdi.

➡️Ma'lumot uchun shuni ta'kidlash kerakki Salimov akademiyasi va Oriental LC til markazi ingliz tili o’qituvchisi Mirjalol Qosimov o'quvchilarga milliy va xalqaro sertifikatlarni qo’lga kiritishda beminnat ilm berib kelmoqda.


🏨G‘ijduvon tuman hokimligi axborot xizmati.

Web Sayt | Telegram | Facebook |
YouTube | Instagram


Репост из: SUPER MATEMATIKA
Viloyat olimpiadasi test savollari. 09.11. 2023

11-sinf, 2-kun

Javoblari bilan

👉 @super_matematika


Viloyat olimpiadasi. 11-sinf. 08.11.23. MATEMATIKA. Yozma ish


Buxoro viloyati uchun NOYABR oyi namoz vaqtlari



1k 0 1 11 50

Саламалайкум. Бугунки УЗБЕК тилия довлат тили макоми берлган кун блан табртклатион. Бугндан хааамма чиста узбекский гапрсин ва хото кмасдан йозсн. Спасибочки всем


МАСЖИДУЛ АҚСО НЕГА
БИЗ УЧУН ҚАДРЛИ ?

✓Шом диёридаги Фаластин ерининг Қуддус шаҳрида жойлашган муқаддас макон — Масжиди Ақсо ёхуд Байтул Мақдис дейиш мумкин.

✓Маккадаги Масжидул Ҳаромдан кейин қурилган энг қадимги масжид.

✓Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар этиб юборилганларидан эътиборан намозларни аввало Масжидул Ақсо томонга юзланиб ўқидилар. Ўн уч йиллик Макка даври тўлиқ шундай ўтди. Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин ҳам мазкур масжид қиблаликда давом этди. Фақат ўн олти ой ўтибгина намозлар йўналиши Маккадаги Ҳарам томон ўзгарди. Эндиликда намозда Масжидул Ҳаром сари юзланадиган бўлдилар. Демак Ақсо— биринчи қибламиз.

✓Кўпчилик олимларнинг таъкидлашига кўра, уни отамиз Одам алайҳиссалом барпо этган.

✓Замонлар ўтиб эса Иброҳим алайҳиссалом уни қайта тиклаган.

✓Кейин Иброҳим алайҳиссаломнинг ўғли ва набираси — пайғамбарлар Исҳоқ ва Ёқуб алайҳиссаломлар унга масъул бўлдилар.

✓Сўнгра пайғамбар Сулаймон алайҳиссалом томонидан масжид янгидан қад ростлаб ҳозирги кўринишга келди.

✓Исро кечаси Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Маккадан Қуддусга — Ақсо масжидига сайр эттирди. Бу ҳақида Қуръонда айтдики: «Ўз бандасини тунда Масжиди Ҳаромдан атрофини баракотли қилиб қўйганимиз Масжиди Ақсога оятларимизни унга кўрсатиш учун сайр эттирган Зот (ўзига нолойиқ сифатлардан) покдир». Исро сураси 1-оят.

✓Қиёмат арафасида келадиган Дажжол бу маконларга кира олмайди: Масжидул Ҳаром, Масжиди Набавий ва Масжиди Ақсо.

✓Дажжолни пайғамбар Исо алайҳиссалом ўлдиради ва бу ҳодиса, ҳадисларда айтилганига кўра, Ақсо масжиди яқинида рўй беради.

✓Зиёрат учун алоҳида сафар қилиб бориш мумкин бўлган масжидлар учта бўлиб, биттаси Ақсодир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: «Уловлар фақат учта масжид томонгагина жиҳозланади: Масжиди Ҳаром, менинг ушбу масжидим ва Масжиди Ақсо».

✓Масжиди Ақсода ўқилган битта намоз оддий ердаги намозларнинг 250 тасига тенглаштирилган.

✓Исро кечаси Пайғамбаримиз алайҳиссалом Маккадаги Масжиди Ҳаромдан чиқиб, фаришта Жаброил алайҳиссалом билан Қуддус шаҳрига бордилар. Масжиди Ақсода имомлик қилиб намоз ўқидилар. Бу воқеа пайғамбар бўлганларидан ўн йил ўтиб, Ражаб ойининг 27 кечасида содир бўлди.

✓Мазкур масжид ҳақида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганлар: “Байтул Мақдис бирам яхши жойда! Унда турган киши Аллоҳ йўлидаги мужоҳиддек гўё. Ҳали шундай замон келадики, «Байтул Мақдисдаги биттагина ғишт бўлсам қанийди» деб қолишади”.

✓Қолаверса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлиги олдинги пайғамбарларнинг ҳам муқаддас масканларини туташтириб, бир-бирига боғлади.

Демак

Масжидул Ақсо Ислом динининг шиор маконларидан бири, икки қибланинг биринчиси, учта асосий масжидлар сирасидан, мусулмонларга тегишли муборак маскан.

Фаластиннинг мусулмонлар учун қандай қадри бор-ки, йилдан йилга у учун жонини фидо қилувчилар сони кўпайса кўпаядики, лекин камаймайди? Нима учун қалблар Ақсо томон талпинади?

Фарзандларингизга айтиб беринг - Фаластинда бизнинг илк қибламиз бўлган! Айнан ўша ерда инсоният саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан меърож ҳодисаси содир бўлган!

Қолаверса шуниям айтинг-ки - Аллоҳ ушбу ерни муқаддас қилиб, кўплаб пайғамбарлар учун бошпана қилган:

Иброҳим алайҳиссалом Фаластинна кўчиб ўтган;

Лут алайҳиссалом қавми ҳалок қилингандан сўнг у зот Фаластинга йўл олганлар;

Довуд алайҳиссалом Фаластинда гумбаз қурганлар;

Сулаймон алаҳиссалом Фаластинда бўла туриб бутун дунёга подшохлик қилган;

Қуръондаги Намл сураси, 18 оятдаги ҳодиса ҳам Фаластин яқинидаги Асқалон шаҳрининг ан-намл водийсида содир бўлган;

Фаластинда Закариё алаҳиссаломнинг ҳам гумбазлари бор;

Аллоҳ Мусо алаҳиссаломга бани исроил Фаластинга йўл олишини буюришини ваҳий қилган;

"МАСЖИДУЛ АҚСО"

Мана шу Масжидул Ақсо бўлади, орқа тарафдаги сариқ томлик у масжид эмас. У "Қуббатусу сахро" дейилади.
Бизга кўп суратда Ақсо деб шу сариқ томлик масжид расмини қўйган холда тарқатишади. Муқаддас жойларимизни яхши таниб олайлик биродарлар.

Показано 20 последних публикаций.

501

подписчиков
Статистика канала