Инспектор кадр


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана



Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Xushnudbek.uz
2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Президентнинг тегишли фармони (ПФ-6122, 03.12.2020й) билан 2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланди ҳамда дам олиш кунлари кўчирилди. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.

Фармонга мувофиқ, 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

👉 2 сентябрь – пайшанба;
👉 3 сентябрь – жума.

Шунингдек, 2021 йилда дам олиш куни 27 март - шанба кунидан 22 март - душанба кунига кўчирилди.

Бундан ташқари, 2021 йил 2 январь – шанба, 20 март – шанба, 22 март – душанба ва 4 сентябрь – шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

Бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини 2 иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади. Аммо меҳнат таътили давомида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади.


👉 @xushnudbek 👈


03-151-сонли хат (8).pdf
935.9Кб
⚡️⚡️⚡️Тарификация комиссияларига ёрдам Каналимиз орқали 2020 йилда Коронавирус пандемияси сабабли аттестация муддатлари ўзгарганлиги (белгиланган муддатларда ўтказилмаганлиги) сабабли ҳамда педагогларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йил давомида амал қилиш муддати тугайдиган Сертификатларнинг амал қилиш муддати 31 декабрга қадар узайтирилганлиги тўғрисида бир неча марта эълонлар беришимизга қарамасдан, (https://t.me/pka_tdi_uz/148) айрим ҳудудлардаги бошқарув органларида тушунмовчиликлар вужудга келаётганлиги (асословчи ҳужжат талаб қилинаётганилиги) тўғрисида кўплаб мурожаатлар бўлмоқда.
👍👌▶️Ўйлаймизки, мазкур хат юқорида қайд этилган тушунмовчиликларни олдини олишга хизмат қилади💰👏👉https://t.me/pka_tdi_uz 👈






3182-2-сон 19.11.2020.pdf
816.7Кб
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

📕 3182-2-сон 19.11.2020 й.
Ⓜ️анба: lex.uz
🇺🇿 Ўзбек тилида

❗️Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт. Муаллифлик ҳуқуқи ҳимояланган.

📚 Таълимга оид хужжатлар каналга уланиш
👇👇👇👇👇👇👇

👉 https://t.me/talimga_oid


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Раҳбарлик лавозимини эгаллаш учун таълим зарурроқми ёки тарбия?!.

@bobur_bobomurod


Репост из: ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН
1 ЯНВАРДАН ММИБДЎ ТУМАН (ШАҲАР) МАЪНАВИЯТ-МАЪРИФАТ МАРКАЗИ ТАВСИЯСИГА АСОСАН ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАНАДИ

2021 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари директорларининг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосарини лавозимга тайинлаш туман (шаҳар) маънавият-маърифат маркази тавсиясига асосан амалга оширилади.

Умумтаълим муассасалари директорларининг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосарларии йил якуни бўйича туман (шаҳар) маънавият- маърифат кенгашига ҳисобот беради ва ҳисобот натижасига кўра унинг фаолиятига баҳо бериб борилади.

Юқоридаги нормалар “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида белгилаб берилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020/2021-ўқув йилидан эътиборан маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари томонидан шу кунга қадар юритиб келинаётган ҳужжатларнинг сони 7 тадан 4 тага қисқартирилган эди.


👇Ўқитувчилар учун телеграмда махсус каналга кушилинг.👇

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari


ЎРҚ-445.doc
123.5Кб
«ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУН


Репост из: 55-maktab direktori Do'stova Salomat Po'latovna
⚡️ЎРТА МАХСУС МАЪЛУМОТЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРГА СИРТҚИ ТАЪЛИМДА ЎҚИШ УЧУН АЛОҲИДА ИМКОНИЯТ БЕРИЛАДИ

Барчамизга маълумки кўп жойларда олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчиларга меҳнат шартномасини бекор қилиниши ҳақида ёзма огоҳлантиришлар берилаётган эди.

Чунки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2018 йил 2 ноябрда ўтказилган мажлис баёни билан тасдиқланган “Халқ таълими тизимида ислоҳотларни янада жадаллаштириш, таълим сифатини оширишга қаратилган йўл харитаси”нинг 20-бандида Халқ таълими вазирлигига мактаблар кесимида ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни мутахассислиги ва ёши бўйича таҳлил қилиш, таҳлил натижаларига кўра ўрта махсус маълумотли кадрлар ўрнини босқичма-босқич олий маълумотли кадрлар билан тўлдириш вазифалари юклатилганди.

Халқ таълими вазирлиги эса юқоридагиларни ҳисобга олиб 2019 йил 8 май куни туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари мудирлари, умумтаълим мактаблари раҳбарларига 02-01/4-992 сонли хат юборганди.

Ушбу хатда умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли номутахассис ва бошқа фандан дарс бераётган ўқитувчилар ҳамда нафақа ёшига етган (ўрта махсус маълумотли) педагогларни касаба уюшмаси ташкилоти билан келишган ҳолда босқичма- босқич олий маълумотли педагог кадрлар билан алмаштириш, бошқа барча ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни Ҳукумат томонидан яратилган имтиёзлардан фойдаланиб, олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи, кечки ва сиртқи йўналишларида ўқишга йўналтириш лозимлиги айтилган.

Лекин, анча вақтдан буён ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларга олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи, кечки ва сиртқи йўналишларида ўқишлари учун имтиёзлар берилмаётганди.

Ва ниҳоят жорий йилнинг 6 ноябрь куни “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони имзоланди.

Мазкур фармонга мувофиқ 2021/2022 ўқув йилидан умумтаълим муассасаларида ишлаётган, олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича алоҳида мақсадли қабул параметрлари ажратилиши белгилаб қўйилди.

Ана энди ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар ушбу имтиёзлардан бемалол фойдаланиб, бакалавриатнинг сиртқи таълим шаклида ўқиб, ўз иш жойларини сақлаб қолишлари мумкин.


Бизнинг канал
👇👇👇
https://t.me/dokument_Zamdirektor






Репост из: Qurbonov Nuriddin Normurodovich
ХЎЖАЛИК МУДИРИ ЛАВОЗИМИДА ЎРТА-МАХСУС ХОДИМЛАР ИШЛАЙ ОЛМАЙДИМИ?

САВОЛ.
Ассалому алайкум Саидали ака. Мен бир давлат ташкилотида хўжалик мудири бўлиб ишлаб келмоқдаман. 2012 йили Андижон иқтисодиёт коллежини бухгалтерия йўналишини тугатганман. Саволим шундан иборатки, ташкилот рахбари мутахассислигиз ва маълумотингиз тўғри келмаяпди, ишдан бўшашингиз керак, ёки мутахассислигизга ўқиб келинг деябди. Шу тўғрими?

ЖАВОБ.

Йўқ, бу фикрга қўшилмайман.

Бу масалани Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификатори”га асосланган ҳолда кўриб чиқамиз.

Ушбу Классификаторнинг 2-иловаси билан эса “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари таснифи” тасдиқланган ва ушбу рўйҳат шаклидаги Таснифда жами 3.792 та лавозимлар ҳамда уларни эгаллаш учун қўйилган талаблар қайд этилган.

▪️ Мазкур Рўйҳатнинг 890-қаторига кўра, “Хўжалик мудири” лавозимини эгаллаш учун:

➖ минимал талаб сифатида “ўрта махсус” маълумот талаби қўйилган бўлса;

➖ таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича ходимнинг соҳа бўйича эгаллаган билим доирасига қараб умумий талаблар белгиланган (яъни, иқтисодчи, юрист ёки бухгалтер каби қатъий талаблар йўқ, бунда).

👨‍🎓 Шундан келиб чиқиб, ана шу 795-сонли Классификаторга таянган ҳолда, давлат ташкилоти бўладими, ёки нодавлат ташкилотими, улардаги Хўжалик мудири лавозимида Сиз каби бухгалтерия йўналиши бўйича ўрта-махсус маълумотга эга бўлган шахслар бемалол ишлаши мумкин, деб ҳисоблаймиз.

Каналга уланиш 👉@yuristkadr


Ҳаммадан илтимос ҳам топшириқ, 2020 январь ойида малака тоифасига талабгор сифатида рўйхатга киритилган, 2020 йил сентябрга келиб иш жойи ўзгарган, агар у малака тест синовларида қатнашиб ижобий ёки салбий натижаларга эришганлигидан қатъий назар, ушбу ўқитувчиларга аттестация комиссиялари қарор чиқармаслиги керак. Иш жойи ўзгарган ўқитувчилар бир йилдан кейин, яъни 2022 йил январда талабгор сифатида аттестацияда қатнашиши мумкин. Таълим инспекциясига олий ва биринчи малака тоифасига талабгор сифатида тўлов қилган ўқитувчилар инспекцияга иш жойи ўзгарганлигини исботловчи ҳужжатларни илова қилиб ариза билан мурожаат қилса, пулларни қайтаради, ҳаттоки тестда қатнашган бўлса ҳам. Ҳушёр бўлинглар, хато қилиб жарима тўлаб юрманг, тоифа олган ўқитувчи ҳам олган ойлигини вақти келиб қайтариб тўлаб юрмасин. Бундай муаммоларни низомга ўзгартириш киритиш орқали бартараф этиш чоралари кўрилмокда. Бундан ташқари ўқитувчига йилда бир марта аттестациядан ўтиш орқали малака тоифаси олишни эмас, бир йилда икки ёки ундан кўп марта аттестациядан ўтиш ёки малака тест синовларини кўп марта топшириш имконини бериш масалаларини кўриб чиқилмокда.


1.5 СТАВКА ПСИХОЛОГ БЎЛИБ ИШЛАШИМ МУМКИНМИ?

@Yurist_Xizmati 2258-савол:

Салом хурматли юристлар мен мактабда бир бирликда психолог булиб ишлайман маьлумотим олий Тош Д П Уни пед-психология йунал шини битирганман .менинг мактабимда укувчилар сони 546нафар мактабда 1.5 бирлик ажратилган 0.5 бирликда номутахасис ходим ишлаб келмокда мен шу 1.5бирликда иш олиб борсам буладими агар мумкин булса кайси мезонларга асосан иш курсам булади жавоб у н олдиндан катта рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


👨‍⚖Саволингизга қуйидагича жавоб берамиз. Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги 406-сонли буйруғи 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари”га 1-илова билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаблари ва айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаблари учун алоҳида лавозимларни киритиш МЕЪЁРЛАРИ 4-бандига мувофиқ ўқувчилар сони 250 нафардан 800 нафаргача бўлганда 1,5 бирликдан иборат психолог штати белгиланади.

☝️Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сонли қарори билан тасдиқланган “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификатори”га мувофиқ психолог лавозимида ишлаш учун олий маълумотли таълим йўналиш коди 5110900 (Вазирлар Маҳкамасининг 2001-йил 16-августдаги 343-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Олий таълимнинг давлат таълим стандарти” қоидаларида юқоридаги йўналиш кодида педагогика ва психология йўналиши келтирилган) бўлган ходимлар ишлаш ҳуқуқига эга.

❌ Агар 0.5 ставкада ишлаётган ходим бу мутахассисликка эга бўлмаса, бу лавозимда ишлаши мумкин эмас.

❗️Ҳозирги вақтда Халқ таълими вазирлигининг кўрсатмаси билан ёш кадрларни ишга жойлаштириш мақсадида умумтаълим мактабларида раҳбар ходимларнинг 1 ставкадан ортиқ ишлаш ҳуқуқи вақтинча чекланди.

❌ Шунинг учун сиз ҳозир 1.5 ставкада ишлай олмайсиз.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

👉 Расмий каналга уланиш


Репост из: G'AYRAT MAJID ijodidan
​​Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг оилалари.

Оталари Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан ўтганлар.

Оналари Омина бинти Ваҳб пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 6 ёшликларида вафот қилганлар.

Боболари Абдулмуттолиб ибн Ҳошим пайғамбаримиз алайҳиссалом 8 ёшликларида дунёдан ўтган.

Амакилари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг 9 та амакилари бўлган. Уларининг исмлари: Ҳорис, Зубайр, Ҳамза, Зирор, Абу Толиб (Абду¬маноф), Абу Лаҳаб (Абдулуззо), Абдулкаъба, Муғийра ва Навфал.

Аммалари: Умайма, Баро, Умму Ҳакийм, Сафия, Арво, Отика.

Аёллари: Хадийжа бинту Ҳавайлид, Савда бинту Замъа, Оиша бинту Абу Бакр, Ҳафса бинту Умар, Зайнаб бинту Ҳузайма, Умму Салама (Ҳинд бинту Абу Умайя), Зайнаб бинту Жаҳш, Маймуна бинту Ҳорис, Жувайрия бинту Ҳорис, Умму Ҳабиба (Рамла бинту Абу Суфён), Мория бинту Шамъун, София бинту Ҳуяй.

Ўғиллари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг учта ўғиллари бўлган аммо улар ёшликларида вафот қилганлар. Улар: Қосим, Абдуллоҳ, Иброҳим.

Қизлари: Зайнаб, Фотима, Руқайя, Умму Кулсум розияллоҳ анҳунна.

Куёвлари: Абул Осс ибн Робиъ розияллоҳу анҳу – Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – аввал Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг Руқайя исмли қизларига уйланадилар, бир қанча вақт ўтиб Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кенжа қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланадилар. Шу сабабли Усмон розияллоҳу анҳу «Зиннурайн» - икки нур соҳиби деган ном билан шарафланганлар.

Набиралари: Абул Осс ибн Робиъ ва Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Али, Умома.

Али ибн Абу Толиб ва Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Ҳасан, Ҳусайн, Мухассин, Зайнаб, Умму Кулсум.

Усмон ибн Аффон ва Руқайя ибн Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Абдуллоҳ.

Имом Термизийнинг«Шамоили Муҳаммадия» асари асосида тайёрланган.
"Шайх ҳазратлари" ўзанидан олинди.

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
@gayratmajidijodi
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•




Репост из: Bayonot.uz
Миллиардер Aлишер Усмонов Ўзбекистонда рус тилини ўқитиш сифатини оширига қаратилган «Класс!» («Зўр!») гуманитар лойиҳасига 5 миллион доллар ажратибди.

Қайд этилишича, 11 октябрь куни Ўзбекистонда рус тили ва умумтаълим фанларни рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган «Класс» гуманитар лойиҳа тўғрисида меморандум имзоланган.

Унинг дастлабки босқичида 32 нафар рус методистлари Ўзбекистонга юборилган. Улар Ўзбекистонда рус тилини ўқитиш сифатини баҳолашади ва рус тилни ўқитиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишади. 2021 йилда эса яна 100 нафар россиялик мутахассис келади. Дастур 30 мингга яқин ўзбекистонлик ўқитувчиларни қамраб олиши айтилмоқда.

@bayonotuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❓Биринчи малака тоифали Миллий ғоя фани ўқитувчисиман. Бу йил фаннинг номи ва унга қўйилган талаблар ўзгариши кутилмоқда. Агар шундай бўлса амалдаги малака тоифам сақланиб қоладими? Навбатдаги аттестация вақтида қайси фандан малака синовида иштирок этаман?

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова ушбу саволга жавоб берди:

Ушбу холатда амалдаги малака тоифаси сақланиб қолинади, кейинги аттестацияларда Тарбия фанидан малака синовларидан тест топширилади. Тарбия фани бўйича малака (тест) синовлари барча ўқув фанлари сингари ушбу фандан амалдаги давлат таълим стандарти ва ўқув дастурлари асосида шакллантирилади.
fmadraximova


Узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун синов куни белгиланди

Хабарингиз бор, 21-29 сентябрь кунлари олий ва биринчи малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синовлари ташкил этилган бўлса, 5-10 октябрь кунлари иккинчи малака тоифасига талабгорлар ўқитувчилар учун республикамизнинг 12 та ҳудудида тест синовлари ўтказилмоқда.

Ушбу синовларда айрим ўқитувчилар узрли сабабларга кўра иштирок эта олишмаганликлари сабабли, қўшимча имконият беришни сўраб мурожаатлар қилишмоқда.

Ўқитувчиларга қулайлик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаган олий, биринчи ва иккинчи малака тоифасига давогар ўқитувчилар учун малака (тест) синовлар жорий йилнинг 12 октябрь куни ўтказилишини маълум қиламиз.

Тест синовлари ўтказиладиган бинолар:

Андижон вилояти - Андижон давлат университети;

Бухоро вилояти - Бухоро муҳандислик-технология институти;

Жиззах вилояти - Жиззах политехника институти;

Қашқадарё вилояти - Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти;

Навоий вилояти - Навоий давлат педагогика институти;

Наманган вилояти - Наманган муҳандислик қурилиш институти қошидаги академик лицей;

Самарқанд вилояти - Самарқанд давлат университети;

Сирдарё вилояти - Гулистон давлат университети;

Сурхондарё вилояти - Термиз давлат университети;

Фарғона вилояти - Фарғона давлат университети, Фарғона политехника институти;

Хоразм вилояти - Урганч давлат университети.

❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу мавзуда педагогларни энг кўп қизиқтираётган саволларга жавоблар ва янгиликлар инспекциянинг Телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали эълон қилиб борилади. Мазкур масала бўйича бирор муаммо бўлса, қуйидаги рақамларга боғланишингиз мумкин.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpr_D6kNejJ68A


2- малака тоифа учун аттестацияга кирадиган укитувчилар руйхати. Барча укитувчиларни хабардор килинг.

Показано 20 последних публикаций.

75

подписчиков
Статистика канала