🌿🌸꧁ꦼ ИЙМОНЛИ КАЛБЛАР꧂ 🌸🌿


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Иши битгач эшик қоқмай қўйганлар кўп,
Кўзи оч-у, аммо қорни тўйганлар кўп,
Мунофиқлик либосини кийганлар кўп,
Ёлғон дунё жилвасига учма кўнглим,
Қон ютсанг ҳам иймонингдан кечма кўнглим!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Байрам_муборак

💥 Бугун 19-сентябр бутун дунёда Халқаро эркаклар куни ҳам нишонланади

Биз эркакларни табриклаймиз ва уларга жасур бўлиб қолишларини, оилалари ва дўстлари учун таянч ва ҳимоя бўлишларини тилаймиз. Ҳамма нарсада муваффақият, яхшилик ва фаровонлик.


Бу дунёда кимлардир бойликка чумилиб, исроф билан умр утказяпти.
Кимлардир оддий нарсаларга етишолмай кашшокликда яшаяпти.

Охират кишиси булинг
одамлар!


Гўзал кунлар келмоғин кутма,
Унга томон бормоғингни унутма.

Мавлоно Жалолиддин Румий


"Дард фақат мeнда бор, дeб ўкинма, сeндаги дардни нeъмат билганлар ҳам бор!"

Мавлоно Румий


Бахтиёр бўлиш учун қўлни - меҳнат, қалбни – меҳру муҳаббат, ақлни – мақсад,
хотирани – фойдали илм,
келажакни – умид билан тўлдириш лозим. Бахтиёрлик неъматини насиб этсин!
Агар бирор кишини бахтли қилишга имкон топа олмасангиз, Аллоҳ таолога уни бахтли қилишини сўраб дуо қилинг. Чунки Аллоҳ таоло у киши нима сабабли бахтли бўлишни сиздан кўра яхшироқ билади.
Ё, Аллоҳ, бизга ва биз яхши кўрган инсонларга ортида асло бахтсизлик бўлмайдиган бахтни ато эт!


Муҳаббат бахт бериши керак. Бахт йўқми, демак, адашибсан.

Гюстав Флобер


Сизга чин дилдан меҳр кўрсатган инсонни асло унутманг
Чунки ҳар қандай одам қалбингизга озор етказиши мумкин
Аммо меҳр бериш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди....




Ҳар бир инсон зоти борки, шодлик ва ғамни тотиб кўрмоғи тақдирида бор... Шодлик келганда шукр қилиб, ғам келганда сабр қилиш эса оқил кишининг ишидир..!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун, 19 Cентябрь – "Халқаро табассум куни" экан. Юзга бир оз табассум югуртирамиз 😊

Илоҳим ҳеч қачон юзингизни табассум тарк этмасин!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⛅️ Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин 😊👍


• Қалбларнинг энг нозиги Аллоҳдан қўрқадиган қалбдир.

• Каломнинг энг тотлиси Аллоҳнинг зикридир.

• Муҳаббатнинг энг покизаси Аллоҳ йўлидаги муҳаббатдир.


- Кўз ёшлари нима ўзи?
- Кўз ёшлари руҳнинг нафас олиши. Соғинч кучайгани сари инсон кўзидан нафас ола бошлайди.


“Ba’zan yo’q joydan sabablar topib baxtli bo’lishga harakat qilasan.
Ba’zida esa sabablar bisyor bo’lganda ham baxt qalbingga sig’gisi kelmay turadi...”


Ҳар бир инсонга белгилаб берилган қалб йўли бўлади.
Мен сенинг юрагингга ўзим учун белгилаб берилган ана шу қалб йўли орқали боришга ҳаракат қилдим. Манзилимга етгунимча йиқилдим, ўрнимдан турдим, яна йиқилдим, яна турдим. Ҳамон йўлдаман.


Маҳмуд, ўғлим!
Кўрмайсанми, бу оламни. Кимга ҳақни гапирсам, мени қалбим тоза, деяпти. Ҳамма фаришта бўлибдию, биргина биз қолибмиз башар бўлиб.

Шайх Али Ҳайдар афанди ҳазратлари.

Мухаббат девони


ОЧЛ. Кескин ва шиддатли ўтган баҳсда "Насаф" сўнгги дақиқаларда гол уриб, ғалабани қўлга киритди


Узоқ ўлкаларнинг бир чеккасида
Кўзимда милтирар соғинч ёшлари.
Эски хотиралар исканжасида,
Сизларни соғиндим, синфдошларим.

Оқ кўйлак, қора шим, қўлларда папка,
Тизилиб турардик тонглари сафга,
Сочилиб кетганмиз ҳамма тарафга,
Қачон кўришамиз, синфдошларим.

Минг бор аразлашиб, минг бор ярашиб,
Танаффусда кулги гаплар улашиб,
Парталар устида юрган курашиб,
Ажралмас дўстларим, синфдошларим.

Йиллар ўтган сайин ошаркан қадр,
Бу онлар қайтариб бўлмас туфҳадир,
Ғала-қовур синф эсингиздадир,
Шўхлигим қумсадим, синфдошларим.

Эслаб ўтирибман, эгиб бошларим,
Билмам нега сизсиз кечар тушларим,
Шу кеча дардларим айтмай бировга,
Сизларни соғиндим, синфдошларим.


#ибрат

Мусо алайҳиссалом оналарини қабрга қўйиб, қабристондан чиқаверишларида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Эй Мусо, ўзингизни эҳтиёт қилинг!”

Бундан ҳайрон бўлган Мусо алайҳиссалом шундай дейдилар:
“Эй Аллоҳ, Сен менга шу пайтгача бундай демаган эдинг. Нимага айнан шу бугун ўзимни эҳтиёт қилишимни айтяпсан”

Аллоҳ таоло жавоб қилади:
“Чунки, Сиз ҳар куни уйдан чиқишингиз билан онангиз “Боламни паноҳингда асра”, деб дуо қилар эди. Мана шу дуо сабаб биз Сизни омонда сақлар эдик. Энди Сизни бундай дуо қилгувчи зот йўқ!”

Кўрдингизми, биродарлар, муқаддас Таврот китоби нозил бўлган, Аллоҳ билан тўғридан-тўғри суҳбатлаша олган Мусо алайҳиссаломдек зот ҳам оналарининг дуоларига муҳтож эканлар. Сизу биз ким бўлибмиз!?

P.S.: Ота-оналаримизнинг дуосини олайлик!


Гохида, кўнгил ёмғирпўш

тутиб турадиган инсонга

эмас, балки сен бирла

ивийдиган бирига муштоқ

бўлиб қолади...


💫🌟💫ХАЙРЛИ ФАЙЗЛИ ОКШОМЛАР ТИЛАЙМАН КАДРЛИЛАРИМ 💫🌟💫

Яхши инсонлар хаётимизга ўзи билан БАХТ олиб киради.
Ёмон инсонлар эса сабоқ бериб кетади!

✨🌺Хайрли оқшом Жаннат юзли ЯХШИЛАРИМ.
УМИД сизни хеч қачон тарк этмасин.

Оқшомингиз хайрли ва хузурли бўлсин!!!💫🌟💫

Показано 20 последних публикаций.

78

подписчиков
Статистика канала