Зинжантропнинг бош скелетини илк бор археолог Луис Лики 1959-йил Олдувай дараси (Танзания)дан топган. Лики унинг энса қисми ва кесмаси тузилишига кўра дастлаб Ҳомо уруғига киритган ва экспедиция учун маблағ ажратган Бойси шарафига Бойси Зинжантропи деб атаган. Зинжантропнинг бош скелети бўйлаб пуштача ўтган, кичик озиқ тишлари йирик озиқ тишларига бир оз ўхшаш, курак ва қозиқ тишлари нисбатан майда бўлган. Қалин ўсимлик билан озиқланган. Бундан 2 млн. йил илгари яшаган деб тахмин қилинади.