Qalb nuri


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


#SpotlightEndViolence Канал Марказий Осиё ва Афғонистон учун «ЁРУҒЛИК НУРИ” минтақавий ташаббуслар дастури молиявий кўмагида Жиззах вилоят “ҚАЛБ НУРИ” марказининг “СЕН ЁЛҒИЗ ЭМАССАН” лойиҳаси доирасида ташкил этилган. Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#Жараён
МУРОЖААТЧИНИНГ МУАММОСИ ҲАЛ БЎЛДИ
“Қалб нури” марказига Ш.Рашидов туман Совунгарлик маҳалласида яшовчи фуқаро Д.С. мурожаат билан келди.

Фуқаро турмуш ўртоғи билан
ажрашгани учун умумий уй-жойдан ҳисса сўраб
фуқаролик судига ариза беради. Эндиликда уни ҳимоя қилиб адвокат ёрдамини олишда амалий ёрдам сўрайди.
Унинг мурожаати қаноатлантирилиб, Жиззах вилоят «Қалб нури» маркази юристи Ф.Умарова Халқаро ACTED ташкилотининг молиявий кўмаги асосида амалга оширилаётган лойиҳа асосида адвокатлик қилди. Мазкур иш Фуқаролик ишлари бўйича туманлар аро судида кўриб чиқилди. Ва суд қарорига кўра томонлар ўртасида
келишув битими имзоланди.
Ушбу келишув битимига кўра, унинг турмуш ўртоғи Д.Д билан
умумий мулки бўлган Ш.Рашидов туманидаги уйи Д.Д. номига ўтказиб, даъвогар Д. С.га 10.500 (ўн минг беш юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулни тўлаб берди.

©️“Қалб нури” маркази ахборот хизмати
@bizyoningizdamizbot
Хизматлар Халқаро ACTED ташкилотининг молиявий кўмагида амалга оширилади.

👉https://t.me/kalb_nuri


Ш.Рашидов туманида яшовчи фуқаро М.Р. “Жиззах-Тоштепа текстил” МЧЖ билан тузилган меҳнат шартномаси 2024 йилнинг 13 сентябрь кунида бекор қилинганлигини, бироқ 2024 йил август ойи иш ҳақи ва меҳнат таътили пуллари унга тўлаб берилмаганлиги, 2024 йилнинг июнь ва июль ойларидаги иш ҳақи кечиктириб берилганини баён қилиб жавобгардан иш ҳақини, кечиктириб берилган иш ҳақи учун конпенсация ва маънавий зарар ундиришни сўраб мурожаат қилган.
Мурожаатчи марказ ҳуқуқшуноси Ф.Умарованинг ҳуқуқий ҳимоясига олинди ва мазкур ҳолат бўйича ишни қонуний ҳал этишлик учун судга даъво аризаси киритилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман судининг очиқ суд мажлисида Т.Ҳакимов раислигида бўлиб ўтган фуқаролик ишида даъвогар М.Рнинг жавобгар “Жиззах-Тоштепа текстил” МЧЖга нисбатан иш ҳақи, конпенсация ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво талаблари қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жами 21 371 950 сўм ундириш тўғрисида суд қарори қабул қилинди.
Хизматлар ACTEDнинг молиявий кўмагидаги лойиҳа бўйича амалга оширилган.

Телеграм


МАРКАЗ АРАЛАШУВИ БИЛАН ФУҚАРО ИШ ҲАҚИ УНДИРИБ БЕРИЛАДИ


Репост из: Huquqiy axborot
#2025_йил_1_январдан

✔️ Қонунчиликка мувофиқ, ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг реестри юритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: JIZZAXNEWS🌏
Жиззахда умумтаълим мактабларида ўтилган “Меҳр дарслари”да ўқувчилар кўз ёшини тиёлмади. Уларни ким йиғлатди? Нима учун?

Ҳамкасбимиз, ҳозирда фаол ННТчи Нодира Алимованинг экологик маданиятни қанча эрта бошласак, ўзимизга шунча фойда эканлиги ҳақида таъсирли ва жўяли фикрларини ўқийсиз.

Мақолага ўтиш

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг


Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе


#Жараён
ДОРИ-ДАРМОН ОЛИШ УЧУН МАБЛАҒ АЖРАТИЛИШИГА ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ
“Қалб нури” марказига Ш.Рашидов туман Қанғли МФЙда яшовчи фуқаро Х.Т. мурожаат билан чиқди.
Унга кўра, фуқаро узлуксиз касалликдан азият чекиб, даволаниши учун маблағ ажратилишида ва ногиронлик белгиланишида амалий ёрдам берилишини илтимос қилади.

Мурожаат Ижтимоий ҳимоя агентлиги Жиззах вилоят бошқармасига йўналтирилди. Агентлик томонидан ўрганилиб, қаноатлантирилди.
Натижага кўра, фуқаро Х.Т.га Ш.Рашидов тумани “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази масъул ходимлари томонидан “Саховат ва кўмак” жамғармасидан “Дори-дармон”учун 242679-сон-Коллегиал қарори асосида 1 700 000 (бир миллион етти юз минг) сўм маблағ ажратилган.
Шунингдек, мурожаатнинг иккинчи важи юзасидан, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ТИЕК га йўлланма расмийлаштирилиб, электрон тизим орқали тақдим этилиши белгиланган.
©️“Қалб нури” маркази ахборот хизмати
Хизматлар Халқаро ACTED ташкилотининг молиявий кўмагидаги лойиҳа доирасида амалга оширилди.


#Жараён
ИЛМ ОЛИШ УЧУН ИМКОН ЯРАТИЛДИ
“Қалб нури” марказининг телеграм ижтимоий тармоғидаги @bizyoningizdamizbot ботига келган навбатдаги мурожаат Жиззах шаҳри, Олмазор маҳалласида яшовчи Ю.С.дан бўлди.
У оилавий аҳволини инобатга олиб, маҳалланинг “Ёшлар дафтари”га киритишда амалий ёрдам сўраган ва ихтисослаштирилган ўқув курсларида ҳунар эгаллаш учун бепул ўқиши имкони бўлса, таҳсил олишини билдирган.
М
урожаат Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг Жиззах вилоят ёшлар ишлари бошқармасига йўналтирилди ва қаноатлантирилди.
Жиззах шаҳар Олмазор маҳалласи ёшлар етакчиси фуқаро Ю.С.ни “Ёшлар дафтари” электрон платформасига киритган ва илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларида ўқув харажатларини қоплаш бўйича Васийлик кенгаши қарорига кўра, ўқув курси харажатларини тўлаб беришга амалий ёрдам кўрсатган.
©️“Қалб нури” маркази ахборот хизмати
Хизматлар Халқаро ACTED ташкилотининг молиявий кўмагидаги лойиҳа доирасида амалга оширилди.


#Жараён
АЁЛ ЎЗ МУТАХАССИСЛИГИ БЎЙИЧА ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ
Жиззах вилоят “Қалб нури” маркази “Ишонч телефони”га бўлган навбатдаги мурожаат Жиззах шаҳри Олмазор маҳалласида яшовчи А.А исмли аёлдан бўлди. Унга кўра, Тошкент Давлат Аграр Университетида таҳсил олган, магистратурани ҳам тамомлаган. Аммо, ҳозир ўз мутахассислиги бўйича иш топа олмасдан қийналаяпти.
Мурожаат марказ мутасадди томонларидан ўрганиб чиқилиб, тегишли тартибда йўналтирилди.
Жиззах вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик маркази масъуллари томонидан А.А билан суҳбат ўтказилиб, келишувга кўра муайян муддатга марказга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва балиқчиликни ривожлантириш бўйича устоз/тренер вазифасига ишга қабул қилинди.
©️“Қалб нури” маркази ахборот хизмати

Хизматлар Халқаро ACTED ташкилотининг молиявий кўмагидаги лойиҳа доирасида амалга оширилди.


Ассалому алайкум!
Ҳар танқид учун тўхташ, манзилга боришни кечиктиради..
Асло тўхтаманг! 😊😊😊
Кунингиз хайрли бўлсин!


Репост из: Huquqiy axborot
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Биласизми

❗️Ҳуқуқ мактаби мобил иловаси — ҳуқуқни ўрганиш учун ноёб имконият


Батафсил видеороликда 👆👆👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot







Показано 13 последних публикаций.