Ҳаётингни ўзгартирадиган яхши одатлар
1. Ҳафтасига бир марта эрталаб соат 04:00 – 05:00 да уйғониш
Сен тонг отишини кўрасан, ўзинга вақт ажратасан, китоб ўқишинг мумкин, ўз фикрларингдан баҳраманд бўл. Сен ҳаммом қабул қилишинг, бир чашка қаҳва ичишинг, шошилмасдан нонушта қилиб ва иш кийимини танлашинг мумкин.
2. Жисмоний тарбия
Ҳамма тана учун спорт кераклигини билади. Мия учунчи? Жумбоқ ва бошқотирмалар билан бир китоб сотиб ол. Тана ва мия учун машқларни бажар.
3. Мақсадлар қўйиш
Аниқ мақсадлар бўлса, ҳаётда ҳаракатланиш осон бўлади. Мақсадларни белгила ва уларга эриш.
4. Мусиқа ва ақлли инсонларни тингла
Мусиқа роҳат олиб келади ва ақлли инсон билан суҳбат қувват зарядини беради. Роҳат ва заряд ол.
5. Тасаввур қил
Денгиз ёнида уйда яшашни истармидинг? Кичик бўлса ҳам батафсил тасаввур қил.
6. Рўйхат тузиш
Рўйхат дафтарини ол ва у ерда ҳар хил рўйхат туз (ишлар, бозор, режалар).
7. Телевизор камроқ томоша қил
Ҳафтада бир кун бўлса ҳам ТВ га кўрмасликга ҳаракат қил. Шунда қанчалик осон яшаш мумкинлигини кўрасан.
8. Газетада янгиликларни ўқи
Интернетда жуда кўп чалғитувчи маълумотлар бор. Италияликлардан намуна ол, улар эрта тонгни қаҳва ва газетасиз тасаввур қила олишмайди.
9. Ваъда берма
Одамларга жуда кўп ваъдалар бермасликга ҳаракат қил.
10. Яхши ва тўғри овқатлан. Янги таомларни таътиб кўр
Ҳар кунги бир ҳил таомлардан узоқроқ бўл. Турли мамлакатларда тайёрланадиган таомларни ўрган. Таомлар билан тажриба қил кўр ва ўз дунёқарашингни кенгайтир.
11. Кун охирида сарҳисоб қил
Кечқурун ўтириб тинчликда бугун сен билан нима содир бўлганини аниқла. Ўтган кунни таҳлил қил.
12. Эрта ётиш
Кечаси одамлар бемаъни сафсата билан шуғулланишади, чунки бутун кун давомида ишладик деб ўзларини оқлашади. Агар тарозга соғлик ва дангасаликни қўйсанг, нимани танлайсан?
13. Тозалаш
Уйни тозала. Эски нарсаларни ва ёмон хотиралар ташлаб юбор.
14. Инсонларни белгилаб қўйма
Одамларга белгилар беришни тўхтат. Уларни афзалликлари ва камчиликлари билан қабул қил.
15. Одамлар ҳақида ёмон гапирма
Яхши одамлар ҳақида яхши гапир ёки ҳеч нарса гапирма.
@AZIZA_TOSHXOJAYEVA