Elektron kutubxona


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Elektron kutubxona?
?Badiiy
?Ilmiy
?Detektiv
Boshqalar
?Adminga bog'lanish @Mohitobonim2043

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


''O'yla va boy bo'l''.pdf
2.8Мб
📚Mutlaqo bepul telegram kutubxonasi


Президент мактаблари саралаш имтиҳон натижалари эълон қилинди!
Жорий йилнинг 29 июнидан 2 июлига қадар ўтказилган саралаш имтиҳон натижалари 16 июль куни Cambridge Assessment International Education ташкилоти веб-сайтида эълон қилинди:
Тест натижаларини компьютер ишлатган ҳолда ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин: https://www.admissionstesting.org/pre-selection-results/
Ушбу кўрсатилган веб-сайтга кирганингиздан сўнг:
1. Талабгор топширган ҳудудини танланг.
(Тошкент, Наманган, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикаси).
2. Сўнгра Президент мактабларига топширган синфини танланг.
(5-, 6-, 7-, 8-, 9-, 10-синф).
3. Номзоднинг натижасини билиш учун қидириш тугмасини босиб (Ctrl+F), сизга тақдим этилган 11 рақамлик махсус идентификация рақамини теринг ва Enter тугмасини босинг.
4. Якуний босқич имтиҳонларига ўтган номзодлар – жадвалнинг юқори қисмида кўк рангда белгиланган бўлади.
5. Якуний босқич имтиҳонларига ўта олмаган номзодлар эса – оқ ранг билан белгиланган бўлади.
Эълон қилинадиган натижалар намунаси қуйидаги расмда келтирилган.
Ушбу кўрсатилган рўйхат НАМУНА эканлигини унутманг!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июнь 526-сонли қарорининг “Президент мактаблари тўғрисидаги Низом” 41-бандига асосан Президент мактабларига кириш имтиҳонлари натижаларини текшириш ва талабгорларнинг жавоблари натижаларини баҳолаш таълим соҳасида фаолият юритувчи хорижий ташкилот - Cambridge Assessment International Education томонидан амалга оширилади. Натижалар аноним тарзда эълон қилинади. Номзоднинг шахсий маълумотлари кўрсатилмайди.
Шунингдек, Президент мактаблари номзодларга қўйиладиган талаблар ва қабул қилиш тартиби бўйича маълумотларни расмий веб-сайт орқали олишингиз мумкин.
Ҳавола: https://pm.xtv.uz/qabul-tartibi/
Асосий имтиҳонлар 21-24 июль кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Якуний босқичга саралаш имтиҳонида қатнашган 27 119 номзоддан 11 520 таси (42,5%), яъни қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан талабгорлар йўлланма олишади.
Номзодлар асосий имтиҳонларга пухта тайёргарлик кўришлари мақсадида Англиянинг Cambridge Assessment ташкилоти томонидан Президент мактабларига кириш имтиҳони саволлар намунаси инглиз тилида тақдим этилган. Маълумот учун илова қилинмоқда.
Ҳурмат билан,
Президент мактаблари ва Cambridge Assessment International Education жамоаси.




Ikki million oylik olamiz.

Shanbalikka chiqmaymiz endi,
Paxtalarni termaymiz endi.
Belni bog'lab ishlaymiz endi
Ikki million oylik olamiz.

Konspektni yozishim kerak,
Yozma ishni olishim kerak
Tekshirishga kelishi kerak
Ikki million oylik olamiz.

Har ertalab maktabga kelsak,
"Rayono" dan topshiriqlar bor.
Qanday axir qilmaslik kerak?
Ikki million oylik olamiz.

Ochiq darsga tayyorlanaymi?
Davomadga javob beraymi?
Kechikmasdan darsga kiraymi?
Ikki million oylik olamiz.

Bir kelganda qo'shaloq kelar,
"Olimpiada" yoki "Bilimlar".
Endi rostdan ishlashim kerak
Ikki million oylik olamiz.

O'quvchilar bilimga chanqoq,
O'qituvchilar fikrimiz tarqoq.
Qay biriga ulguray ey voh?
Ikki million oylik olamiz.

O'quvchingiz boshiga urmang,
Padaringga lan'at deb so'kmang
Sho'xliklarin ko'taring, chidang
Ikki million oylik olamiz.

Hamma havas qiladi bizga,
Bizga emas oyligimizga.
Javobgarmiz bilishmas nega?ikki million oylik olamiz.

Bas ishlagim kelmay qoladi,
O'qituvchilik qiyin ekanmi yo?
Qachon pensiya kela qoladi?
Hali staj yetmasmikin yo?
Keyingi oy maosh osharkan,
Uch millionday oylik olamiz.

Xo'p desangiz toqqa ketamiz,
Lola terib, ko'ngil ochamiz.
Dam olaylik bor yo'g'i bir kun
Million , million oylik olamiz.

Bir davrimiz kelib qoptida,
Kim havasda, kimlar hasadda.
Ustoz bo'lish by ham faxrda,
Gap vijdonan ishlashimizda
Shunga qarab obro' olamiz.






⚡️ Ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш бўйича ҳужжатлар қабул қилиш бошланди

Бугун, 15 июлдан бошлаб, ҳудудларда талабаларнинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш бўйича аризалар қабул қилиш бошланди.

Аризалар ишчи гуруҳларда 5 августга қадар ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба – соат 9:00 дан 15:00 гача) қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, ишчи гуруҳлар қуйидаги ОТМларда ишламоқда:

1. Қорақалпоғистон Республикаси — Қорақалпоқ давлат университети — Ишчи гуруҳ раҳбари А.К.Рейимов;

2. Андижон вилояти — Андижон давлат университети — А.С.Юлдашев;

3. Бухоро вилояти — Бухоро муҳандислик-технология институти — Н.Р.Баракаев;

4. Жиззах вилояти — Жиззах политехника институти — А.Қ.Усмонқулов;

5. Қашқадарё вилояти — Қарши давлат университети — Б.А.Шоимқулов;

6. Навоий вилояти — Навоий давлат кончилик институти — Қ.Санақулов;

7. Наманган вилояти — Наманган давлат университети — М.Х.Эсанов;

8. Самарқанд вилояти — Самарқанд давлат университети — Р.И.Халмурадов;

9. Сирдарё вилояти — Гулистон давлат университети — М.Т.Ходжиев;

10. Сурхондарё вилояти — Термиз давлат университети — А.Х.Тошқулов;

11. Фарғона вилояти — Фарғона политехника институти — О.Х.Отақулов

12. Хоразм вилояти — Урганч давлат университети — Б.И.Абдуллаев;

13. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти — Тошкент давлат техника университети — С.М.Турабжанов;


​​🔶 Врачлар нега қўрқоқ?


Куни кеча эълон қилган постимдан кейин бир иккита врачлар шахсийга ёзишди. Хар сафаргидай қўйинг нима қиласиз, тинч ўтирайлик, душман ортирманг, ёзманг ва хокозолар. Холбуки пост айнан врачларнинг хақ хуқуқини химоя қиладиган пост эди.

Энди нега врачлар бунчалик қўрқоқ бўлиб қолганини сабабларини тахминларимда айтсам

1. Узоқ ва машаққатли ўқиш. 7+3 йиллик ўқиш айниқса у контракт бўлса врачни жуда эхтиёткор қилиб қўяди. Сабаби у асосий ўсмирлик даврини илм фан билан машғул бўлиб ўтказади. Ва қийналиб битиргач зўрға топган ишини авайлашга уринади.


2. Кўпинча бошлиқларни, главврачу, СЕС ва хатто оддий порталчи беморларни кучи айнан врачга етади. Охирги айбдор айланиб улгуриб врачга тушади ва калтак бошида синади.


3. Гап қайтармайди, дициплина, субординацияни қаттиқ ушлайди. Ўзига эп кўрмайди буни. Маданиятли бўлишга тиришади. Аммо шулар буни қўрқоқ қилиб кўрсатади.

4. Бошқа жойда хам ўзини қадр топмаслигини билиш хозирги ишини махкам ушлашига мажбур қилади.Оила боқиши керак ва хокозо.

5. Бошқа сабаблар.


Энди азиз хамкасблар бир хақиқатни хам тушунингларда Биз бундай ерга урилиш учун, бировни олдида бошимизни эгиб, қўл қовуштириб туриш учун, бировлардан узр сўраб, ишини қилиб хор бўлиш учун ўқимаганмизда. Бизнинг мақсадимиз севган касбимиз инсонларни даволаб ва шуни орқасидан молиявий ахволимизни, тирикчилигимизни ўтказиш эди халос. Қани бунда бирор ёмонлик йўқку.

7-10 йил ўқиб нега ўз хақ хуқуқларимизни талаб қила олмаймиз. Ойлигимиздан ушлаб қолса бухгалтерга кира олмаймиз, главрач сўкса бошимизни хам қиламиз, бетимизга урса кетимизни тутамиз. Бунчалик эмасда!

Қонунни, ўз хақ хуқуқларимизни яхши билайлик. Ортиқча иш, сўкиш, мажбуриятларни нега бажаришимиз керак. Ахир улар ноқонуний, ноижтимоийку. Қачонгача шундай қўрқиб яшаш мумкин?

Ваколатидан ташқари иш буюряптими у нохақ, шахсиятингизга тегяптими у нохақ, етарлича хақ тўламаяптими у нохақ! Шароит қибера олмаяпти, қоғозга кўмяптими у ким бўлса хам нохақ!

Хурматли вазиримиз хам оддий шифокорларни қачон химоя қилади, ўйлайди билмайман. Хеч бўлмаса ўзингиз ўзингизни қадрингизга етинг.

Биздаги оқ халат муқаддас! Ва бу халат сохиблари эъзозланиши, қадрланиши, муносиб хақ тўланиши, қаттиқ хурмат қилиниши керак ва шарт.

Абдулазизхон Акрамов.

каналга марҳамат 👇👇👇

@kitob_manbai








Роберт_Киёсаки_Пул_оқимининг_квадрати.pdf
8.6Мб
✅ Sizlar uchun foydali kitoblarni tavsiya qilishda davom etamiz.

👤 Robert Kiosaki

ℹ️ Pul oqimining kvadranti (1-kitob).

📌




Jon Kexo -Vavilonlik Eng boy odam.pdf
4.2Мб
Talablarga binoan JORJ SAMUEL KLEYSON ning "VAVILONLIK ENG BOY ODAM" kitobi.












​​​​​​​​​​👤 Andrash Berkeshi
📔 "O'n uchinchi agent" (1-qism)
💾 Hajmi: 11.0 MB
▶️ Davomiyligi: 00:29:50

Показано 20 последних публикаций.

141

подписчиков
Статистика канала