Қиз, йигит ва ота
Қобулда китоб сотадиган бир қиз дўконига севгилиси келганини кўради. Шу пайт қизнинг отаси ҳам ёнида бўлади. Қиз севгилисига қараб:
-Немис ёзувчиси Yorg Danielнинг «Отанг уйдами?» китобини олишга келдингиз шекилли? - деб сўрайди.
Йигит:
- Йўқ, мен инглиз ёзувчиси Tomas Munisнинг «Сени қаерда кўришим мумкин?» китобини олишга келгандим.
Қиз:
- У китоб қолмаган, лекин, америкалик ёзувчи Patrice Olferнинг «Олма дарахтларининг остида» китобини тавсия қилишим мумкин.
Йигит:
- Жуда яхши. Белгиялик ёзувчи Jean Barnerнинг «5 дақиқадан кейин қўнғироқ қиламан» китоби ҳам керак эди, олиб кела оласизларми?
Қиз:
- Албатта. Бундан ташқари сизга француз ёзувчиси Mishel Danielнинг «Асло ёлғизлатмайман» китобини ҳам тавсия қиламан.
Бу суҳбатни эшитиб турган отаси:
- Бунча китоб кўплик қилмасмикин, ҳаммасини ўқирмикин бу бола?, - деб қизидан сўрайди.
Қиз:
- Ҳа, отажон. У жудаям ақлли бола, ҳаммасини ўқийди.
Ота:
- Менинг гўзал қизим, ундай бўлса, унга голландиялик ёзувчи Frank Martinisнинг «Мен аҳмоқ эмасман» китобини ҳам тавсия қил. Кейин, ўзинг ҳам рус ёзувчиси Muris İstankovićнинг «Амакингнинг ўғлига турмушга чиқишга тайёрлан» китобини ўқиб чиқ...😂😂
Abdulloh Rahimboyev tarjimasi
@NurmuhammadShoir