Репост из: "Axborotnoma" ilmiy-amaliy jurnal
ЕР СОТГАН ФИРИБГАРЛАР УШЛАНДИ
Президентимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини оширишда мавжуд қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан тўғри ва самарали фойдаланишни таъминлаш юзасидан кенг имкониятлар яратилмоқда.
Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида 20 млн гектардан ортиқ, шу жумладан 3,2 млн гектар суғориладиган экин ер майдонларидан фойдаланилмоқда.
Узоқ йиллар давомида мажбурий пахта ва ғалла экиб келинган ер майдонлари тадбиркорлик субъектларига экспортбоп бўлган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва бошқа мақсадлар учун ажратилмоқда.
Натижада, ер майдонини олиб, ўз бизнесини бошлаган тадбиркорлар бугун маҳсулотларини нафақат ички бозорда, балки хорижий давлатларга ҳам экспорт қилишмоқда.
Бироқ, айрим фуқаролар ва “тадбиркорлик субъектлари” томонидан яратилаётган шарт-шароиятлардан тўғри фойдаланмасдан, ер майдонларидан ноқонуний фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва қонунга зид равишда қурилиш қилиш ҳолатларига йўл қўйилмоқда.
Биргина, жорий йилнинг ўтган даврида республика бўйича 13 130 та ҳолатда 1 827 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгалланганлиги, 8 138 та ҳолатда 1 082 гектар ер майдонига ноқонуний қурилишлар қилинганлиги аниқланган.
Мисол учун, прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, 2019 йил 17 декабрь куни Зангиота туман ҳокимлиги умумий бўлим мудири А.Т. ва “M.G.S.” МЧЖ раҳбари М.С. лар ўзаро жиноий тил бириктириб, жамиятга тегишли бўлган Зангиота тумани, “Қатортол” қишлоғи, “Наврўз” массивидаги 2,7 гектар ер майдонининг 0,3 гектарини ноқонуний равишда, фирибгарлик йўли билан фуқаро С.Х.га ҳар бир сотихини 4 мингдан жами 120 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида жиноят устида ушланишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Келгусида ҳам яратилган имкониятлардан тўғри фойдаланмасдан, ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний қурилиш қилиш ва ҳамда ерлардан қонунга зид фойдаланганлик ҳолатлари бўйича, қатъий чоралар кўрилиб, жазо муқаррарлиги таъминланади.
Манба 👉 @uzbprokuratura